§ . Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-қоидаларининг моҳияти ва турлари
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий иккита тури (йўналиши)– хабардор қилиш ва рухсат бериш тартиблари мавжуд. Банклар, кредит ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг махсус тартиб-қоидалари мавжуд.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат берувчи тартиби деб ҳисоблаш
мумкин бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар
Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъ- ектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат бериш тарти- би деб ҳисоблаш учун тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир пайтда рухсат берувчи ҳужжатларни рас- мийлаштирган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказилади. Рухсат бе- риш тартибида тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ре- естр юритиш, солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш
билан бирга аризачига тадбиркорлик фаолияти субъекти сифати- да рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳамда барча рухсат бериш ҳужжатлари берилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августда- ги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъ- ектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги» Низом билан ўрнатилган3. Мазкур Низомнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишга оид қисми давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш ва объект қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаш- тириш учун янги қурилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда туман (шаҳар) ҳокимининг газ ва электр тармоқларига уланиш учун техник шартлар олиш учун янги қурилишга ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини тақдим этган, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризада фаолиятнинг асосий тури сифатида фаолиятнинг лицен- зияланадиган турини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Ҳукуматнинг мазкур қарорида назарда тутилган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-қоидаларида
«бир йўла» принципи ўз ифодасини топган бўлиб, унга кўра аризачи (тадбиркор) бир уринишнинг ўзида давлат органла- ри билан бўладиган ўзаро ҳаракатларни амалга ошириши мум- кин, яъни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш), турар жойларни нотурар-жой тоифасига ўтказиши, объектларни қуриш ва реконструкция қилишга техник шартларни белгиланган тар- тибда расмийлаштириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |