Корхона айланма фондлар элементларини тежаш.
Айланма маблағларга ишлаб чиқаришда ва омборларда ишлаб чиқариш захираларини шакллантириш, таъминотчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб килиш хамда, иш хакини тўлаш учун корхонага зарур бўлган пул маблағлари киради.
Айланма маблағлар таркиби ва структурасини бир-биридан фаркламок керак.
Айланма маблағлар таркиби дейилганда айланма маблағларни ташкил этадиган элементлар йигиндиси тушунилади. Айланма маблағларнинг айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларига бўлиниши маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш сохаларида улардан фойдаланиш ва таксимлаш хусусиятлари билан белгиланади. Ишлаб чиқаришда банд бўлган айланма маблағлар микдори асосан маҳсулот ишлаб чиқариш шаклларининг давомийлиги, техника ривожланиш даражаси, технология мукаммаллиги ва мехнатнинг ташкил этилганлиги билан аниқланади. Муомала маблағлари суммаси асосан маҳсулотни сотиш шарт-шароитлари ва маҳсулотнинг таъминот ва сотиш тизимини ташкил этиш даражасига боглик.
Маҳсулот муомаласи жараёнига хизмат кўрсатадиган айланма маблағлар муомала фондларини ифодалайди. Уларга корхона омборларидаги сотишга тайёр маҳсулот, жўнатилган, лекин истеъмолчилар томонидан тўланмаган маҳсулот, корхона пул маблағлари, ҳисоб-китобдаги маблағлар киради.
Айланма маблағларнинг алохида элементлари ўртасидаги нисбат айланма маблағлар структураси дейилади. Саноат тармоқлари айланма маблағлари структурасидаги фарк кўпгина омиллар билан асосланади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш хусусиятлари, таъминот ва сотиш шароитлари, таъминотчи ва истеъмолчилар жойлашиши, ишлаб чиқариш харажатлари структураси.
Саноат корхоналари айланма маблағлари кўп қисмини товар-моддий бойликлар ташкил этади. Уларнинг улуши - 75-87%. Турли тармоқлар бўйича товар-моддий бойликлар кўринишидаги айланма маблағлар структураси хам турличадир. Ишлаб чиқариш захираларининг энг катта салмокли улуши енгил саноат корхоналарида (хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар устунлик килади - 70%). Кимё саноатида келгуси давр харажатлари улуши юкори - 9%. Машинасозлик саноатига нисбатан ишлаб чиқариш захиралари улуши кам, ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулот ва тугалланмаган ишлаб чиқариш улуши эса - юкори. Бунга сабаб машинасозликда саноатга нисбатан ишлаб чиқариш цикли узунрокдир. Шу сабабли огир, энергетика ва транспорт машинасозлигида автомобиль ва трактор саноатдагига нисбатан тугалланган ишлаб чиқариш улуши юкори.
Турли тармоқларда хом ашё ва материал ишлаб чиқариш захираларидаги айланма маблағлар суммаси хам фаркланади. Бунга ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг техник-иктисодий хусусиятлари сабаб бўлади.
Турли саноат тармоқлари айланма маблағлари структурасида ишлаб чиқариш сохасига жойлаштирилган маблағлар умумий устунлик килади. Улар ҳисобига барча айланма маблағларнинг 70%и тўгри келади (1чизма).
1-чизма.
Do'stlaringiz bilan baham: |