3-§. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш шартномасини бажармаганлик учун жавобгарлик
Томонлар тузилган шартнома шартларини бажармаслиги ёки маромига етказиб бажармаслиги бўйича жавобгар бўладилар. Уларнинг жавобгарлиги қонунга мувофиқ ёки шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда бўлади. Шартнома шартларини бажармаганлиги ёки маромига етказиб бажармаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори билан таедиқланган. «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг бешинчи бўлимида белгиланган. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларини белгиланган муддатларда топширишдан асоссиз бўйинтовлаган хўжалик тайёрловчига топширшшаган маҳсулот қийматининг йигирма беш фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой,'уч ой, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача микдоридан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни қўшмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, шартнома бажарилмаганлиги ёки маромига етказиб бажарилмаганлиги сабабли тайёрловчига етказилган зарарнинг жарима билан қопланмай қолган қисми ҳам тўланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотини бевосита хўжаликларда қабул қилиб олиш рад этилса, тайёрловчи хўжаликка ҳар бир рад этилган ҳол учун белгаланган устамалар тўлашни хисобга олмай ўша пайтда-шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг тўрт фоизи миқцорида жарима тўлайди. Тез бузиладиган маҳсулотлар бўйича эса унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Қабул қилиш — топшириш жойига етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиб олиш асоссиз рад этилганда, тайёрловчи хўжаликка уни етказиб беришга кетган харажатларни қоплайди.
Шартномада белгиланганицек, қишлоқхўжалик маҳсулотлари хўжаликнинг ўзида қабуд қилинадиган бўлса, хўжалик топшириладиган маҳсулотни тайёрлаб қўйиши ва бу ҳакда тайёрловчини хабардор қилиши лозим. Агар хўжалж тогапирилиши шарт бўлган маҳсулотни тайёрламаган ва бу ҳақца тайёрловчини огоҳлантирмаганлиги сабабли тайёрловчи қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, хўжалик тайёрловчига транспорт ва шу транспортнинг бекор туриб қолишига кетган барча харажатларни қоплаши шарт.
Контрактация шартномаси бўйича топшириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифатини кдбул қилиб олишда сунъий, пасайтирган ёки микдорини нотўғри аниклаган бўлса, тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани ҳамда тўланмаган сумманинг 10 фоизи микдорида жарима тўлайди.
Шартномага мувофиқ топширилган маҳсулотнинг қийматини тўлаш кечиктирилгани учун ҳам тегишли жавобгарлик белгиланади. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақтўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида ҳисоблаб ўтказилмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириғи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этмлганда тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани, уни тўлашдан бош тортган сумманинг 5 фоизи миқцорвда жарима тўлайди. Бундан ташқари тайёрловчи хўжаликка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,1 фоизи микдорида пеня тўлайди.
Хўжалик томонидан юклаб жўнатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиб олгач, тайёрловчи уч ойдан ортиқ муддатга ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаган бўлса, хўжалик судида банкрот бўлган деб топиш ҳақида иш қўзғатиши мумкин.
Тайёрловчи ёки хўжалик томонидан маҳсулот учун хисоб-китобларда ортиқча олинган пул суммаси ўз вақгида крйтарилмаганда айбдор томон мазкур суммани қайтаради ва бу маблағдан фойдаланилган барча давр учун 25 фоиз даромад тўлайди.
Шартномада хўжаликни идиш ва ўраш материаллари билан таъминлаш тайёрловчи зиммасига юклатилган бўлса-да, тегишли идиш билан таъминламаганлик учун жавобгарлик белгиланади. Жумладан, хўжаликни тегишли идиш ва ўраш-чирмаш билан боғлиқ материаллар билан таъминламаган бўлса, шу вақтда амалда бўлган қийматнинг икки баравари миқцоридл жарима тўлайди.
Хўжаликни идиш билан таъминламаганлик натижасида маҳсулотнинг сифати пасайганлиги ёки тез бузиладиган маҳсулотлар фойдаланишга, истеъмолгаяроқсшбўлиб қолганлига сабабли хўжалик зарар кўрган бўлса, зарарнинг жарима билан қопланмай қолган қисми ҳам ундириб олинади.
Тайёрловчи томонидан хўжаликка берилган идиш йиллик контракгация шартномаси муддати тугаганидан сўнг кэйтаршшаса, тайёрловчи қайтарилмаган идиш қийматининг икки баравари миқцорида жарима тўлайди.
Шунингдек, тайёрловчи ҳам идишки хўжаликка ўз вақтида қайтармаса, Шу идиш қийматининг икки баравари миқцорида жарима тўлайди.
КонтракгаЦйя шартномасига мувофиқтомонлар, яъни хўжалик тайёрловчи томонидан жўнатилган транспортнинг, худди шунингдеК, тайёрловчи ҳам хўжалик транспортининг бекор туриб қолишида айбдор бўлса (асосий ва қўшимча вақг меъёридан ортИҚ), бекор туриб қолганлиги учун амалдаги қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Шартнома Шартларини бузганлиги учун юқорида кўрсатилганвдек айбдор томоннингжарима тўлаши уни шартномада белгилантн мажбуриятни бажаришдан озод кдпмайди. Аммо табимй офатлар ёки тайёрловчининг айби билан шартнома шартларини бажармашнлик учун хўжаликтегишли ташкилотларнинг хулосаси ва асосларига биноан жавобгарликдан озод бўлиши мумкин.
Маҳсулотлар етказиб бериш бўйича тузиладиган давлат контракти тузиш муддатини кечикгирганлик учун ҳам қонунда жавобгарлик белгиланган. Жумладан, контрактация шартномасини тузиш мудзатими ўтказиб юборганлик ёки ундан асоссиз бўйин товлаганлик учун томонлар муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн фоизи миқдорида, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқбўлмаган микдорда жарима тўлайди.
Бундан ташқари шартномада томонларнинг келишувига кўра мажбуриятларни бажармаганлик ёки маромига етказиб бажармаганлик учуи амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа жазо чоралари белгиланиши ҳам мумкин.
Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш туғрисида данлат контракти шартномасининг ижро этилишига назар ташласак, аввало Шартнома тузилишидаги камчиликларни, сўнфа эса шартномани ижро этмаслик ёки маромига етказиб бажармаслик оқиг>атида зарар келиб чиқаётганининг гувоҳи бўламиз. Шу сабпбли рес||убликамизда санация ўтказиб, қишлоқ хўжалиги корхоналарини иқтисодий қийинчиликлардан олиб чиқишга ва уларнинг молиявий ҳолатини соғломлаштиришга алохида эътибор берилмокда.