Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet107/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Мулк ҳуқуқи 
- шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши 
билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан 
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк 
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф 
этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. 
(ЎзР ФКнинг 164-моддаси) 
қилиш ва унинг учун керак бўлган қурол-воситаларга эга бўлиш, 
уларни ижарага бериш йўли билан қўшимча даромадлар олиш каби 
ҳуқуқлардан фойдаланишлари мумкин. 
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун иқтисодий манба 
сифатида хусусий мулк билан бир қаторда оммавий (давлат) мулк 
ҳам қатнашади. Оммавий мулк тушунчаси давлатнинг барча 
фуқароларига ва шунинг билан бирга ҳар бир фуқаросига тегишли 
бўлган мулк маъносини беради. 
Оммавий мулк давлатга тегишли мулкдан иборат бўлиб, у икки 
хил кўринишда, яъни Ўзбекистон Республикаси мулки ва муниципал 
мулкдан ташкил топади. 
Тадбиркорлик фаолияти умумий мулк, яъни бир неча фуқаролар 
ва юридик шахсларга тегишли бўлган мол-мулк асосида ҳам амалга 
оширилиши мумкин. Умумий мулк биргаликдаги ва улушли мулкдан 
иборат бўлиши мумкин. 
Мулк ҳуқуқи эгалари ҳар бирининг, уларга тегишли бўлган 
умумий мол-мулкдаги улушлари (ҳиссалари) аниқ белгилаб қўйилган 
бўлса, бундай мулк улушли мол-мулк дейилади. Улушли мол-мулкда 
қонунга асосан ёки иштирокчиларнинг келишуви билан уларнинг 
улушлари аниқ белгилаб қўйилмаган бўлса, улушлар тенг деб 
ҳисобланади. 
Умумий қоидага асосан биргаликдаги мулкка унинг эгалари 
Мулкий ҳуқуқ объектлари -
Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, 
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, иморатлар ва иншоотлар, 
маҳсулотлар, турар жой ва квартиралар, маҳсулот белгилари, саноат 
намуналари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, 
интеграл микросхемаларнинг топологияси, селекция ютуқлари, 
маҳсулот белгилари ва хизмат 
ускуналар, моддий ва маънавий 
кўрсатиш 
маданият 
қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар; 
белгилари, асбоб- 
буюмлари, пуллар, 
инсоннинг меҳнат 
қилиш қобилияти. 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
154 
Ўтмишда 
1963 йилдаги Кодекснинг 136-моддасига 
мувофиқ, давлат 
(давлат корхоналари, ташкилотлари) билан фуқаро ёхуд кооператив 
ва бошқа жамоат ташкилоти билан фуқаро ўртасида умумий 
Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг таъсири остида 
биргаликдаги мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг ҳар бирига уларнинг 
барчасининг розилиги билан ушбу мол-мулк юзасидан битимлар 
тузиш ҳуқуқи берилади. Масалан, эр-хотинга умумий биргаликдаги 
мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк негизида оилавий 
тадбиркорлик амалга оширилаётганда, иш муомалаларида эр-хотин 
номидан эрнинг ёки хотиннинг розилиги билан улардан бири 
иштирок этади, бу розилик якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан 
ўтказилаётганда тасдиқланган бўлиши лозим. 
Тадбиркорлик фаолияти турли шаклдаги мулк ҳуқуқи асосида ва 
иштирокида амалга оширилиши мумкин. Агар тадбиркорлик умумий 
мулк асосида амалга оширилса, ҳар бир тадбиркорнинг тегишли 
улуши белгилаб қўйилади, шунга мувофиқ, тадбиркорликни амалга 
ошириш натижасида қўлга киритилган даромадлар ҳам улушларнинг 
миқдорига қараб, аъзолар ўртасида тақсимланади. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жамоалар, уларнинг 
бирлашмалари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар, 
фуқароларнинг оилавий ва ўзга бирлашмалари, маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш идоралари, халқ депутатларининг барча бўғиндаги 
Кенгашлари ҳамда улар ваколат берган давлат бошқаруви идоралари, 
бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар, бошқа давлатларнинг 
юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар 
мулкий ҳуқуқ субъектларидир. Бир неча юридик шахслар ва 
фуқаролар айнан битта мулкнинг субъектлари бўлиши мумкин. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish