ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
45
заводларга пахтани ўз вақтида етказиб бериш учун
йўллар қуриш, пахта жамлайдиган майдончаларни
ишга туширишга алоҳида эътибор берилди. Нати
-
жада, 1924-1927 йилларда Шеробод-Термиз, Ше
-
робод-Денов, Шеробод-Ғузор тош йўллари қуриб
битказилди. Термиз дарё порти ва темир йўл тар
-
моқлари орқали пахтани Марказга жўнатиш учун
зарур чоралар кўрилди. Асосий пахтакор район ҳи
-
собланган Шерободдан пахтани олиб келишда қу
-
лайликлар яратиш мақсадида 1928 йили Қорасув
дарёси усида кўприк қурилди
71
. Пахтачиликнинг ри
-
вожланиши бошқа тармоқларнинг ўсишига туртки
бўлди. Чунончи, 1928 йил бошларида келганда пах
-
та даромади ҳисобига Шерободда 318 та турли хил
ёғ-жувоз, мато-бўз, этикдўзлик, темирчилик, қан
-
долатчилик, сопол-кўза каби ҳунармандчилик уста
-
хонлари фаолият кўрсатди. Бироқ пахта етишти
-
рувчи ҳудудларда 1920 йиллар охирига келиб ҳам
қашшоқликнинг бартараф этилмаслиги оқибати
-
да Сурхон воҳасидаги жами аҳолининг 51,2% оғир
аҳволда яшади
72
.
Совет ҳокимияти пахтачиликни ривожлантириш
мақсадида қишлоқ хўжалигини механизациялаш
-
га алоҳида эътибор берди. Марказнинг кўрсатмаси
асосида қишлоқ хўжалик машиналарига зарурий
маблағларни ажратиб янги ҳудудларни ўзлашти
-
ришга жиддий куч сарфланди. Механизаторлар
тайёрлаш курслари ташкил этилиб, социалистик
мусобақа йули билан иш унумини оширишга эъти
-
бор қаратилди. Ушбу мақсадга эришиш учун янги
чақириқ ва шиорлар ўйлаб топилиб, механизатор
-
лар ўртасида мусобақалар оммалаштирилди.
71
Турсунов С.Н ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б.
232-233.
72
Турсунов С.Н ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б.
233.
Якубова Диларам Таджиевна
46
Қишлоқ хўжалигида тракторларнинг пайдо бў
-
лиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳайратланган
деҳқонлар томонидан «шайтон-омоч» деб ном ол
-
ган бу техника ерни чуқурроқ ҳайдар, деҳқонлар
-
нинг ишини осонлаштирар, бинобарин, ҳосилдор
-
ликка ҳам ижобий таъсир кўрсатар эди. 1925-1926
йилларда Ўзбекистонда 494 та трактор бўлган бўл
-
са, 1928 йилга келиб 1204 тага етди. Агар ер-сув ис
-
лоҳотига қадар 4,8% ер ҳайдалган бўлса, 1926-1927
йилларда бу рақам 19,6 % га кўтарилди
73
. Сурхон
воҳасида дастлабки тракторлар 1926 йилда пай
-
до бўлган. 1926 йилда 6 дона, 1927 йилда эса 13
дона трактор олиб келинди. 1928 йилда Сурхондарё
округига пахта экинларни кўпайтириш мақсадида
23 та трактор ажратилди.
74
Трактор ва тиркама асбоблар каби янги ишлаб
чиқариш воситаларининг қишлоқда пайдо бўлиши,
уларни хўжаликка татбиқ этишнинг янги ташкилий
шаклларини талаб қилди. Бундай шаклга Ўзбеки
-
стонда 1929 йилда ташкил этилган машина-трак
-
тор станциялари киради. МТСлар ҳамма туманлар
-
да ишлаб турган тракторларни бир жойга тўплаб,
уларни ёнилғи билан таъминлаш ва техника ёр
-
дами кўрсатиш вазифасини ўз зиммаларига олиб,
трактор бригадалари ишини режалаштирдилар.
Совет ҳукумати 1929-1932 йилларда Сурхон
-
дарё округида қишлоқ хўжалигини ривожланти
-
риш учун машина-трактор станциялари (МТС)ни
ташкил этишга жиддий эътибор берди
75
. Трактор
-
ларга бўлган талаб ва эҳтиёжнинг ортиб боришини
73
Средняя Азия в цифрах. –Ташкент: Средазгосплана, 1931. –С. 76.
74
Сурхондарё вилояти давлат архиви.18-фонд, 1-рўйхат, 102-иш,
86-варақ.
75
Сурхондарё вилояти давлат архиви., 18-фонд, 1-рўйхат, 104-иш,
15-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |