Режа:
1. Суралар номлари ва фазилатлари ҳақида.
2. Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари илми.
3. Суранинг мақсади ва мавзулари.
Мавзунинг ўқув мақсади: Қуръони каримда 114 сура ва улардан ҳар
бирининг номлари бор. Шунингдек оятларни нозил бўлиши ҳамда сураларнинг
мақсад ва мавзулари ҳам борки, ушбу мавзу доирасида булар ҳақида
тасаввурлар бериш кўзланган.
Таянч иборалар: сура, оят, сура номи, оят ва сура фазилатлари, нозил
бўлиш, суранинг мақсади, суранинг мавзулари, сура оятларининг номига
боғлиқлиги.
1. Суралар номлари ва фазилатлари ҳақида.
Қуръондаги ҳар бир суранинг ўз номи бор
18
. Бир нечта номли ёки бир
номдаги бир қанча суралар ҳам учрайди. Масалан, Бақара ва Олий Имроннинг
“аз-Заҳровайн”, Фалақ ва Носнинг “ал-Муаввазатайн” каби битта номга эга.
Ёки Фотиҳанинг бошқа суралардан шараф ва фазли зиёда бўлгани боис бир
қанча номлари учрайди. Бироқ буларнинг барчаси нақл асосида собит бўлган
ва бу борада ижтиҳод қилинмайди. Имом ас-Суютий айтади: “Сураларнинг
барчаси ҳадис ва осорлар асосида собит бўлган. Агар гап чўзилиб кетмаганида
эди, мен уларнинг барчасини баён қилиб берардим».
Сураларнинг номланиши бевосита унинг мазмун ва моҳияти билан
боғлиқ бўлади ҳамда ундаги маънони ифода қилиб беради. Олимлар Фотиҳа
сурасининг бир нечта номларини таҳлил қилиб, уларнинг барчасини сура
моҳияти билан боғланганлигини айтадилар. Жумладан, унинг “Уммул
Қуръон” (Қуръоннинг онаси) номи ҳақида Убода ибн ас-Сомитдан
келтирилган қуйидаги “Уммул Қуръонни ўқимаган кишининг намози намоз
бўлмайди” ҳадиси келтирилиб, унинг шарҳида Имом ат-Табарий шундай
дейди: “У бошқа суралардан олдин, қолганлари эса ёзилиш ва ўқилишда ҳам
кейин келгани учун “Уммул Қуръон” дейилган. Яна араб одатларига кўра, ҳар
бир жамловчи ва бошида келганга “она-умм” номи қўлланилади”.
Имом ал-Байзовий айтади: “Уммул Қуръон деб номланишига сабаб унинг
очувчи, бошловчи, гўёки у асл ва таянчдеклигида. Шу боис “асос” деб ҳам
номланади. Ёки ушбу сура ўзида Аллоҳга ҳамду сано, амр, наҳйи ила итоат,
ваъда ва ваид (қўрқитиш) бўлгани ёки тўғри йўл ва бахтлилар ҳамда
бахтсизларнинг мартабаларидан иборат ҳукмий назарий ва амалий аҳкомлар
бўлгани учун шу ном билан аталган».
18
Жумҳур (кўпгина) уламолар сура номлари Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан
белгиланганлигини айтганлар. Аксарият ривоятлар ҳам бунга далолат қилади. Қаранг: Мунира Муҳаммад
Носируддин ад-Дусурий. Асмоу суварил Қуръон ва фазоулҳа. – ад-Даммом: Дор ибн ал-Жавзий, 1426. – Б. 73.
73
Унинг яна бир номи “ал-Қуръон ал-азим” (Буюк Қуръоннинг қисми)
саналади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда
Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Менинг нафсим қўлида
бўлган Зот (Аллоҳ)га қасамки, на Тавротда, на Инжилда, на Забурда ва на
Фурқон (Қуръон)да унга ўхшаш сура нозил қилинмаган. У менга берилган
иккита еттиталик (етти оят бўлиб, намозда икки маротаба ўқилади) ва Қуръони
азимдур”
19
.
Олимлар унинг Қуръони азим деб номлашларига сабаб сифатида унинг
Қуръондаги энг буюк сура, асосий мақсадларни қамраб олганини далил
қиладилар. Имом Қуртубий: “(Фотиҳа) Қуръоннинг барча илмларини ўзида
жамлаган, яъни сурада Аллоҳга ҳамду сано айтишга, ибодатга ва ихлосга
буюрилган, банданинг бирор ишни Унинг ёрдамисиз қила олмаслиги, тўғри
йўлга бошлашни У Зотдан сўрашлик, нажоткорлар ва адашганларнинг
аҳволлари баён қилинган”. Имом Суютий эса: “Унинг бундай номланишига
сабаб унда Қуръони каримнинг маънолари жамланганлигидадир”, дейди.
Шу тарзда олимлар сура номлари ва уларнинг маъноларини боғлашга
ҳаракат қилганлар. Ушбу мавзу алоҳида ўрганиладиган ва тадқиқ қилинадиган
мавзулардан бир саналади. Шу боис уни мавзуга доир китобларда қўшимча
ўрганиш мумкин.
Сура ва оятларнинг фазилатлари ҳақида
Қуръондаги бир қанча оят ва сураларнинг фазилатлари борасида саҳиҳ
ҳадислар ривоят қилинган. Имом Заркаший айтади: “Муфассирларнинг
одатига кўра, сура ва оятларнинг бошларида ўқувчини қизиқтириш ва
рағбатлантириш мақсадида уларнинг фазилатларини айтиб ўтади”.
Олимлар мунтазам равишда сура ва оятлар фазилатларини ёритиб
борганлар. Бунга ҳадислардан бир қанча мисоллар келтириш мумкин.
Жумладан, Фотиҳа сурасининг фазли ҳақида Саид ибн ал-Муалло айтади:
“Мен масжидда намоз ўқир эдим. Шунда мени Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи
васаллам) чақирдилар. Мен жавоб бермадим ва “Эй Росулуллоҳ, мен намоз
ўқиётган эдим (шунга жавоб беролмадим)”, дедим. У зот: “Аллоҳ таоло
айтади: Аллоҳ ва унинг Росули чақирганида жавоб беринглар”. Сўнгра менга:
“Сенга масжиддан чиқишдан олдин Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатаман”,
деб қўлимдан ушлади. Масжиддан чиқмоқчи бўлганларида мен: “Менга
Қуръондаги энг улуғ сурани ўргатаман демаганмидизгиз?”, - дедим. У: “ал-
Ҳамду лиллаҳи роббил аламин – етти оятли икки маротаба ўқиладиган ва
менга берилган улуғ Қуръондир”, - дедилар.
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Улуғ” сўзидан мақсад,
Чунки унда (Қуръоннинг) маъноси жамлаб олинган”. Имом ал-Қуртубий
айтади: “Фотиҳа сурасининг фазли ундаги ажиб маъноларнинг
кўплигидадир”.
Дарҳақиқат, Бақара сурасининг 164-ояти (Илаҳукум илаҳун ваҳид), Оятал
курсий, Ҳашр сурасининг охирги оятлари, Ихлос сурасида Яратувчининг
19
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: «Ал-Ҳамду лиллаҳи роббил аламин менга келтирилган иккита
еттиталик ва Қуръони азимдур», дейилади.
74
яккалигига далолат қилиб, бундай маъно Масад каби сура ва оятларда
топилмайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |