«Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор- лар чакана савдо билан фақат турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларидан чака- на савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланишлари мумкин. Савдо фаолиятини рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки у олиб қўйилган даврда амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳисобланади ва бунинг учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади»61.
59 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 249-
модда.
60 Норматив ҳужжатлар бюллетени , 1999 й., 7-сон.
61 Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга со- лиш чора-тадбирлари тўғрисидги Низомнинг 22 ва 45 бандларига қаранг.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама- сининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига62 мувофиқ юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан фақат турғун ча- кана савдо шохобчаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларидан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига 18-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланишлари мумкин. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш ва улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби мазкур қарор билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси то- монидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир.
Улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар Савдо фаолиятини амал- га оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадлари- ни ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом63 (рўйхат рақами 1197, 2002 йил 8 январь)га мувофиқ даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олишга мажбурдирлар.
Якка тартибдаги тадбиркор, унга берилган чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатномада кўрсатилган савдо жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда тегишли давлат солиқ инспек- циясига ёзма равишда хабар бериши шарт.
Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши бир ҳафта мобайнида сотиш бўйича айланмалар мавжуд бўлмаганда ёки нақд пул ту- шуми инкассацияси қоидалари бузилган тақдирда, рухсатнома- ни берган туман (шаҳар) ҳокимлигининг мурожаати бўйича суд тартибида ўн иш кунидан ортиқ бўлган муддатга, ўн иш куни- дан ортиқ бўлмаган муддатга эса – ҳокимликнинг қарори бўйича
62 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179- модда.
63 Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари- нинг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон.
6 – 1773
161
тўхтатиб турилади. Давлат солиқ хизмати органининг хизмат кўрсатувчи банкнинг ахборотига асосланган тақдимномаси суд- га мурожаат қилиш ёки ҳокимлик томонидан тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади
Якка тартибдаги тадбиркор товар учун республика ташқарисига чиққан тақдирда, у чет элда бўлган даврда рухсат берувчи гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига йўл қўймаслик мақсадида якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиши зарур.
Савдо фаолиятини рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки у олиб қўйилган даврда амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳисобланади ва бунинг учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чорала- ри қўлланади64.
Буюм бозорларида чакана савдони амалга ошираётган ва юри- дик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбир- кор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади65.
64Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддасида фа- олият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланган.
65Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
18-илова