Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси122 (кейинги ўринларда – ЎзР СК) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган-
114 Хозяйственное право / Мамутов В.К. таҳрири остида Киев. 2002.С.879
115 См: Щербина B.C. Господарське право Украши. Кшв. 1999. С. 163.
116 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5–6-сон, 140-модда.
117 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда.
118 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 63-модда.
119 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда.
120 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23–24-
сон, 167-модда
121 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда.
122 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон.
лик учун тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилишини назарда тутади. Таъкидлаш лозимки, тарихий нуқтаи назардан молиявий жавобгарлик солиқ жавобгарлигини келтириб чиқарган. Сабаби солиқ қонунчилиги узоқ давр мобайнида молия ҳуқуқининг тар- кибий қисми сифатида қараб келинган. Шунинг учун уни бузган- лик учун жавобгарлик ҳам молиявий жавобгарлик ҳисобланган. Ушбу атама банк қонунчилиги, валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ва ҳ.к.лар каби молия соҳасининг бошқа ҳуқуқбузарликларига нисбатан қўлланилиши ҳам тасодифий эмас.
Содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жаваобгар- лик қўллашнинг яққол кўриниши – бу солиқ санкцияларини қўллашдир. ЎзР СК (112-модда) солиқ санкцияларини фақат пул ундириш (жарималар ва пеня) тарзида қўлланилишини назарда тутади. ЎзР СКнинг 112–121-моддалари молиявий санкция ту- шунчаси, уларни қўллаш тартибини белгилайди ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар турлари ва уларни содир этганлик учун қўлланиладиган жавоабгарлик чораларини очиб беради.
Мисол тариқасида солиқ санкцияларини қўллашнинг қонуний тартибга солинганлигига ЎзР СКнинг 117-моддасини келтириш мумкин бўлиб, фаолият билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат бе- рувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун жарима тариқасидаги жавоабгарликни назарда тутади. Яна бир мисол – Кодекснинг 120-моддасида кўрсатилганидек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборил- ган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,05 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади.
Таъкидлаб ўтамизки, божхона хақидаги қонун хужжатла- рини бузишнинг айрим турлари учун юридик шахсларнинг ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг жавобгарлигини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси123 (15-боб) ҳам тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чора- ларини қўллаш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий манба бўлиб ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона иши соҳасига оид қонунчиликнинг бузилиши учун жавобгарлик ҳуқуқнинг
123 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда.
турли соҳалари билан тартибга солинади, бу эса, божхона қонунчилигининг комплекс характерга эканлигидан далолат бе- ради. Тадбиркорлик субъектлари томонидан божхонани тартибга солиш соҳасида талабларга амал қилмаслик номоддий (масалан, муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш) ёки моддий (масалан, жарима) кўринишидаги санкцияларнинг қўлланишига сабаб бўлади. Хусусан, Ўзбекистон Республика- си Божхона кодексининг 167-моддасида божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга ёки уларни камайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун жарима тариқасидаги жавобгарлик белги- ланган. Таъкидлаш лозимки, шахсий ҳуқуқий муносабатлардан фарқли ўлароқ, оммавий ҳуқуқда, хусусан, божхона ҳуқуқида жавобгарлик, қоида тариқасида, жабрланувчининг хоҳиш- иродасидан ва етказилган зарардан қатъи назар келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |