Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


- боб . РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ ҚАРОРЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ЮҚОРИ ТУРУВЧИ ОРГАН, ШУНИНГДЕК БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ



Download 1,93 Mb.
bet88/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

2- боб . РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ ҚАРОРЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ЮҚОРИ ТУРУВЧИ ОРГАН, ШУНИНГДЕК БОШҚА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин. Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир. Юқори турувчи органларга шикоят қилиш бошқа давлат органларига мурожаат қилиш имкониятини истисно этмайди.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш имконияти билан бирга, субъект юқори турувчи орган ёки бошқа давлат органларига мурожаат қилиши мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли дав- лат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, так- лиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ариза- лар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт. Конституция фуқароларнинг давлат органлари билан ўзаро фаол алоқада бўлиш ҳуқуқларини тасдиқлайди.
Демократия шароитида мурожаат қилиш ҳуқуқи фуқаро- ларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кат- та имкониятлар яратиб беради.
Ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оши-


74 Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 1-2- сон, 10-модда.
риш тартиб-қоидаларини аниқлаштириш, фуқароларнинг му- рожаатлари соҳасида тарафларнинг ўзаро ҳаракатлари ва муно- сабатларини тартибга солиш мақсадида 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги (янги таҳрирда) Қонуни75 қабул қилинди. Дастлабки қонун 1994 йилда қабул қилинган эди.
Фуқароларнинг мурожаатлари ариза, таклиф ёки шикоят кўринишида бўлиши мумкин.
Ариза фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган мурожаатидир.
Таклиф фуқароларнинг давлат ва жамият фаолиятини тако- миллаштиришга доир тавсияларини ўз ичига олган мурожаа- тидир.
Шикоят фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш тўғрисидаги талаби баён этилган мурожаатидир.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳамда рўйхатдан ўтказувчи орган сифатида Ўзбекистон Респуб- ликаси Адлия вазирлиги алоҳида ўрин эгаллайди. Адлия вазирли- ги қуйидаги функцияларни амалга оширади76:

    • янгидан ташкил этилаётган ва фаолият кўрсатаётган тад- биркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий ин- вестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тартиб- га солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча қонун ҳужжатларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш;

    • тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хори- жий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш;

    • давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органла- ри, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тад- биркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий ин- вестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлаш, ўрганиш ва мониторингни амалга ошириш;



75 Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 234-модда.
76 Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом.

    • тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан хорижий ин- весторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона- ларнинг уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, кўрилган чора- тадбирлар тўғрисида уларни хабардор қилиш;

    • адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқиш, ушбу масалалар бўйича шикоятлар ҳар томонлама холисона кўриб чиқилишини таъминлаш.

Шунингдек, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, маҳаллий дав- лат ҳокимияти органлари, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва хори- жий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонун ҳужжатлари оғишмай бажарилишини текши- риш ҳуқуқига эга. Кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, қонун бузи- лишининг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ҳамда тадбиркорлар, шу жумладан хо- рижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.
Шу муносабат билан, ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи ор- ганнинг (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ви- лоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва Тадбиркор- лик субъектларини рўйхатга олиш инспециялари) ҳаракатлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлса ёки рўйхатга олиш муддатларининг бузилганли- ги устидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига муро- жаат қилиши мумкин. Шунингдек, Тадбиркорлик субъектлари- ни рўйхатга олиш инспецияларининг қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлган ариза берувчилар Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
Юқори турувчи органларга шикоят қилиш бошқа давлат ор- ганларига мурожаат қилиш имкониятини истисно этмайди.
Бундан ташқари, ариза берувчи газеталар, журналлар, теле- видение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари таҳ- ририятларига мурожаат қилиши мумкин, чунки фуқароларнинг оммавий ахборот воситаларига йўллаган мурожаатларидан
оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамоат фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдала- нилиши мумкин.


1-§. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар77


Фуқароларнинг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак. Фуқаро ариза, таклиф ва шикоятни шахсан беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатини алоқа воситалари орқали юборишга ҳақли.
Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми, юридик шахснинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли ва б.), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар (юридик шахслар учун поч- та манзили) кўрсатилган ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчининг имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси би- лан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.
Фуқароларнинг мурожаатлари албатта қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, мурожаатларда фуқаронинг фамилия- си, (исми, отасининг исми, юридик шахснинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли ва б.), фуқаронинг яшаш жойи тўғрисидаги маъ- лумотлар (юридик шахслар учун почта манзили) кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар кўриб чиқлмаслиги бундан мустасно.
Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколат доирасига кирадиган давлат ор- ганига бевосита ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.
Таъкидлаш лозимки, фуқаро ариза, таклиф ва шикоятни шах- сан беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига бе- ришга ёки мурожаатини алоқа воситалари орқали юборишга ҳақли.
Ариза, таклиф ва шикоятга улар юзасидан илгари қабул


77 «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика- сининг Қонунига мувофиқ.
қилинган, фуқародаги мавжуд қарорлар (ёки уларнинг нусхала- ри), шунингдек ариза, таклиф ва шикоятни кўриб чиқиш учун за- рур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шико- ят фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфа- атларини бузувчи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёки қарорлар қабул қилинганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йил ичида берилиши мумкин.
Фуқароларнинг давлат органига келиб тушган мурожаатла- ри ана шу органнинг ўзи ёки зиммасига мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилади.
Фуқароларнинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масала- ларни ҳал этиш ваколат доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегиш- ли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёҳуд ҳаракати устидан ши- коят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатлари- да уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асосланти- рилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
Фуқароларнинг мурожаатларини ҳар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиқиш учун қўшимча ахборотлар, маълумотно- малар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси қўшимча ахборот тўплаши мумкин.
Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти- ни текшириш зарурати юзага келса, бу иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish