Тадқиқот усуллари. Режа: Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти; Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 280,5 Kb.
bet1/22
Sana24.02.2022
Hajmi280,5 Kb.
#233017
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Suv kadastri ma'jmua


Маърузалар


1-маъруза. Кириш. Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти,
тадқиқот усуллари.
Режа:
1. Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти;
2. Фаннинг мақсади ва вазифалари;
3. Тадқиқот усуллари;
4. Шаклланиш ва ривожланиш босқичлари.


1. Ушбу фан сув кадастрининг назарий асослари, Давлат сув кадастри, ҳудуднинг гидрологик ўрганилганлиги, гидрологик йилнома, асосий гидрологик кўрсаткичлар, юза сувлар ресурслари, музликлар ва қор кўчкилари каталогини ва уларнинг кадастрини тузиш ишларини ўрганади.
Ҳозирги замонда дунёнинг барча давлатларида кадастр тизими олиб борилади. Ҳамма қабул қилган тушунчаларга мувофиқ Кадастр - бу маълум табиий ёки маъмурий ҳудуддаги табиий ва социал - иқтисодий бойликлар, ҳодиса ва воқеалар, ҳамда нарсалар тўғрисидаги маълумотларни бир тизимга солиш, бу маълумотлар ўз ичига иқтисодий, сифат ва турлари бўйича миқдор кўрсаткичларини, баъзи ҳолларда социал ва экологик жиҳатдан баҳоланишни ҳам ўз ичига олади.
Кадастр сўзи юнонча katastichon сўзидан француз тилига kadastre шаклида ўтган бўлиб, ўзбек тилига айнан таржима қилинса вароқ, мол- мулк дафтари ёки мулкий дафтар маьносини билдиради.
Бу суз кўпгина бошқа қадимги атамалар каби вақт ўтиши билан ўзининг илк бор кўзда тутилган мазмунига унча туғри келмайди. Ҳозирги кадастр деганда ер ва бошқа кўпгина кўчмас мулклар ҳақида кенг қамровли , ниҳоятда теран, анча мураккаб тушунча назарда тутилади. Шу боис кадастр сўзини таьрифлаётганда, аввал унга қўйилаётган талаб ва вазифаларга, нима мақсадда бажарилаётганига қараб таьриф берилади. Шундай қилиб кадастрнинг таьрифлари қуйидагича бўлади:
а) Кадастр деб, муайян объект ёки воқеликни, баъзи ҳолларда, уларни иқтисодий баҳолашни ҳам ўз ичига олган ҳолда, сон ва сифат жиҳатдан ҳисобий рўйхатини тузишга айтилади.
в) кадастр - расмий ташкилотлар ёки муассасалар томонидан тузилган мулкий дафтардир.
2.Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда сув объектларининг кадастрини олиб бориш, сув кадастрини тузиш учун зарур бўлган сув режими элементларини кузатиш, ўлчаш ва тўпланган маълумотларни бирламчи қайта ишлаш, умумлаштириш ҳамда давлат сув кадастри бўйича билим ва малакаларни ҳосил қилишдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга сув объектларининг сув кадастрини олиб бориш ва унда зарур бўладиган сув режими элементларини қайд этиб бориш, сув кадастри ишларида қўлланиладиган замонавий асбоб-ускуналар билан ишлай олиш, сув кадастри ишларида фойдаланиладиган усуллар ва услубларни қўллай олиш, тўпланган сув кадастри маълумотларини қайта ишлаш, умумлаштириш ҳамда давлат сув кадастрини олиб бориш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
Амур Темурнинг “Темур тузиклари” китобида келтирилишига ер майдонининг микдори, ундан олинадиган ҳосил, солиқ миқдорини белгилаган. “Ҳисобга олинган экин ерлари биринчи, иккинчи ва учинчи жариб (бир жариб 958 кв метр га тенг) экин ер қилиб ажратилсин. Биринчи жарибдан олинган ҳосилнинг уч хавори (1 харвор 300 кг ) га яқин, иккинчи жарибдан олинганнинг - икки арври, учинчи жарибдан олинганнинг бир хаворини йиғиб олинган. Бунинг ярмини буғдой ярмини арпа ҳисоблаб, бўлиб иккисини деҳқонга қолдириб, биринчи олсинлар. Агар раият бу йўсинда солиқ тўлашга рози бўлмаса, у ҳолда бир хавор буғдойга беш мискал (бир мискал 4,8 граммга тенг) кумуш, бир харвор арпасига икки ярим мисқол кумуш микдори нарх қўйсинлар. Шулардан бошқа қўшимча тарзда, улардан ҳеч қандай солиқ талаб қилинмасинлар” деб ёзилган китобда.
Юқорида келтирилган ишларни аниқ ва тўғри бажариш учун албатта, экин ерлари ўлчанган ва ҳосил ҳисобга олинган. Агарда нотўғри маьлумотлар йиғилган бўлса хизматчилар жазоланган. Ўлчаш натижаларини махсус давлат даромадлари ва ерлари билан шуғулланувчи олий мансабдорлардан иборат холиса деб аталувчи ҳайъат текширган. Холиса эгасиз қолган ерларни обод қилишга ёрдам берган.

Download 280,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish