Тафаккурнинг асосий шакллари Режа



Download 109,03 Kb.
bet22/26
Sana22.02.2022
Hajmi109,03 Kb.
#90839
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
тафаккур

Тўлиқсиз индукция шундай эҳтимолий хулоса чиқариш турики, унда бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли предметларнинг бир қисмига (бир нечтасига) хослигини (ёки хос эмаслигини) аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синфга мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида хулоса чиқарилади.
Тўлиқсиз индукцияда фикримиз, худди тўлиқ индукциядагидек, жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка, камроқ умумийлашган билимдан кўпроқ умумийлшган билимга қараб ҳаракат қилади. Лекин унда, тўлиқ индукциядан фарқли ўлароқ, хулоса кузатиш, тажриба давомида қайд этилмаган, ўрганилмаган предметларга ҳам тегишли бўлади. Тўлиқсиз индукциянинг эвристик моҳияти айнан ана шундадир.
Тўлиқсиз индукцияда фикрмиз қуйидаги схемада қурилади.
Sпредмети P белгига эга
Sпредмети P белгига эга
... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
Sn предмети P белгига эга
S1, S2,..., Sn предметлари C синфига тегишли
Эҳтимол, С синфининг ҳар бир предмети Р белгига эгадир.

Бу схемани символик кўринишда қуйидагича ёзиш мумкин.


Р (х1)
Р (х2)
... ... ...
Р (хn)
x1, х2,..., хn... C
х ((хС)Р (х))

Хулоса юқоридагидек ўқилади, яъни «Эҳтимол, С синфининг ҳар бир предмети Р белгига эга бўлса керак»


Масалан:
2 сони 2 га қолдиқсиз бўлинади
4 сони 2 га қолдиқсиз бўлинади
... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
n сони 2 га қолдиқсиз бўлинади
2, 4,..., n... сонлари жуфт сонлардир
Эҳтимол, жуфт сонларнинг барчаси 2 га қолдиқсиз бўлинса керак.


Тўлиқсиз индукцияда хулосавий билимнинг эмпирик асоси тўлиқ аниқланмайди, ана шунинг учун ҳам ундаги амалга оширилган умумлаштириш тўлиқсиз бўлади. Хусусан, унда берилган мантиқий синфга мансуб предметларнинг барчаси эмас, фақат S дан Sn гача бўлган қисмигина ўрганилади, холос. Ана шу ўрганилган предметларга бирорта P белгининг хослиги (хос эмаслиги) кузатилса, унинг ўрганилаётган синфга мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида эҳтимолий тарздаги хулоса чиқарилади. Бу хулоса ихтиёрий равишда ҳосил қилинмайди ва тасодифий характерга эга эмас, албатта. Жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка ўтиш, яъни синфга тегишли айрим предметлар ҳақидаги билимдан синфга тегишли барча предметлар ҳақидаги билимга ўтиш мантиқан асослангандир.
Демак, тўлиқсиз индукция бўйича хулоса чиқаришга хос хусусиятлардан бири асослардан хулосанинг мантиқан келиб чиқишнинг кучсиз бўлишидир.
Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган бу камчиликни «тузатиш» учун бир қанча методологик талабаларга риоя қилиш зарур. Бу маълум бир даражада хулосанинг чин бўлиши эҳтимолининг ортишига имконият яратади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Экстенсив методдан фойдаланиш, яъни ўрганилаётган предметлар сонини ошириш. Бу бир оз бўлса ҳам хулосанинг чин бўлиши эҳтимолини орттиради. Лекин бу ерда бир нарсани ҳисобга олиш зарур. Тажриба тугал бўлмаган, яъни синфнинг барча предметлари эмас, фақат бир нечтаси ўрганиладиган бир шароитда кейинги ўтказиладиган тажрибалардан бирида аввалги тажрибалар натижаларига зид бўлган ҳолни кузатиш эҳтимолдан холи эмас. Бунда ўрганилаётган ҳодислар сонини кўпайтириш йўли билан кўзланган мақсадга эришишга уриниш кам самара беради. Тажрибани тугал қилишга эришиб бўлмайди, чунки билиш объекти кўп ҳолларда очиқ системадан – ҳодисалар ва ҳолатлар сони амалда чексиз бўлган объектдан иборат бўлади.
2. Тажриба натижаларининг сифат жиҳатидан хилма хил бўлишига эришиш, яъни бир хил шароитда такрорланадиган белгиларнигини эмас, балки турли хил соҳалар, ҳолатларда такрорланадиган ўхшаш белгиларни ҳам қайд этиш муҳимдир.
3. Шунингдек, тажриба натижаларининг кучли бўлиши, «бехосдан» аниқланиши омиллари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
4. Кейинги иккита методологик талаб тўлиқсиз индукцияда эмпирик материалларни танлаб олишни тақоза этади.
Дастлабки эмпирик материалларни-кузатиш ва тажриба натижаларини танлаб олиш усулига кўра тўлиқсиз индукциянинг иккита тури: санаш орқали тўлиқсиз индукция (энумератив индукция) ва истисно қилиш орқали тўлиқсиз индукция (элиминатив индукция) ажратилиши мумкин.
Оммабоп индукция бўйича олинадиган хулоса эҳтимолий характерга эга бўлади. Унинг чинлик даражасини ошириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган қатор методологик талабларга риоя этиш зарур, ана шундагина у тўғри мухокама юритишнинг самарали воситасига айланади.

Download 109,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish