Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

тўрт юз минг 
АҚШ 
долларига тенг суммадан камни ташкил этмаслиги керак. 
Акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари 2014 йилги янги 
таҳрирдаги қонуннинг 57-моддасига мувофиқ акциядорларнинг 
умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ва ижроия органи ҳисобланади. 
Акциядорларнинг 
умумий йиғилиши 
жамиятнинг 
юқори 
бошқарув органидир. 
Жамиятнинг кузатув кенгаши 
жамият 
фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Жамиятнинг кундалик 
фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамиятнинг уставида 
белгиланадиган 
ижроия органи 
бўлмиш директор ёки жамият 
бошқаруви томонидан амалга оширилади. 
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 82-моддасига кўра миноритар 
акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
мақсадида жамиятда уларнинг орасидан 
миноритар акциядорларнинг 
қўмитаси 
ташкил этилиши мумкин. 
Акциядорлик жамияти 
- устав фонди (устав капитали) 
акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини 
тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган 
тижорат ташкилоти. 
(“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 
Қонун 2014 йил 6 май 370-сон). 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
54 
Шўъба ва қарам жамиятлар 
Жамият юридик шахс ҳуқуқини олган шўъба ва қарам хўжалик 
жамиятларига эга бўлиши мумкин. 
Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи 
хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга 
бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган 
шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик 
жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш 
имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шўъба хўжалик 
жамияти ҳисобланади. 
Шўъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. 
Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти қарзлари 
юзасидан жавобгар бўлмайди. 
Шўъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган 
кўрсатмаларни беришга ҳуқуқли асосий жамият ана шундай 
кўрсатмаларни бажариш учун шўъба жамияти томонидан тузилган 
битимлар юзасидан шўъба жамияти билан солидар жавобгар бўлади. 
Асосий жамиятнинг шўъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт 
бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шўъба хўжалик жамияти билан 
тузилган шартномада ёки шўъба хўжалик жамиятининг уставида 
кўзда тутилган тақдирдагина асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб 
ҳисобланади. 
Шўъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан ночор 
(банкрот) бўлиб қолган ҳолларда асосий жамият шўъба хўжалик 
жамиятининг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Асосий 
жамият шўъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга 
ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан 
билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шўъба 
хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини 
кўзлаб фойдаланган ҳоллардагина шўъба хўжалик жамиятининг 
ночорлиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг айби билан юз берган 
деб ҳисобланади. 
Шўъба хўжалик жамияти акциядорлари асосий жамиятдан 
унинг айби билан шўъба хўжалик жамиятига келтирилган зиённи 
тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Асосий жамият шўъба хўжалик 
жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида зиён 
кўришини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
55 
шўъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга 
оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг 
айби билан келтирилган деб ҳисобланади. 
Агар жамиятга қарашли овоз берувчи акцияларнинг йигирма 
фоизидан зиёдроғи бошқа иштирокчи жамиятга қарашли бўлса, бу 
жамият қарам хўжалик жамияти деб тан олинади. 
Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. 
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам 
жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги 
ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол 
эълон қилиши шарт. 
Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро 
қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа 
жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида 
фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб 
қўйилади. 
Бундан 
ташқари, 
жамиятлар 
ўз 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish