2- боб . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти субъ- ектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг асосий қоидалари ҳамда уларни қўллаш тартибини ифодаловчи зарур норматив-ҳуқуқий база яратилган. Тадбиркорлик фаолияти субъ- ектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тартиби- ни ислоҳ этилишига замин яратган энг асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони113 бўлиб, у назорат орган- ларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини камайтириш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қабул қилинган.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш масала- лари миллий қонунчиликнинг деярли барча соҳаларини тартибга солиш предмети бўлиб ҳисобланади.
Фармонда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда молия- хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бўйича солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш органларининг вако- латлари тартибга солинган ва ажратилган. Фармоннинг 2-бандига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фао- лиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат
113 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5–6-сон, 140-модда.
10 – 1773
289
давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш да- вомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса, – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти то- монидан амалга оширилади.
«Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизи- ми такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавоб- гарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни114 билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жа- вобгарлик тўғрисидаги кодекси115, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси116, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик ко- декси117, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги118, «Ауди- торлик фаолияти тўғрисида»ги119, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги120, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш- тириш тўғрисида»ги121 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти субъектларига нис- батан алоҳида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тегиш- ли соҳавий қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади: солиқ, банк, божхона қонунчилиги, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик, шаҳарсозлик қонунчилиги ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |