Тадқиқот мавзусининг долзарблиги


Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари



Download 20,26 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi20,26 Kb.
#25013
1   2   3
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Илмий изланишдан мақсад, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишитўғрисидаги ишларни тергов қилиш муаммоларни тадқиқ этиш, унга ҳуқуқий баҳоберилишини назарий ўрганиш, ҳуқуқшунос олимларнинг бу соҳадаги фикрларини таҳлил қилиш ва шу билан бирга бу борада, тегишли илмий тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, унинг натижали бўлишини таъминлаш, ҳамда уни суд-ҳуқуқ ислоҳотларини янада такомиллаштиришга йўналтирувчи омил сифатида ишлатилиши мақсадга мувофиқлигини илмий назарий асослаб беришдан иборат.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб тадқиқотни самарали ўтказиш учун қуйидаги вазифалар танлаб олинди:

  • давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятларнинг криминалистик тавсифи унинг хусусиятларини ўрганиш;

  • давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижиноятини ҳуқуқий ва криминалистик жиҳатларини ўрганиш ва уни илмий-назарий таҳлил қилиш;

- тергов амалиётида давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишижинояти юзасидан ишларни тадқиқ этиш
- Шу турдаги жиноятларни тергов қилиш жараёнида тергов ҳаракатини қонуний ва самарали ўтказишни ривожлантириш истиқболларини тахлил этиш.
- Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг жиноийжазоларни либераллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон
ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатини ҳимоя
юклиш тўғрисидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда хизматчини давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши жиноятни тергов қилишнинг методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган криминалистик ва жиноий- ҳуқуқий тавияларни ишлаб чиқиш ва ҳ.к.
Биринчидан, мамлакатимизда давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши қарши чоралариннг изчиллик билан амалга оширилаётганлигига қарамай ушбу жиноятларнинг содир этилиши камайиши кузатилмаётганлиги, жавобгарлик чораларининг самарадорлигини таҳлил қилишни тақозо этади;
Иккинчидан, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши жиноятининг субъекти ким бўлиши ҳақидаги муаммолар суд амалиётида учраётганлиги, ушбу муаммонинг ечимини топишни тақозо этади;
Учинчидан, миллий ҳуқуқшунос олимларимиз томонидан порахўрлик жиноятлари учун жавобгарлик масаласи етарлича тадқиқ қилинмаган;
Тадқиқот объектини мавзуга оид назарий ишланмалар таҳлили ҳамда жиноятни тергов қилиш билан боғлиқ муаммолар ташкил этаса, унинг предмети эса, ушбу турдаги жиноятни амалдаги ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришда намоён бўлади.

Download 20,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish