Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани маъмурий тартибда ҳал қилиш



Download 1,93 Mb.
bet172/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги масалани маъмурий тартибда ҳал қилиш


Тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларига нис- батан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш ЎзР МЖтКнинг170 4-бўлими қоидалари асо- сида амалга оширилади. Таъкидлаш лозимки, Кодекс ушбу бўлимининг қоидалари мазкур кодекс 1-моддасининг 2 қисмида кўрсатилганидек Кодексга киритилмаган қонун ҳужжатларида содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (акт) уни ту- зишга ваколати бўлмаган шахс томонидан тузилган, унда маъ- мурий ҳуқуқбузарликнинг содир этилган вақти, мазмуни, ушбу ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий ҳужжат кўрсатилмаган ёки жавобгарликка тортилувчи шахс баён- нома (акт) ва иш материаллари билан таништирилмаган ҳолларда, судья баённома (акт)ни иш ҳужжатлари билан биргаликда камчи- ликларни бартараф этиш учун тегишли органга қайтаради.


170 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон.
Тадбиркорлик субъектлари мансабдор шахсларига нисба- тан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда суд назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъекти- нинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ўтказиш тартиби ва қоидаларига риоя қилинганлигини текшириши шарт. Назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектининг молия- хўжалик фаолияти текшириш қоидалари ва тартиби бузилган тарзда текширилганлиги ҳолати аниқланса, суд ЎзР МЖтК 310- моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ва назорат қилувчи орган- нинг мансабдор шахсига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.
Масалан, монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий мо- нополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларнинг ЎзР Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлан- тириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори171 би- лан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, та- биий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган.
Мазкур Низом монополияга қарши қонун ҳужжатлари, та- биий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганли- ги тўғрисидаги ишларни қўзғатиш, уларни кўриб чиқиш тартиби, монополияга қарши орган томонидан қабул қилинган қарорлар асосида кўрсатмалар бериш тартиби ва уларнинг ижросини на- зорат қилиш ва ниҳоят, қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун молиявий санкцияларни қўлланиш тартибини батафсил тартибга солади.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Акция- дорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎзР қонунлари172 ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллашнинг маъмурий тартиби Қимматли қоғозлар


171 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон.
172 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5–6-
бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисида низом173 (рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель) би- лан тартибга солинган.
Ушбу низомнинг 6-бандига кўра, ЎзР Давлат мулки қў- митаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (ваколатли ор- ган) ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилган- лиги тўғрисидаги ишларни ўз юритувларига олишлари учун қуйидагилар асос бўлади:

    1. жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа маълумотлар;

    2. текширишлар давомида, шунингдек ҳисоботлар шаклида олинган ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатли манбалар;

    3. оммавий ахборот воситаларининг маълумотлари;

    4. бундай қонун бузилишига олиб келган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан да- лолат берувчи бошқа маълумотлар.

Ўз навбатида, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига174 мувофиқ, юридик шахсларга солина- диган жарималарни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 404-сонли қарори175 билан тасдиқланган Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган.
Юқоридагиларда келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари- га нисбатан суд тартибида ҳамда маъмурий тартибда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш масалаларининг процессуал тартиби тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ўз ифодасини топган, деган хулосага келиш мумкин. Бу каби аниқ ифодаланган процессуал тартиб-қоидаларнинг мавжудлиги назо- рат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан турли хил суиистеъмолликлар ва бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар со- дир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.


173 Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идора- ларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 8-сон.
174 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 1–2-сон, 21-модда.
175 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 й., 9–10-сон, 55-модда.


Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish