Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб топилган вақтдан



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet104/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб топилган вақтдан 
бошлаб: 

қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати 
бошланган деб ҳисобланади; 

қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка (жарима, 
пеня), фоизлар ҳисоблаш ва бошқа иқтисодий (молиявий) 
санкциялар бекор қилинади; 

қарздордан барча ижро ҳужжатлари буйича ундирувлар ҳам 
бекор қилинади, алиментлар ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича, 
шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини 
қоплаш тўғрисидаги талаблар бўйича ижро ҳужжатлари бундан 
мустасно. 
Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига биноан xўжалик суди 
якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши 
ёки келишув битимига эришиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни 
кўришни узоғи билан бир ой муддатга кейинга қолдириши мумкин. 
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганлиги тўғрисидаги далиллар 
ёки келишув битими тақдим қилинмаган тақдирда, суд якка 
тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир 
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. 
Якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга 
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни xўжалик суди 
аниқланган барча кредиторларга улар ўз талабларини тақдим 
этадиган муддатни кўрсатган ҳолда жўнатади, бу муддат икки ойдан 
ошмаслиги керак. Хўжалик судининг ана шундай қарорини юбориш 
якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан амалга оширилади. 
Хўжалик суди якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан бошлаб унинг якка тартибдаги 
тадбиркор сифатида давлат рўйxатидан ўтганлиги ўз кучини 
йўқотади, шунингдек фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш 
учун унга берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилади. 
Хўжалик суди якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
тўғрисидаги қарор нусxасини айни шу шаxсни якка тартибдаги 
тадбиркор сифатида рўйxатга олган орган ва лицензияловчи органга 
юборади. Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ва 
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда 
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро 


IV БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг банкротлиги
148 
варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун 
суд ижрочисига юборилади. 
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мол-мулкини ёки 
қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда 
xўжалик суди мазкур мақсадлар учун тугатиш бошқарувчисини 
тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бу 
ҳолларда, қарздор якка тар-тибдаги тадбиркорнинг мол-мулки 
тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади. Қарздорнинг мол- 
мулкини сотишдан тушган, шунингдек мавжуд нақд пул маблағлари 
якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги 
қарорни қабул қилган xўжалик судининг депозитига киритилади. 
Кредиторларнинг билдирилган талаблари асосида xўжалик суди 
кредиторларнинг талабларини қондириш тартиби ва миқдори 
тўғрисида ажрим чиқаради. Аввал банкротлик ишини кўриш ва 
xўжалик судининг якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш 
тўғрисидаги қарорини бажариш билан боғлиқ xаражатлар қопланади, 
кейинги ўринда бюджетга мажбурий тўловлар, гаров билан 
таъминланган талаблар ва бошқалар қопланади. 
Кредиторлар 
билан 
ҳисоб-китобларни 
амалга 
ошириш 
тугаганидан кейин суд ҳаракатлари амалга оширилаётган пайтда 
кредиторлар томонидан қўйилган талаблардан озод этилади. Ҳаёт ёки 
соғликка зарар етказиш, алимент ундириш тўғрисидаги талаблар 
банкротлик иши тугатилгандан кейин ҳам қўйилиши мумкин. Агар 
қарздор мулкини яширганлиги ёки уни ноқонуний равишда учинчи 
шаxсларга берганлиги факти аниқланса, суд ҳаракатлари давомида 
талаблари қондирилмаган кредиторлар ундирувни ушбу мол-мулкка 
қаратилишини сўраб мурожаат қилишга ҳақли. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish