НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
178
1.
Ўзбекистонда хусусий мулк ҳуқуқининг вужудга келиш
қонунчилик босқичларини ёритиб беринг?
2.
Хорижий шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларининг
қонунчилик асосларини тушунтиринг?
3.
Туман давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) масъулияти
чекланган жамият (МЧЖ)нинг банкдаги ҳисоб рақами орқали амалга
оширилган пул маблағлари ҳаракати ва давлат солиқ хизмати
органига тақдим этилган ҳисоботлар асосида таҳлил ўтказган. Таҳлил
натижасида 2014 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экспорт қилишдан МЧЖнинг банкдаги ҳисоб рақамига 5,4 млн. АҚШ
доллари миқдорида маблағ келиб тушгани ва ушбу тушумдан 50 фоиз
- 2,7 млн. АҚШ доллари миқдорида мажбурий сотув амалга
оширилгани ҳақида ДСИга ҳисобот топширилмагани аниқланган.
Ушбу хатони ўн кун ичида бартараф этиш бўйича туман ДСИ
томонидан МЧЖга 2014 йил 16 январда талабнома юборилган.
Белгиланган муддатда талабномани кўриб чиқиш натижалари
тўғрисида хабар берилмаганидан кейин туман ДСИ хўжалик судига
ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Мазкур муаммоли
ҳолатда давогар суд мажлисида қатнашган туман ДСИ вакили МЧЖ
томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилганини, яъни ҳисобот
топширилганини маълум қилиб, МЧЖ мансабдор шахсларига
нисбатан жиноят иши қўзғатилгани сабабли унинг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Ўз
навбатида жавобгарнинг важлари МЧЖ вакили ҳуқуқбузарлик
бартараф этилганини, ҳисобот топширилганини билдириб, жамият
мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишининг қўзғатилгани
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
учун
асос
бўла
олмаслиги
сабабли
аризадаги
талабни
қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Муаммоли вазият ҳолатидан келиб чиқиб давогарнинг ва
жавобгарнинг ҳуқуқий ҳолатини Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатларига мувофиқ таҳлили қилинг.
4.
Солиқ органи томонидан масъулияти чекланган жамият
(МЧЖ) фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя
этилиши юзасидан текшириш ўтказилиши натижасида фирмага
нисбатан молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
МЧЖ вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, ДСИ
ходимлари томонидан текшириш тартиби бузилганини баён қилган.
V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
179
Адлия бошқармаси томонидан вилоят ДСБга МЧЖда ўтказилган
текширишда йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб
чиқиш сабабларини бартараф этиш тўғрисида
тақдимнома
киритилган ва қонун бузилишига йўл қўйган шахслар интизомий
жавобгарликка тортилган.
Адлия бошқармаси МЧЖ манфаатини кўзлаб судга мурожаат
қилиб, ДСИнинг мазкур қарорини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган. Ўз навбатида Адлия бошқармасининг ДСИ ходимлари
томонидан текшириш тартиби бузилган, қонун бузилишига йўл
қўйган шахслар интизомий жавобгарликка тортилган. Шу сабабли
ДСИнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш лозим. Ўз навбатида
МЧЖ ДСИ ходимлари томонидан текшириш тартиби бузилган, яъни
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи
республика кенгаши вилоят ҳудудий комиссиясининг рухсатномаси
ҳамда текшириш дастури МЧЖга топширилмаган, текширишда вояга
етмаган шахслар холис сифатида иштирок этган, унинг натижалари
бўйича расмийлаштирилган далолатномада илгариги текширув
натижалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмаган. Бундан
ташқари, текширишда қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни
интизомий жавобгарликка тортиб, қонун бузилишига йўл
қўйилганини солиқ органининг ўзи тасдиқлаган. Шу сабабли
ДСИнинг қарори ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлиги важи билан
чиқаради. МЧЖнинг эътирозларига қарши равишда жавобгар ДСИ
МЧЖ фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя
этилиши
текширилган
ҳамда
натижалари
юзасидан
расмийлаштирилган далолатнома асосида 2012 йил 14 сентябрда
ДСИ томонидан қарор қабул қилиниб, фирмага нисбатан молиявий
санкция қўлланган. Адлия бошқармаси томонидан вилоят ДСБга
МЧЖда ўтказилган текшириш бўйича тақдимнома киритилган ва
қонун бузилишига йўл қўйган шахслар интизомий жавобгарликка
тортилган. Бироқ текшириш давомида қонун бузилиш ҳолатларига
йўл қўйилгани МЧЖ томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани
фактини
рад
этмайди.
Шу
сабабли
аризачи
талабини
қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Муаммоли вазият ҳолатидан келиб чиқиб даъвогарнинг ва
жавобгарнинг ҳуқуқий ҳолатини Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатларига мувофиқ таҳлил қилинг.
VI БОБ. Тадбиркорлик фаолиятида шартномалар
180
Do'stlaringiz bilan baham: |