Тадқиқотнинг методологик ва илмий назарий асослариниЎзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримовнинг демократик жамият ҳуқуқий давлат қуриш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот тизимини такомиллаштиришга оид фикр-мулоҳазалари, кўрсатмалари ва фармонлари ташкил этади.
Диплом ишида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, амалдаги бошқа қонунлари, қонун остити умумэътироф этилган ҳалқаро қонун нормалари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлардан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг олдига қўйилган вазифани ижро этиш жараёнида тарихийлик, тизимлилик, аниқ-социологик жиҳатдан ёндашиш, ҳуқуқий -қиёсий, таҳлилий, ҳуқуқий-мантиқий, статистик ва бошқа махсус олиш усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг янгилиги ва ҳимояга қўйилган қоидалар. Диплом ишида давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши жиноятларни тергов қилиш масаласига оид муаммолар, шунингдек у билан боғлиқ криминалистика ва дастлабки тергов фанида вужудга келадиган назарий ва амалий масалаларнинг мажмуи ҳамда жиҳатларини таҳлил қилишга уриниб кўрилди. Тадқиқот иши, мавзуга оид муаммоларнинг турли жиҳатлари мажмуини муайян изчилликда умумлаштириб таҳлил этишга асосланган бўлиб, бунда давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишимасаласи билан боғлиқ хозирги замон ҳолатини аниқлаш, илмий мушоҳада қилиш, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди. Шу билан бирга тадқиқот иши мавзуи билан боғлиқ тергов амалиётида учрайдиган баъзи муаммоларнинг ечимига қаратилган фикрлар билдиришга уриниб кўрилди.
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларни тергов қилиш билан боғлиқ масалалар борасида қуйидаги қоидалар ҳимояга қуйилди:
- давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларини тергов қилишни ўтказишни такомиллаштириш йўллари билан боғлиқ қоидалар:
- давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларни тергов қилишда замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларидан фойдаланиш зарурлиги;
- давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларни тергов қилишнинг методикасин ишлаб чиқишлиши лозимлиги.
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларини бўйичатергов ҳаракатларнинг хусусиятларни шакллантириш истиқболлари деганда, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларини тергов қилишметодикаини ривожлантиришни тушунишимиз керак.
Диплом ишининг тузилиши. Тадқиқот кириш қисми, учта боб, олтита параграфдан, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |