Шуни эътиборга олиш керакки, суднинг ўзи ҳам тадбир- корлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этишда қўлланиладиган чоранинг ноқонунийлигини келтириб чиқарувчи моддий ва процессуал қонун талаблари бузилишига йўл қўйиши мумкин. Қонунчилик тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги суд қарорлари устидан шикоят қилиш учун барча за- рур имкониятларни яратиб берган.
Хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикоя- ти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда хўжалик судининг ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апел- ляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эъти- боран қонуний кучга киради.
ЎзР ХПКнинг 156-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш) га ҳақлидир. Судлар биринчи инстанция хўжалик судларининг ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги қарорлари усти- дан берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқишда уларнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириб, йўл қўйилган хато-
камчиликларни бартараф эта бориб, одил судловнинг тўғри амал- га оширилишини ҳамда қонунийлик мустаҳкамланишини таъ- минлайдилар. Апелляция инстанция судлари томонидан биринчи инстанция суди хулосаларининг аниқланган иш ҳолатларига қай даражада мувофиқлиги, процессуал қонун нормаларига нечоғлик амал қилинганлиги текширилади.
Судлар апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш ма- саласини ҳал этишда судлар апелляция тартибида иш юритишни қўзғатишнинг қонунда белгиланган шартлари ҳамда тартибига риоя қилинганлигини, хусусан, апелляция шикояти берган шахс апелляция тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эгалиги ёки эга эмаслигини; устидан апелляция шикояти берилган қарор қонуний кучга кирган-кирмаганлигини ва мазкур қарор устидан апелляция тартибида шикоят бериш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини; апелляция шикояти мазмунига тааллуқли қонун талабларига риоя қилинган-қилинмаганлигини; апелляция шикояти бўйича давлат божи тўланган-тўланмаганлигини текшириши лозим. Хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) хўжалик судига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
ЎзР Хўжалик процессуал кодекси ҳам тадбиркорлик субъ- ектларига хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарори устидан кассация шикояти бериш имкония- тини беради. Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ, хўжалик су- дининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанциясининг қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар кассация шикояти беришга, прокурор эса, – кассация протести келтиришга ҳақлидир. Суд қарорларининг кассация тартиби- да қайта кўриб чиқилиши хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг воситаларидан бири ҳисобланади.
Қонуний кучга кирган хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги қарорларини кассация инстан- цияси судида кўриб чиқиш қонунни тўғри, бир хилда қўллаш ва хўжалик судлари томонидан йўл қўйилган хатоларни тузатишда катта аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан ташқари, ушбу Кодекснинг 192-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари ва қарорлари ушбу Кодекснинг 193-моддасида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг протестлари
бўйича назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин, ЎзР Олий хўжалик суди Раёсатининг қарорлари бундан мустасно. Тадбир- корлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги суд қарорлари қонунийлиги ва асослилигини назорат тартибида текшириш қонунийлик ва фуқаролар ҳуқуқларини таъ- минлашнинг қўшимча кафолати, одил судлов сифатини ошириш- нинг самарали воситаси ҳисобланади.
схема