ЁЗИШ ПРИНЦИПЛАРИ
Мазкур қўлланманинг ўзига хос хусусияти давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялашда давлат органлари ва шахслар ўртасида вужудга келадиган, ўзгарадиган, тамом бўладиган ҳуқуқий муно- сабатларни тизимлаштириш ва тартиб-қоидаларини тушунтириш- дан иборат.
Келинг, мазкур тартиб-қоидаларни ариза беришнинг хабардор қилиш тартиби мисолида кўриб чиқамиз. Ушбу қўлланманинг мазмуни тадбиркорларни қуйидаги жиҳатлардан қизиқтиради: рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш ва лицензиялаш учун қандай ҳужжатлар, қайси муддатларда, қайси давлат органларига тақдим этилиши керак, шунингдек рўйхатдан ўтказишни амал- га ошириш ва лицензиялашни рад этиш асослари ҳақида қандай билса бўлади ва бундай ҳолларда қандай чоралар кўриш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, тадбиркорлар маъмурий органларга нисбатан қандай процессуал ҳуқуқларга эга.
Мазкур қўлланма маъмурий органлар учун эса қуйидаги жиҳатлардан аҳамиятли ҳособланади: қайси ҳолларда аризалар ёки ариза-хабарномалар қабул қилинади, қайси ҳолларда ари- зани қабул қилиш рад этилади ва қандай муддатда аризачи бу ҳақда хабардор қилиниши лозим. Бундай қарорлар қандай шаклда расмийлаштирилиши лозим. Тегишли қарорлар қабул қилишда
Тадбиркорлар Давлат
органлари
рўйхатдан ўтказувчи ёки лицензияловчи орган қандай қоидаларга амал қилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, маъмурий органлар тадбиркорларга нисбатан қандай процессуал мажбуриятларга эга.
Юқоридагиларни қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин. Тадбиркорлар учун мўлжалланган рисолада асосий эъти-
бор юқоридаги схемада қайд этилган тадбиркорларнинг про- цессуал ҳуқуқларига қаратилади(1). Давлат хизматчилари учун мўлжалланган қўлланмада эса асосий эътибор схемада қайд этил- ганидек давлат органларининг мансаб ваколатлари ҳамда процес- суал мажбуриятларига қаратилади(2).
МАЗКУР КИТОБНИНГ ТУЗИЛМАСИ
Мазкур китоб давлат хизматчилари учун Ўзбекистон Респуб- ликасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолат- лари тўғрисида»ги Қонуни бўйича маъмурий тартиб-қоидалар юзасидан қўлланма ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда маз- кур қўлланма тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензиялаш, давлат томонидан назорат қилиш, тадбир- корлик субъектларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш, тад- биркорлик субъектларини тугатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муно- сабатларни тартибга солувчи нормаларни тизимлаштиради.
Агар мисол тариқасида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги- нинг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни бўйича маъмурий тартиб- қоидаларга оид моддаларини тадбиркорлик субъектининг ташкил этишдан бошлаб унинг тугатилишигача бўлган жараённи кўриб чиқадиган бўлсак, қуйида келтирилган 1-схема «Умумий схема» келиб чиқади. 1-схема «Умумий схема»нинг тавсифи қуйидаги кўринишга эга.
Дастлаб тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъекти маъмурий органда давлат рўйхатидан ўтиши керак (Рўйхатдан ўтказиш (11-модда)). Шунингдек, амал- га оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган тадбиркор- лик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир қаторда маъму- рий органдан лицензия олиши лозим (лицензиялаш (13-модда)). Давлат рўйхатидан ўтказилган ва зарур бўлган лицензияни ол- ган тадбиркорлик субъекти тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ўз ишини бошлаши билан, у тегишли маъмурий органларга ҳисоботлар топшириши лозим бўлади (Ҳисобот (17-модда)). Шунингдек, тадбиркорлик субъ-
Умумий схема
Тадбиркорлик суъектларини рўйхатдан ўтказиш
(11-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |