Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


ТАФСИР УСЛУБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҚИЁСИ



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

ТАФСИР УСЛУБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҚИЁСИ 
 
Режа: 
1. Таҳлилий тафсирлар. 
2. Ижмолий тафсирлар. 
3. Муқорин тафсирлар. 
4. Мавзуий тафсирлар. 
Мавзунинг ўқув мақсади: ушбу мавзу доирасида тафсир қилиш 
услублари, жумладан, таҳлилий, ижмолий, муқорин ва мавзуий услублар, 
уларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳақида атрофлича билимлар тақдим 
этилади. 
 
Таянч иборалар: тафсир услублари, таҳлилий, ижмолий, муқорин, 
мавзуий, қиёслаш, далил, қисқа шаклдаги тафсир, ўрта ҳажмдаги тафсир, 
кенг ҳажсмли тафсир. 
 
Қуръони карим мазмун жиҳатидан маъноси кенг бўлиб, уни турли 
замонларда ҳар хил олимлар ўз билим ва дунёқарашлари доирасида 
тушунганлар. Худди шунингдек муфассирларнинг ўз услублари, ҳар бир 
услубнинг ўз ёндашувлари ҳам бўлган. Тафсир услублари орасидаги 
фарқларни бир-бирига зид деб қабул қилмаслик лозим. Чунки муфассир бир 
услубни асос қилиб олиши билан бошқа услубдан ҳам фойдаланади. Демак, 
тафсир услублари бир-бири билан боғланган деб тўлақонли равишда айтиш 
мумкин. 
Олимлар тафсир услубларини қуйидаги тўртга бўлганлар: 
1. Таҳлилий; 
2. Ижмолий; 
3. Муқорин; 
4. Мавзуий. 
1. Таҳлилий тафсир
Таҳлилий тафсирда барча сура ва оятлар шарҳи Қуръон китоблари 
тартиби бўйича кетма-кетликда берилади. Доктор Зоҳир ал-Алмаий ҳам уни 
Қуръонда берилган тартиб бўйича оятларни тафсир қилиш деб изоҳлайди. У 
тафсилий тафсир деб ҳам номланади. 
Ушбу тафсирнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади: 
- таҳлилий тафсир бошқаларидан кўра устунроғи ва муқаддамроғи 
саналади. Абдуллоҳ ибн Масъуд бу борада айтади: «Биздан ким ўн оятни 
ўрганса, уларнинг маъноларини англаб, амал қилмагунича кейингисига ўтмас 
эди». Тобеинлар ҳам худи шу тарзда саҳобалардан қабул қилиб олганлар. 
Машҳур муфассир тобеинлардан Мужоҳид айтади: «Қуръонни Ибн Аббосдан 
уч бора Фотиҳадан охиригача ўтказганман. Шунда ҳар бир оятда тўхталар ва 
сўрар эдим»; 


112 
- у тафсирлар ичида энг кенг тарқалган, машҳур, олдин ва ҳозир ҳам энг 
муҳим тури саналади
- бундай тафсир турларининг баъзилари ихчам ва баъзилари узун бўлади, 
айримлари бир жилдли бўлса, айримлари 30 жилддан зиёд бўлади; 
- у ижмолий, муқорин ва мавзуий тафсирларнинг барчасига асос бўлиб 
хизмат қилади. Чунки ушбу тафсирда барча оятлар батафсил ёритилганлиги 
сабабли қолган турлар учун таянч вазифасини ўтайди; 
- унда оятлар кетма-кетликда келгани учун ҳам тафсирнинг ақлий ёки 
нақлий ёхуд тарихий, балоғий, фиқҳий, илмий, фалсафий, ишорий сингари 
экани янада равшанлашади. Ушбу тафсир турида юқорида айтилганидек бир 
қатор ёндашувлар мужассам бўлса ҳам таҳлилий ёки тафсилий деб номланади. 
Ушбу тафсир услубини қисқа, ўрта ва кенг каби турларга бўлиш мумкин: 
- қисқа ҳажмдаги тафсирларга Абу Лайс ас-Самарқандий, Абу Музаффар 
ас-Самъоний, Қози ал-Байзовий, Ибн Жузий ал-Ғарнотий, Абул Баракот ан-
Насафий кабиларни
- ўрта ҳажмли тафсирларга Имом ал-Бағавий, Маҳмуд аз-Замахшарий, 
Ибн Атия, Ибн Касир, Абус Сауд, аш-Шавконий, ал-Қосимий ва бошқаларни; 
- кенг шаклдаги тафсирларга Абу Жаъфар ат-Табарий, ал-Фахр ар-Розий, 
Имом ал-Қуртубий, ал-Олусий, Ибн Ашура сингариларни қўшиш мумкин. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish