Тажрибада исботлангандир


Айланма маблағлар ва уларнинг айланишини тезлаштириш



Download 165 Kb.
bet7/11
Sana23.02.2022
Hajmi165 Kb.
#181332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Т.Корхонанинг айланма маблағларининг айланишини тезлаштириш йўллари.

3. Айланма маблағлар ва уларнинг айланишини тезлаштириш
Иктисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида хар бир корхоналарнинг муҳим вазифаларидан бири моддий ресурсларни тежаш ҳисобланади, чунки моддий харажатлар фойдага бевосита боглик бўлган ишлаб чиқариш харажатларининг катта қисмини ташкил этади. Фойда эса бозор иктисодиёти шароитида корхона хаёт таъминотининг асосий манбаларидан биридир. Моддий ресурсларини тежаш манбалари ва йўллари фаркланади. Тежаш манбалари нима ҳисобидан тежамга эришиш мумкинлигини кўрсатади. Тежаш йўллари (ёки йўналишлари) кандай килиб, ёки кайси чора-тадбирлар ёрдамида тежашга эришиш мумкинлигини кўрсатади. Хар бир корхонада моддий ресурсларни тежаш захиралари мавжуд. Захиралар дейилганда моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш бўйича вужудга келадиган ёки вужудга келган, лекин жами ишлатилмаган имкониятлар тушунилади.
Моддий ресурсларни тежаш захираларининг вужудга келиши ва ишлатилиши сохаси нуктаи назаридан улар уч гурухга бўлиниши мумкин:
- халк хўжалиги захиралари;
- умумсаноат - тармоқлараро;
- ички ишлаб чиқариш захиралари (цех, завод, тармоқ захиралари).
Халк хўжалиги захираларига халк хўжалиги ва унинг барча тармоқлари учун муҳим ахамиятга эга бўлган захиралар киради. Чунки улар саноат, казиб олиш ва тежамкор, сунъий ва синтетик хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришда тараккий этган халк хўжалиги нисбатларини белгилаш, ёнилги-энергитика мажмуаси структурасини мустахкамлаш; бозор муносабатлари шароитида бутун хўжалик механизмини мукаммаллаштиришни таъминлайди.
Умумсаноат - тармоқлараро захиралар бу шундай захираларки, уларнинг тўпланиши етакчи саноат тармоқлари ўртасида рационал ишлаб чиқариш - иктисодий алокаларни ўрнатишга боглик (кора металлургия, машинасозлик, кимё саноати). Бу захиралар алохида саноат тармоқлари ва иктисодий худудларнинг ривожланиш хусусиятлари билан асосланади. Улардан энг муҳимлари халк хўжалиги ахамиятига эга. Бу билан биргаликда уларни амалий тўплаш микёслари чекланган ва асосан ўзаро боглик саноат тармоқларига ёки йирик саноат ёки ишлаб чиқариш - худудий мажмуаларига таркалади.
Умумсаноат - тармоқлараро захираларига куйидагилар киради: фойдали казилмалар конлари, уларни казиб чиқариш, бойитиш ва кайта ишлаш янги самарали усулларини ва ишлаб чикиш тизимларини жорий этиш; саноатда ихтисослашувни ривожлантириш; турли мулк шаклидаги корхоналарни тузиш ва ривожлантириш; халк хўжалигида ва истеъмолни тармоқларда моддий ресурсларни тежаш бўйича вазифаларни бажариш максадида бошлангич маҳсулот ва курилиш материаллар сифатини ошириш; энг самарали хом ашё ва материаллар турларининг ишлаб чиқарилишини тезкор ривожлантириш.
Ички ишлаб чиқариш захираларига бевосита техника, технологияни ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишни мукаммаллаштириш, мукаммалрок маҳсулот турларини ўрганиш, муайян саноат тармоқларида маҳсулот сифатини ошириш билан боглик бўлган моддий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш имкониятари киради.
Фан-техник тараккиёт халк хўжалигининг барча тармоқларида жамиятнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантирувчи асосий куч ҳисобланади.
Чора-тадбирлар характерига боглик холда саноатда ва ишлаб чиқаришда ресурсларни тежаш захираларини амалга ошириш асосий йўналишлари ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий-иктисодийга бўлинади.
Ишлаб чиқариш-техник йўналишларга хом-ашёни ишлаб чиқариш истеъмолига сифатли тайёрлаш, машиналар тузилишини, ускуналар ва буюмларни мукаммалаштириш, тежамкор хом ашё, ёнилгини кўллаш, янги техника ва технологияни жорий этиш билан боглик чора-тадбирлар киради. Улар ишлаб чиқариш жараёнида моддий ресурсларнинг технологик чикиндилари ва йўкотишларини камайтириш ва иккиламчи моддий ресурслардан максимал фойдаланиш имконини беради.
Хом ашёга бирламчи ишлов берадиган тармоқларда хом ашёни тежаш учун ишлов беришга у сифатли тайёрланади. Хом ашёни тайёрлаш усуллари - кокс саноати учун кўмирларни бойитиш; тўкимачилик саноатида жун ва пахтани тозлаш ва стандартлаштириш, ёгочсозлик саноатида ёгочларни куритиш. Кўмир ва рудалар бойитилганда юкори иктисодий самара олинади. Масалан, шихтада темир микдорининг 1%га ошиши печь унумдорлигини 2%га оширади ва 20% коксни тежаш имконини беради.
Халк хўжалигининг асосий тармоги - машинасозликда материал сигимини камайтиришда кора металлургия катта роль ўйнайди. Шу сабабли кора металлургияни ривожлантиришнинг асосий йўналиши сифатли ва самарали металл маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўлиши лозим.
Машинасозлик тармогида моддий ресурсларни тежашнинг барча ишлаб чиқариш - техник йўналишларини куйидагиларга бўлиш лозим:
1. Илмий-техник тараккиётни тезлаштириш бўйича чора-тадбирлар. Бу машина, механизмлар ва агрегатлар нисбий металл сигимининг камайиши билан биргаликда руй беради. Маълумки, замонавий машинасозликда илмий-техник тараккиётининг асосий йўналиши - машина ва ускуналар куввати ва унумдорлигини ошириш бўлиб, унинг натижасида уларнинг соф ва нисбий огирлиги камаяди, ташки кўриниши яхшиланади, сифати ошади, эксплуатация харажатлари камаяди, асосийси - мехнат унумдорлиги ошади.
2. Прокатларнинг тежамли тур ва шаклларини жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирлар. Уларнинг ишлатилиши натижасида металл 10-20% тежалиши мумкин. Эгилган прокатлар кўпгина машинасозлик тармоқларида самарали кўлланилмокда.
3. Анъанавий курулиш материаллари ўрнини босадиган (ўринбосар) материаллар билан алмаштириш чора-тадбирлари. Машинасозликда кора металлар синтетик материаллар - пластик массалар, синтетик толалар, рангли, енгил металлар билан алмаштирилмокда. Бунинг асосий максади маҳсулот металл сигими ва мехнат сигимини камайтириш, пировард маҳсулот сифатини ошириш ҳисобланади.
Пластик массалар автомобилсозлик, авиация саноатида, электр ва радио-саноатида, ускуналар ясашда ва бошкаларда самарали кўлланилмокда. Кора ва рангли металларга нисбатан енгил бўлган пластмасса машина ва ускуналарнинг нисбий огирлигини камайтиради, демак металл тежалишини таъминлайди. Пластмассалардан буюмлар ясалганда технологик жараёнлар микдори 3 - 8 марта камаяди.
4. Машинасозликнинг тайёрлов базасида ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш, автоматлаштирилган ускуналарни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар.
Саноатнинг ишлов берадиган тармоқларида ва материал лист шаклига эга бўлган ишлаб чиқаришларда (тўкимачилик, оёк кийимини тикиш, лист прокати ишлатиладиган машинасозлик) бичишнинг рационал йўлларини кўллаш оркали материаллар тежалади. Бу вазифани ечишда иктисодий-математик усуллар ва электрон-ҳисоблаш машиналари муваффакиятли кўлланилиб, улар ёрдамида бичишнинг оптимал йўллари аниқланади.
Махаллий хом ашё ва ёнилги иккиламчи хом ашё, моддий ва ёнилги ресурслардан фойдаланиш, илгари фойдаланилган хом ашёлар, асосий ва ёрдамчи материалларни тиклаш муҳим ахамиятга эга.
Илмий техник тараккиёт шароитида барча тармоқларда махаллий ва иккиламчи хом ашё ёнилги энергетика ресурсларининг ишлатилиши юкори иктисодий самара беради. Бу муаммо хозирги шароитларда янада долзарблашади. Шу сабабли кичик металлургия заводларини куриш халк хўжалиги ахамиятига эга.
Моддий ресурсларни тежашнинг ташкилий-иктисодий йўналишларга куйидагилар киради: саноат маҳсулоти материал сигимини нормаллаштириш ва режалаштиришнинг илмий даражасини ошириш ва моддий ресурслар сарфлашнинг техник асосланган норма ва нормативларини жорий этиш билан боглик чора-тадбирлар; янги, самарали хом-ашё ва материаллар ёнилги-энергетик ресурслар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мамлакат ёнилги балансини мукаммаллаштиришдан иборат бўлган тараккий этган пропорцияларни белгилаш билан боглик бўлган чора-тадбирлар мажмуаси.
Хар бир корхонада моддий ресурсларни тежашнинг асосий йўналиши - иш жойларда бир микдордаги хом ашё ва материаллардан якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш. У ишлаб чиқаришнинг техник жихозланишига, ходимлар малакасига, моддий-техник таъминотни тўгри ташкил этишга ва хоказоларга боглик.
Ишлаб чикриш жараёнида йўкотишларни кискартириш муҳим ахамиятга эга. Унинг ҳисобига моддий ресурсларни тежаш мумкин. Бунинг учун маҳсулотни саклаш ва ташиш коидаларига катъий риоя килиш, ишлаб чиқариш жараёнида кайта ишлаш учун ёнилги, хом ашё, материалларни максадга мувофик тайёрлаш, мехнат жамоасининг иш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифати масалаларига эътиборини кучайтириш лозим. Бу вазифанинг ечилишига акционерлик хўжалик юритиш шакллари ва корхоналарни хусусийлаштириш ёрдам беради.

Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish