2-§. Олди-сотди шартномасининг моҳияти ва шартнома иштирокчилари
Олди-сотди шартномасининг асоси (предмети) мулкдир. Хусусий аломатлари билан белгиланадиган (ўзига хос белгилари бўлган) ашёлар, шунингдек жисмий аломатлари (сон, огирлик, ўлчов) билан белгиланадиган ашёлар ҳамда қимматли қогозлар мулк ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллакадиган ташкилотлар ўртасида тузиладиган олди-сотди шартномасининг асоси (предмети) ишлаб чиқаришга тайин-ланган ашёлардир. Фуқаролар иштирокида тузиладиган олди-сотди шартномаларнинг асоси истеъмол буюмлари, уй-рўзғор ашёлари ва бошқа воситалардир. Жамғарма банклар томонидан сотиладиган заём облигациялари, шунингдек республикамизда ўтказиладиган лоторея ўйинлари билетлари ҳам олди-сотди асоси (предмети) бўлади. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўрмонлар, пул билан баҳоланмайди. Шунингдек қонунда белгиланган давлат корхоналарининг айримлари ҳам фуқароларга сотилмайди, хусусийлаштирилмайди ва олди-сотди шартаомасига асос бўлмайди. Дарҳақиқат фуқаролик муомаласидан чиқариладиган ҳар қандай мулк олди-сотди шартномасига асос (предмет) бўла олмайди. Маълумки мамлакатимиз, ўз эҳтиёжларини таъминлаш учун хомашё, ёқилғи, ускуна ва технологаянинг айрим гурларинигина эмас, балки хаётий зарур озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, халқ истеъмоли молларининг айримларини четдан олиб келишга мажбурдир. Бунда ҳам тадбиркорларнинг иштироки муҳим ўрин тутади.
Мулқцор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулқцан фойдатаниш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан - қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддаси). Бинобарин тадбиркорлар олди-сотди мўносабатларида қатнашгавда бошқа шахсларнингҳуқук^га зарар етказмаслиги керак.
Тадбиркорлар билан тузилган олди-сотди шартномасида фуқаролар ва тадбиркор юридик шахслар тарафлар, яъни ҳам олувчи, ҳам сотувчи бўлиб иштирок этишлари мумкин. Тадбиркорлар билан олди-согди шартномасини тузиш йўли билан фуқаролар шахсий истеъмол нарсалари, уй-рўзғор ашёлари, қулайлик туғдирадиган бошқа буюмларии сотиб олишлари мумкин.
Тадбиркорлархшди-сотди шартномаси воситасида ўзларига қарашли мулк объектларини эркин тасарруф этиб, бошқа шахслар (фуқаролар, давлат, ташкилот)га ўтказа оладилар. Жумладан, деҳқон, фермерлар ишлаб чиқарган маҳсулотларини давлат ёки матлубот кооперациясинингтайёрлаш пункгларига белгиланган нархлар бўйича топширишлари, бозорларда эркин сотишлари мумкин.
Республикадаги савдо биржалари, хусусий савдо корхоналари эгалари, чет эл савдо ташкилотлари билан ташқи савдога оид олди-сотди шартномаларини тузишда иштирок этадилар, Тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар тўла муомала лаёқатига эга бўлиши лозим.
«Ўн олти ёцйга тўлган, вояга етмаган шахс мехнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллацаёттан бўлса, у тўла муомалага лаёқатли, деб эьлон қилиниши мумкин,
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розшшги билан васийлик ва ҳомий органининг қарорига мувофиқёхуд, бундай розилик бўлмаган такдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади (Фуқаролик кодексининг ^8-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |