Тадқиқот мавзусининг долзарблиги



Download 20,26 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi20,26 Kb.
#25013
  1   2   3

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қулга киритгач ривожланган демократик давлатлар сингари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби муҳим омилларни кечиктириб бўлмас вазифалар қаторига киритди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жиноий-ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланишини.Ушбу соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар, хусусан, 2001 йилда “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши улкан социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб етганини ишонч билан таъкидладилар1.
Айни вақтда асосий мақсади инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бизнинг мустақил давлатимизда, жиноят кодекси муносабатлар соҳасида ҳам айниқса жиноятларни тергов қилишда билан боғлиқ фаолиятда унинг аҳамияти беқиёсдир. 1994 йилда мустақил давлатимизнинг янги Жиноят- кодексининг қабул қилиниши эса жиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ фаолиятларни қонун даражасини амалга оширишнинг аҳамиятини янада юксакроқ даражага кўтарди.
Суд ислоҳоти ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамият умумий иш жараёнининг ажралмас зарурий қисмидир. Суд- ҳуқуқий жиҳатдан мамалакатда қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан тенг ва мустақил кучли суд ҳокимияти вужудга келишининг муҳим омилидир.
Тадқиқотнинг илмий жиҳатдан ўрганилганлиги. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши жинояти билан боғлиқ муаммоларнинг тадқиқ этилиши, ҳозирги пайтда жиноят-процессуал ва жиноят ҳуқуқи қонунлар мажмуини такомиллаштириш ҳамда инсон ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича илмий таклифларни ишлаб чиқишга имкон туғдириши билан бирга шахснинг қонуний манфаатларини амалда кафолатлаш жараёнини илгари суради. Шу боис ҳам мазкур жиноятни ҳар томонлама холис ҳамда янги асослари билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш ҳозиргикунда ҳуқуқшунос олимларда илмий қизиқиш, уйғотмоқда. Ўзбекистон Республикасида криминалистик ва жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда хизматчини давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижинояти тергов қилишга бағишланган илмий изланишлар олиб борилмаган. фақатгина мамлакатимиз олимларидан кўп ўқув қўлланмаларида, жиноят қонунчилиги шарҳларида, ва илмий-оммабоп мақолаларида қисқача ёритилган А.Ғ. Абдумажидов, А.С. Якубов, М.Х. Рустамбаев Ю.Ф.Карелов, Р.Кабулов, Очилов У.О. Хайдаров М ва бошқалар.
Мазкур соҳада яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижинояти криминалистик жиноий ҳууқуий тушунчалари тушунчалари, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, типик тергов вазиятлари, тергов қилишда ўтказиладиган дастлабки ва келгуси тергов ҳаракатлари, юридик хусусиятлари, шунингдек, хорижий жиноят қонунчиликда ва халқаро хуқуқда мазкур муаммолар қандай ҳал этилганлигини ўрганиш ҳамда уни тадқиқ этиш ҳозирги жиноий ҳуқуқий сиёсатнинг асосий мақсадларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасида амалдаги Жиноят кодексининг 15-боби кўрсатилган, яъни ушбу турдаги жиноятларни тергов қилиш боғлиқ муаммоларни илмий жиҳатдан таърифлаб берувчи илмий изланиш олиб борилмаган ва ҳозирги кунга қадар криминалистик нуқтаи назардан бирорта ҳам тўлиқ ўрганилмаган. Шу билан бирга тадқиқот иши мавзуига оид бирор бир услубий қўлланма, асар ёки монография чоп этилмаган.
Юқоридаги таҳлил ва ушбу мавзунинг ўрганилганлик ҳолати муаллифни ушуб турдаги жиноят тўғрисидаги ишларни юритишга оид умумий муаммоларни ҳозирги янги вазият ва ислоҳотлар талаби асосида мушоҳада этишга ундади ҳамда тадқиқотнинг жўналишини белгилаб берди.

Download 20,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish