Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Қуръон лаҳжалари – Қуръон қироатининг услубларининг хилма-
хиллиги. “Қуръоннинг етти лаҳжаси” илк ислом давридан буён олимлар ва 
тадқиқотчиларнинг доимий эътиборидаги мавзу бўлиб келмоқда. Бу мавзу 
бўйича ҳозирга қадар янгича қарашларни илгари суриш давом этмоқда. 
“Қуръоннинг етти ҳарфда нозил бўлганлиги” ҳақидаги ҳадислар мазмуни 
кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, унинг “етти лаҳжа (шева)да нозил 
бўлгани” тушунилади. Бу борада ривоят қилган саҳобийлар сони 20дан ортиқ 
бўлиб, кўпчилиги ишончли ва мутавотир саналади.  
Қуръон мақсади – Қуръони каримнинг нозил бўлишидан кўзланган 
мақсад бўлиб, ундан Аллоҳ азза ва жалланинг маъбуди барҳақ эканлиги, Унга 
ибодат қилиш йўллари ва тоат қилган ва қилмаганнинг оқибатлари баён 
этилган бўлади. 
Қуръон эъроби – Қуръондаги калималар охиридаги ҳаракат ва 
ҳарфларни сўзнинг грамматик ўрнига кўра ифодалаш. Ўзбек тилида 
келишикларга тўғри келади.
Ҳадислар – Муҳаммад (с.а.в.) нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, 
кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятлар. Росулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик чоғларида 
Қуръони карим ҳадислар билан аралашиб кетиш хавфини назарда тутиб 
ҳадисларни ёзиб боришга рухсат бермаганлар. У зот вафотларидан сўнг 
ҳадисларни нақл қилиш одат тусига кирди. Шу муносабат билан бир гуруҳ 
мусулмонлар Пайғамбар ас ҳадисларига бегона сўзлар аралашиб кетиши 
ҳамда саҳобалар вафот этишлари билан ҳадислар зоеъ бўлиши ҳолати юз 
бермаслиги учун уни ёзма шаклда тўплай бошладилар. VII аср ўрталаридан 
бошлаб ҳадисларни ёзиб бориш кенг тарқалган. 
Ҳалол ва ҳаром – қилишга рухсат этилган хатти-ҳаракатлар (ҳалол) ва 
қилиш манъ этилган хатти-ҳаракатлар (ҳаром).  
Ҳизблар (араб. гуруҳ) – Қуръони карим бўлимлари.
Ҳукм - “шаръий ҳукмлар ечимлари”дир. Зеро, Қуръон шариатнинг 
асосий манбаси ҳисобланади. Ислом динининг асосий қоидалари, амаллар 
йўсини унда келган. Мусулмон олимларининг айтишича, Қуръонда тахминан 
500 та шаръий ҳукмларга доир оятлар мавжуд. 


173 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish