Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet77/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Бошқа ўзгартиришлар


Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақ- дирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар- ни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи
олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишни тақозо этувчи тадбиркорлик субъекти – юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ҳолда тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида те- гишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органлари- ни хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизма- ти органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабар беришлари шарт.
    1. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати


Хабардор қилиш тартибида тегишли ҳолларда давлат рўй- хатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги янги гувоҳномани бе- риш билан биргаликда, тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 2 иш кунини ташкил қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон- ли қарори52 билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари- ни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берув- чи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Ни- зом асосида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорларнинг таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда ҳисобга қўйиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар кири-


52 Фирма номининг захирага олиниши тасдиғи давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида олинади.
тиш, фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, янги намуна- даги муҳр ва штампларни тайёрлашга рухсатномаларни расмий- лаштириш мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Юқорида таъкидланганидек, тадбиркорлик субъекти- ни рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача умумий муддати техник шартларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш билан боғлиқ ишларнинг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги даража- сига қараб 7 иш кунидан бир ойгача доирада белгиланади.

    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish