Тадбиркорлик ҳуқуқи


V БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ АСОСЛАРИ



Download 4,4 Mb.
bet15/61
Sana01.05.2023
Hajmi4,4 Mb.
#933776
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
Тадбиркорлик у у и

V БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ АСОСЛАРИ


Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ушбу фаолият субъектлари, аввало, давлат рўйхатидан ўтишлари шарт. Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб ҳеч бир субъект, шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. Агар улар бирон фаолият била"н шуғулланса, у қонунга зид фаолият ҳисобланади ва қонунда белгуланган тартибда жавобгар бўлади.
Шу сабабли ҳар бир тадбиркор шахс тадбиркорлик фаолиятининг қайси тури билан шуғулланмасин, албатта давлат рўйхатидан ўтиши ва маълум бир фаолият билан шуғулланишга ҳакли эканлиги хусусида рухсатнома олган бўлиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат идораси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Маглумки тадбиркорлик фаолияти юрвдик шахс ташкил этган ҳодда ва юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибда олиб борилиши мумкин.
Агар юридик шахс ташкил этилгсн ҳолда тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган бўлса таъсисчилар конференцияси чақирилиб таъсис шартномаси тузилиши, шу йиғилишда юридик шахс устави қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар, яъни ушбу корхонанинг мухри, босқи намунаси ариза билан қўшиб топширади.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказишда, аввало, жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказишда йиғим тўланганлиги тўғрисвдаги ҳужжат аризасига қўшиб топширилиши ва аризада қонуний фаолият тури билан шуғулланиши ва унинг муддати кўрсатилган бўлиши лозим.
Ариза берилган пайтдан бошлаб уч кун муддат ичида рўйхатга олинади ва унга аризасида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланишга ҳақли эканлиги хусусида гувоҳнома берилади. Якка тартибдаги тадбиркорлик давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ идораларида ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот Вазирлиги ҳузуридаги нафақа фовди идораларида хисобга қўйиш учун асос бўлади.
Рўйхатдан ўтганлик йиғими ставкасининг энг юқори миқцори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтганлик йигами миқдорлари ва уни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан белгиланади.
Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, агар рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган субъектлар якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахс ёки нодавлат ташкйлоти шаклидаги хусусий корхона бўлса улар туман ҳокимиятига мурожаат этади, агар давлатга қарашли юридик шахс бўлса, тегишли давлат идорасига мурожаат этиши лозим.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчиГа тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни, уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутшшаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Барча талабларга аниқ амал қилинган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилади, аксинча бўлса, рад этиш ҳақида қарор қабул кделинади. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган қарор қабул қилинган бўлса, жисмоний шахс бу ҳакда уч кун ичида ёзма шаклда хабардор кдлинади.
Агар тадбиркор ўзини давлат рўйхатидан ўтказиш асоссиз рад этилган деб ҳисобласа, бу ҳақда судга шикоят қилиши мумкин. Бундан ташқари тадбиркорни давлат рўйхатига олиш учун белгиланган муддат узрсиз бўзилганида ҳам тадбиркор судга шикоят қилишга ҳаклидир. Тадбиркорнинг шикояти суд томонидан тўғри деб ҳисобланса, тадбиркорни давлат рўйхатига олувчи органнинг қарори, шунингдек тадбиркорларни давлат рўйхатига олувчи органнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қопланади. Агар тадбиркорга маънавий зарар етказилган бўлса, бу зарар учун ҳам товон тўлайдилар. Тўланадиган товоннинг аниқ микдори тегишли далилларга асосланиб суд томонидан белгиланади.
Айрим турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензия олиш лозим. Дори-дармонлар тайёрлаш ва сотиш, репититорлик фаолияти билан шуғулланиш шулар жумласига киради.
Лицензияланиши лозим бўлган тадбиркорлик фаолиятининг тури қонун билан белгиланади. Лицензиялаш тартиби эса Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Тадбиркор маълум бир фаолият билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолияти тури билан шугулланиши учун лицензия олган кундан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ўз мулкидан фойдаланади.
Шунингдек, тадбиркор ўзининг мулкидан ҳам фойдаланиб ўз фаолиятини ташкил эта олади. Бунинг учун тадбиркор мулкдор билан шартнома тузиб, унинг мулкини ижарага олади ёки лизинг шартномасига мувофиқтадбиркорлик фаолиятини юритади. Бундан ташқари мулкдорнинг мулкига оператив бошқариъи асосида эгалик қилаётган бўлса ана шу мулкдан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошириш учун ўзининг хусусий мулкини жалб этадими ёки оператив бошқариш ҳуқуқи бўйича мулкдорнинг мулкидан ё ижарага олинган мулқцан фойдаланиб, фаолият юритадими, ҳар қандай ҳодда ҳам унинг мулк ҳуқуқи ёки ашёвий ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинади. Тадбиркор ўз мулкидан қонунга мувофиқ фойдаланади, эгаллайди ва уни тасарруф эта олади. Шунингдек ушбу мулклар юзасидан одди-сотди, гаров, ижара ва бошқа шартномалар тузиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асосларидан яна бири тадбиркорларнинг ўз тадбирини амалга ошириши учун тегашли кредит олиши мумкин. Қонунда белгиланишича, айрим турдаги тадбиркорлар имгиёзли кредитдан фойдалана олади. Бундай турдаги тадбиркорлар жумласига кичик ва ўрта тадбиркорликни ташкил этаётган хусусий тадбиркорлар киради.
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва фаолият юритиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти субъектларига кредит берилаётганида банк муассасалари, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафил бўлишлари мумкин. Шунингдек, тўловга қобилиятли бошқа юридик ва жисмоний шахслар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлишлари мумкин.
Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятк субъектларини сукурта қилиш, фаолиятни амалга ошириш асосларидан ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолиятани юритиш асосларидан яна бири бу тадбиркорларнинг солиқ муассасалари билан боғлиқ муносабатларидир. Бу муносабатлар солиқ қонунлари билан тартибга солинади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларвдан солиқундириш бўйича ўзгартаришлар киритилган такдирда мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгартиришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади, деб белгилаб қўйилган.
Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар акциз соликини Узбекистон Республикаси Солиқ кодексидд белгиланган тартибда тўлаганлари тақцирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъекгларининг солиқ тўлашини соддалаштириш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани риюжлантириш солиги, бошқэ махаллий солиқлар ва йигамлар ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулот учун, акциз солигани истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асосларидан яна бири бу тадбиркорлар томонидан олиб бориладиган ҳисоб-китоб ва ҳисоботлардир. Тадбиркорлик фаолияти субъекглари х#соб-китоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борадилар. Жумладан, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекглари фақат давлат статистика идоралари ҳамда солиқ идораларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.
Давлат бошқарув идоралари ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан тадбиркорлик субъекглари учун қонун ҳужжатларнда белгиланмаган қўшимча ҳисобот турларини бешклаш ман этилади.

Download 4,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish