Тадқиқот усуллари. Режа: Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти; Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 280,5 Kb.
bet14/22
Sana24.02.2022
Hajmi280,5 Kb.
#233017
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Suv kadastri ma'jmua

Температуранинг тақсимланиши. Дунё океанида максимал сув ҳарорати экватордан шимолда жойлашган ва 00 дан 100 гача бўлган шимолий кенгликлардаги ҳудудларда кузатилади.
Дунё океани юзасидаги ўртача ҳарорат 17,40 С, бу ўртача ҳаво ҳароратидан 30 га ортиқдир. Тинч океани энг илиқ 19,10, Хинд окени 17,6, атлантика океани 16,9 0С. Дунё океани сувларининг минимал ҳарорати 20С, максимал ҳарорати 360 С. Чуқурлик ортиши билан ҳароратнниг географик кенглик бўйича тақсимланиш фарқ қилмайди. Дунё окенининг тубида сув ҳарорати бир ҳил бўлади ва қутбларда 00 С, экваторда эса 20 С га тенг бўлади.
Зичликнинг тақсимланиши. Дунё окенида сувнинг зичлиги ва унниг тақсимланиши ҳарорат ва шўрлиги билан белгиланади, очиқ океанда эса зичлик асосан ҳараротнинг тақсимланиши билан белгиланади. Юқори кенгликларда, қутблар атрорфида сувнниг зичлиги 1,0275 г/см3 га тенг. Экваторга қараб зичлик камайиб боради. Термик экватор ҳудудида сувнинг зичлиги энг минимал қийматга эга бўлиб, 1,0220 г/см3 га тенг.
Сув малекуласининг ифодаси Н2О, бу демак унинг тузилишида 2 водорат атоми ва 1 кислород атоми қатнашади, ёки сув малекуласининг таркибида – 11,19 фоиз водороддан ва 88,81 фоиз кислороддан иборат бўлиб, водорот ҳажми эса икки баробар кислороддан зиёдроқдир. Сув малекуласининг фазовий тузилиши тенгтоманли тетраэдр шаклида.
Денгиз сувларининг кимёвий таркиби. Денгиз сувларида табиатда бор моддаларни эриган ҳолатда учратиш мумкин. Фақат баъзи бир элементлар жуда ҳам кичик миқдорда кузатилади, булар: кобальт, никель, олова, шунингдек улар тирик организмларнинг таркибида ҳам кузатилиши мумкин. Денгиз ва океан сувларининг таркибида эриган ҳолатдаги моддалар билан газлар ҳам кузатилади: кислород, азот, аргон, кўмир оксиди, олтин гкгкрт водороди.
Дунё океани сувларида эриган моддаларнинг оғирлик миқдори 3,5 % - 4,0 % гача ўзгаради.
Денгиз сувларида эриган холатда энг кўп хлор моддаси кузатилади –1,9 %, бу демак барча эриган моддаларнинг 50% дан зиёдроқ қисмидир, натрий – 1,06 %, магний –0,13%, олтин гугурт –0,088 %, кальций –0.040%, калий –0,038 %, бром –0,0065%, углерод –0,003%. Қолган моддалар миқдори булардан қичикдир ва фақат тирик организмлар таркибида кузатилади.
Сув таркибидаги бош элементлар бириктирмалари – тузлар шаклидагини кузатилади, улар қўйидагилардир:
1. Хлоридлар. (СаСI, MgCI, NaCI, KCI) эриган моддаларнинг 88,7 % ни ташкил этади, шунинг учун денгиз сувларини таъми ачиқ шўрдир.
2. Сульфатлар (MgSO 4, CaSO4, K2SO4)= 10 %.
3. Карбонатлар (СаСО3, MgSO3, K2SO3) = 0,3 %.
Дарёлар сувинниг таркибида эса карбонат тузлари –60,1% , хлоридлар –5,2% га тенгдир.
Денгиз сувларида эриган моддаларнинг миқдори промилда ўлчанади, бу демак 1000 г ёки 1 кг денгиз сувида эриган моддаларнинг оғирлиги граммда промил қийматини белгидайди.
Сувдаги эриган моддаларнинг заррачалари жуда ҳам кичик бўлиб, ўлчови 10-7 см га тенгдир, шунинг учун ифлосланмаган денгиз сувларининг хоссалари молекуляр (криссталлоид) эритмалар хоссаларига ўхшашдир.
Лекин, юқорида айтилгандек денгиз сувларида маълум миқдорда , қаттиқ ҳолатда анорганик ва органик моддалар ҳам кузатилади. Улар денгиз сувларига коллоид эритмаларнинг ҳоссаларини беради (броун харакати, электрофарез ва бошқ.), агарда сувда йирик заррачалар кўп бўлса, бу ҳолда денгиз сувлари лойқа эритмалар хусусиятларига эга бўлади.
Океан сувларида узлуксиз, мураккаб, сув таркибини ўзгартирувчи, кимёвий, биологик ва геологик жараёнлар кузатилади. Бу жараёнларни икки гурухга бўлиш мумкин.
1. Моддаларнинг ўзаро нисбати ўзгармасдан эритманниг концентрациясини ўзгартирадиган жараёнлар: дарёлар сувларинниг қўйилиши, буғланиш, муз ҳосил бўлиши ва эриши концентрацияси 0 дан 4 % гача ўзгаради. (0 дан 40 промилгача).
2. Моддалрнинг ўзаро нисбатини ва денгиз сувларининг таркибини ўзгартирадиган жараёнлар: фотосинтез, ҳайвонларнниг нафас олиши, барча организмларнниг яшаш фаолияти (скелет суякларини қуриш учун сарфланадиган Са, К, Мg элемаентлари) ва океан туби ётқизиқларининг ҳосил бўлиши ва тарқалиши.
Икинчи гуруҳдаги жараёнлар денгиз сувидаги фосфат, нитрат, аммиак тузлари ва микроэлементлар миқдорига жкда кучли таъсир кўрсатиши мумкин, шунингдек улар, маълум аражада, тирик мавжудодлар яшаш шароитини ҳам белгилайди. Бош элементлар таркибини эса бу жараёнлар деярли ўзгартирмайди.
Денгиз сувлари таркибида Na, К, Мg, Са элементлар тоғ жинсларинниг емирилиши ва кейинчалик уларни дарё сувлари билан океан ёки денгизга олиб чиқиши таъсирида пайдо бўлади, С1, SО4 В2 элементлар эса Ернинг мантиясидаги дегазация жараёнлари билан белгиланади,т шунинг учун, денгиз сувларининнг таркиби турли жараёнлар таъсирида ўзгаради.

Download 280,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish