Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


 Муфассир сақланиши лозим бўлган масалалар



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

4. Муфассир сақланиши лозим бўлган масалалар. 
Муфассир оятларни шарҳлаш жараёнида сақланиши лозим бўлган 
жиҳатлар ҳам борки, булардан узоқ бўлиши тафсирнинг асосий шартларидан 
бири саналади. Бироқ уларга беэътиборлик Қуръоннинг мазмун-моҳиятини 
бузилишига, мақсаднинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бундай ҳолатлар 
қуйидагилар: 
А) Заиф ёки тўқима
17
(мавзу) ҳадислар. Заиф ёки тўқима ҳадисларнинг 
айрим тафсир китобларда саҳиҳ ҳадислар билан бир қаторда учраши мазкур 
китобларнинг обрўсига путур ўтказган. Бундай ҳадислар кўпинча айрим оят 
ёки сураларнинг фазилатлари, нозил бўлиш сабаблари, тарихий қиссаларда 
учраб туради. 
Б) Эътиборга номуносиб, бидъат фикр ва мулоҳазалар. Айрим бидъатчи 
оқимлар ўз тафсирларида эътиборсиз фикрлардан ҳам фойдаланадилар. Бу ҳол 
жаҳмий, муаттила, мўътазила, рофиза каби оқимларда учрайди. 
В) Қуръонда мавҳум қилинган айрим масалаларни аниқлаштиришга 
интилиш. Қуръонда Каҳф эгаларининг ити, уларнинг қайси тоғнинг ғорида 
бўлганлиги, исмлари, Одам ато еган дарахтнинг номи каби баъзи масалалар 
мавҳум ва ноаниқ қилинган.
Ёки Маккаликлар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан ойнинг 
шакли, нимадан ташкил топгани каби саволларни берганда, Қуръонда бунга 
жавобан унинг инсонларга вақт ва ҳаж учун ўлчов экани айтилган. Аслида 
уларни билишга интилишдан сақланган маъқул. Чунки берилиши мумкин 
бўлган ҳар қандай жавоб ҳам тахминий бўлиб қолаверади. Бироқ шундай 
масалалар ҳам борки, уларнинг мавҳумлигини очиш, билиш ва изланиш тақозо 
17
Мавзу – тўқима ҳадислар Пайғамбар (с.а.в.) ва хулафои рошидинлардан кейин сиёсий, диний, ижтимоий, 
бирор бир яхши амални фазилатли кўрсатиш каби мақсадларда тарқала бошлаган. Секин аста бундай ҳадислар 
тафсир китобларига ҳам кириб бориб, ушбу китобларнинг ишончлилик даражасига ҳам таъсир ўтказган. 


70 
этилади. Бу каби масалаларга бағишланган махсус асарлар ҳам битилган 
бўлиб, Бадруддин ибн Жамоанинг “ат-Тибён фи мубҳамотил Қуръон” 
(“Қуръонда келган мавҳумликларни ёритиш”), Суютийнинг “Муфҳмотул 
Қуръон фи мубҳамотил Қуръон” (“Қуръондаги мавҳумликларни яқин 
тушуниш”) кабиларни айтиш ўтиб мумкин. Шундай экан, бу каби 
ноаниқликларни билиш зарурий илмлардан ҳисобланади. 
Г) Ботиний тафсирлар. Қуръоннинг зоҳирий маъноси турганда уни тарк 
этиб, ботинига қараш, ўзи хоҳлаганича оятларни ботинан тафсир қилиш 
нотўғри саналади. Чунки айрим шиа вакиллари ва ғулувга кетган сўфийлар 
ҳам ботиний шарҳларга муккасидан кетиб, маънони бузиб талқин қиладилар. 
Бу табиийки, на шарита ва тил қоидаларига тўғри келмайди. 
Хулоса қилиб айтганда, ўн тўрт асрдан бери мусулмонларнинг муқаддас 
китоби бўлиб келаётган Қуръони каримни тўғри тушуниш ва англашда бир 
қатор билиш ёки айрим нарсалардан эҳтиёт бўлиш тақозо этиладики, бу ҳам 
бўлса одамларнинг адашиб кетишлари ва нотўғри йўлга кириб кетишларининг 
олдини олар экан. Шу боис муфассир оятларни шарҳлаш асносида бундай 
илмларга алоҳида эътибор қаратиши талаб этилади. 
Саволлар: 
1. Муфассир билиши ва эътибор қаратиши доимий лозим бўлган қандай 
илмлар бор? 
2. Муфассир эҳтиёж туғилганда ва айрим ҳолларда мурожаат қиладиган 
илмлар қайсилар? 
3. Муфассир эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак бўлган илмлар 
қайсилар? 
4. Муфассир сақланиши лозим бўлган қандай масалалар болр? 
5. Тафсирнинг қандай қоидалари ва услублари бор? 
6. Муносабат илми қандай илм? 
7. Исролиёт деганда нима тушунилади? 
8. Ботиний тафсир нима? 
9. Илмий тафсирлар дейилганда нима тушунилади? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish