ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондида- ги ўз улушининг 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълумотномаси, мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-
мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);
в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун – туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;
г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун:
қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган бар- ча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва омма- вий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъвола- шаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади).
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектла- рини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинади. Энди, шулар асосида барча ариза берувчилар томони- дан тақдим қилинадиган ҳужжатлар ҳақида кенгроқ тўхталамиз.
Шундай қилиб, ҳар қандай юридик шахс фаолиятининг ҳуқуқий асоси бўлиб қонун ҳужжатлари билан бир қаторда унинг таъсис ҳужжатлари – устав ва таъсис шартномаси бўлиб ҳисобланади. ЎзР ФКнинг 43-моддасига кўра юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъ- сис шартномаси асосида иш олиб боради. Юридик шахснинг таъ- сис шартномаси унинг муассислари томонидан тузилади, устави эса – тасдиқланади. Бир муассис томонидан ташкил этилган юри- дик шахс шу муассис тасдиқлаган устав асосида иш олиб боради.
Таъсис ҳужжатларининг рўйхати юридик шахсларнинг таш- килий-ҳуқуқий шаклига қараб фарқланади. Бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун – таъ- сис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса – фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, ху-
сусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун – фақат устав юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади.
Таъсис шартномаси ўз моҳиятига кўра консенсуал шартно- ма бўлиб, юридик шахс ташкил этилаётган ва фаолият юрита- ётган жараёнда муассислар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади36.
Юридик шахснинг устави унинг фуқаролик оборотидаги ҳуқуқий ҳолати ҳамда унинг иштирокчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади.
Юридик шахснинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзи- ли), юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва унитар корхоналар- нинг, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаоли- ятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қўйилган бўлиши керак.
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳа- сида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол- мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, юридик шахс фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Таъсис шартномасига муас- сисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритили- ши мумкин.
Рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим қилинадиган банк тўлови ҳужжати – бу тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Фирма номларининг марказлаштирилган маълумот- лар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (фирма номининг захирага олиниши тасдиғи) ҳақида гапирар эканмиз,авва-
36 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37–38-сон, 370-модда.
ло фирма номи ўзи нима эканлигига аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ. «Фирма номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика- си Қонунига37 мувофиқ, фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг индивидуал номи бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқартирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин. Юридик шахснинг фир- ма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак. Қонунда назарда тутилган ҳолларда фирма номида юридик шахс фаолиятининг хусусияти кўрсатилиши керак.
Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки но- давлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принцип- ларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.
Фирма номида:
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс но- мига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабно- ма берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;
илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);
белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбо- риш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.
37 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37–38-
сон, 370-модда.
Фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан, чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик муомаласи иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш- ни бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъ- сисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган то- монидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади. Электрон захирага олиш тизими ва фирма номла- рининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тар- тиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 1 июлдаги 3-мб-сон қарори билан тасдиқланган Элек- трон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаш- тирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томо- нидан 2011 йил 2 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2251) асосида амалга оширилади.
Таъсисчининг танловига кўра Интернет тармоғи орқали фир- ма номини захирага олиш қуйидагича амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтига бевосита мурожаат қилиш йўли би- лан;
тегишли рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилиш йўли билан.
Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амал- га оширилади.
Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олув- чи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим.
Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани ол- гач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маъ- лумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 8 иш соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини захирага олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт.
Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қу- лай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.
Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захи- рага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.
Илгари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтка- зилган юридик шахслар номлари ёки захирага олинган қулай фир- ма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар мавжуд бўлган фирма номлари, шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номла- ри тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси талабларига зид бўлган фирма номлари захирага олинмайди.