Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet62/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Муҳр ва штамп


Муҳр – ваколатли шахс томонидан у билдирган истак- хоҳишнинг ёки унга нисбатан тайёрлаш, сақлаш ва фойдала- нишнинг алоҳида тартиби белгиланган бошқа ахборотнинг ҳақиқийлигини қўшимча равишда расман тасдиқлаш учун ишла- тиладиган восита. Муҳрлар асосий, таркибий, шахсий ва ёрдамчи муҳрларга бўлинади.
Штамп – уларга нисбатан тайёрлаш, сақлаш ва фойдала- нишнинг алоҳида тартиби белгиланган ахборотни тасдиқлаш ёки ҳужжатларни рўйхатга олиш воситаси. Штамплар бурчак, рўйхатга олиш (ҳисоб), ахборот, шунингдек шахсий штампларга бўлинади.
Юридик шахсларнинг номлари, шунингдек жисмоний шахс- ларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилган барча турдаги муҳр ва штамплар штемпель-ўймакорлик корхоналари томонидан ички ишлар органлари берадиган рухсатномалар асосида тайёрла- нади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирлан- ган муҳрдан фойдаланиш ҳуқуқига уларга ушбу ҳуқуқ амалда- ги қонун ҳужжатларига биноан берилган давлат корхоналари, муассаса ва ташкилотлари эгадир. Жамоат ташкилотларининг, мулкчиликнинг нодавлат ва аралаш шаклларига асосланган кор- хоналар, муассаса ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлар герби тасвирланган муҳрни ишлатишлари тақиқланади.
Муҳрлар Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улар- дан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом38 (рўйхат рақами 1077, 2001 йил 27 октябрь) талабларини ҳисобга олган ҳолда думалоқ, чўзинчоқ, ромбсимон ва учбурчак шаклларда тайёрла- ниши мумкин.
38 Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари- нинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 20-сон.
      1. Тадбиркорлик субъектларини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун


тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади.

  • хабардор қилиш тартибида 10а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома;

  • рухсат бериш тартибида 9а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабар-

нома)га қуйидагилар илова қилинади:

  • 3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;

  • давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;

  • уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра);

  • паспорт нусхаси.

Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўй- хатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари то- монидан шахсан ўзи келиб ёки почта алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • хабардор қилиш тартибида 10а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома;

  • рухсат бериш тартибида 9а-иловага мувофиқ шаклдаги ариза. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза (ариза-хабар-

нома)га қуйидагилар илова қилинади:

  • деҳқон хўжалигини юритиш учун туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;

  • уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига кўра);

  • паспорт нусхаси.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз берилади. Мазкур қоида якка тар- тибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкала- рига татбиқ этилмайди.
Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкалари- нинг аниқ ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлиги, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томо-
нидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари- ни кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар до- ирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи реализация қилиниши мумкин.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олиш- га муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжал- ланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради.
Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асо- сида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкала- ри бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участ- каси бериш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади.


10-илова
га
(рўйхат ўтказувчи органнинг номи)
дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish