Тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш асосида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун давлат божи тўланади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги42 ҳам- да Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлашти- риш тартиби тўғрисидаги43 низомларга мувофиқ Ўзбекистон Рес- публикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун қуйидаги миқдорларда давлат божи тўланади:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари ва 500 АҚШ доллари;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, Улгур- жи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар ва бозорлар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида дав- лат божи тўланади.
42 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон,
174-модда.
43 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда.
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ри- вожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда рес- публика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори44 билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига асо- сан тадбиркорлик субъектларини туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида юридик шахсларни ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи инспекция- ларни молиялаштириш манбаи сифатида уларнинг тасарруфида қолади ва фақат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида давлат рўйха- тидан ўтказилганлик учун деҳқон хўжаликлари, шунингдек дав- лат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жа- миятларидан давлат божи олинмайди.
Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан эса давлат божи белгиланган став- канинг 20 фоизи миқдорида ундирилади.
2011 йил 1 август ҳолатида энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 57
минг 200 сўм сўмни ташкил этишини эслатиб ўтамиз45.
Do'stlaringiz bilan baham: |