(ФКнинг 77-моддаси).
Ишлаб чиқариш кооперативи кооператив аъзоларининг мулк
билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида вужудга
келади. Айни пайтда қонун аъзоларнинг кооператив мажбуриятлари
бўйича ўзларига тегишли мол-мулк билан субсидиар жавобгар
бўлишини назарда тутади. Бу ҳам ишлаб чиқариш кооперативига хос
хусусиятлардан иборат. Чунки кўпчилик жамиятларнинг, жумладан
масъулияти чекланган жамият ва акциядорлик жамиятининг
иштирокчилари жамиятнинг мажбуриятлари бўйича устав фондига
(капиталига) қўшган ҳиссалари ёки акциянинг қиймати, миқдори
доирасида жавобгар бўладилар.
Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кўпчиликни ташкил
этади. Шу билан битта шахсдан ташкил топадиган хўжалик
жамиятларидан фарқ қилади. Унинг таъсис ҳужжати фақат уставдан
иборат бўлиб, таъсис шартномасини тузиш талаб қилинмайди. Устав
кооператив жойлашган ерда маҳаллий ҳокимият томонидан
рўйхатдан ўтказилади. Устав рўйхатдан ўтказилиши билан ишлаб
чиқариш кооперативи тузилган деб ҳисобланади.
Кооперативнинг мол-мулки унинг иқтисодий негизи бўлиб
хизмат қилади.
Кооперативнинг
мол-мулки
унинг
уставига
мувофиқ
аъзоларининг пайларига бўлинган бўлади. Пай сифатида пул
суммаси, моддий объектлар (асбоб-ускуналар), шунингдек мулкий
ҳуқуқ ўтказилиши мумкин. Кооператив аъзолари устав фондининг
бир қисмини унинг бўлинмас мулки сифатида тан олишлари мумкин.
Мулкнинг ушбу қисмидан фақат уставда белгиланган махсус
V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
170
мақсадларни амалга ошириш учун фойдаланилади ва аъзолар
кооперативдан чиқиб кетишганида ҳам ушбу қисм бўлинмайди,
чиқиб кетадиган аъзонинг улуши ажратилмайди. Бўлинмас мол-мулк
фондини ташкил қилиш тартиби уставда назарда тутилган бўлиб, бу
ҳақдаги қарор кооперативнинг барча аъзолари томонидан бир
овоздан қабул қилинган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш кооперативлари ўз мол-мулки билан бозор
муносабатларида мустақил равишда иштирок этади. Мол-мулкни
тасарруф этиш ҳуқуқи фақат кооперативнинг ўзига тегишли бўлиб,
бу ҳуқуқни кооператив умумий мажлисининг қарорига асосан,
кооперативнинг ижро этувчи органлари, тасдиқланган сметага
мувофиқ амалга оширилади.
Кооперативга тааллуқли бўлган ушбу қоида диспозитив
характерга эга. Кооператив уставида даромадни тақсимлаш фақат
аъзоларнинг қўшган меҳнатларига мутаносиб равишда эмас, балки
улар қўшган пайларининг миқдорига қараб ҳам амалга оширилиши
назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш кооперативи ўз мажбуриятлари бўйича унга
тегишли бўлган барча мол-мулклари билан жавоб беради. Унинг мол-
мулки камлик қилган тақдирда, кооператив аъзолари ўз мол-
мулклари билан қонунда ва кооператив уставида белгиланган
миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар.
Ишлаб чиқариш кооперативининг олий органи аъзоликка
асосланган барча ташкилотларда бўлганидек, унинг умумий мажлиси
ҳисобланади. Умумий мажлис кооперативнинг фаолияти билан
боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилиш ваколатига эга. Лекин
баъзи муҳим масалалар фақат умумий мажлиснинг ваколатига
тегишли эканлиги унинг уставида назарда тутилган бўлиши мумкин.
Масалани ҳал қилишда умумий мажлис аъзоларининг ҳар бири,
V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
171
Фермер хўжалигининг мол-мулки, агар унинг ходимларининг
унинг мол-мулкдаги ҳиссасидан қатьи назар, битта овозга эга. Шу
билан ҳам хўжалик ширкатлари жамиятлардан фарқ қилади, уларда
масалани ҳал қилищда иштирокчиларнинг устав фондидаги ҳиссаси
ва акцияларнинг сони ҳал қилувчи роль ўйнайди.
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунда
фермер хўжалиги
тушунчаси, уни ташкил этиш шартлари, тартиби, давлат рўйхатига
олиш, унинг устави ва уставининг мазмуни, хўжаликни юритиш учун
ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш тартиби ва унинг ҳуқуқ
лаёқатини ташкил қилувчи бошқа қоидалар назарда тутилади.
Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ фермер хўжалиги ваколатли орган
томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юридик шахс
мақомини олади. Шу билан унинг тушунчаси ва ҳуқуқий мақоми
юридик шахсга хос бўлган умумий белгилар
(ФКнинг 39-модда)
билан ифодаланади. Фермер хўжалиги ижарага берилган ер
участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъект
ҳисобланади.
Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси –
фермер ҳисобланади. Бошқа юридик шахслар ва жисмоний шахслар
билан муносабатларда фермер хўжалиги номидан ана шу хўжалик
бошлиғи иш олиб боради.
Фермер хўжалигининг устав фонди фермер хўжалиги бошлиғи
томонидан белгиланади. Пул, қимматли қоғозлар, бинолар,
иншоотлар, бошқа мол-мулк ёки пул билан баҳоланадиган мулкий
ҳуқуқлар фермер хўжалигининг устав фондига қўшиладиган ҳисса
бўлиши мумкин. Агар фермер хўжалигининг устав фонди
шакллантирилаётганда фермер хўжалигининг бошлиғи ўз оила
аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган
мол-мулкни фермер хўжалигига топшираётган бўлса, ушбу мол-
мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик
олиш талаб этилади.
Фермер хўжалигининг устав фондини кўпайтириш
ва
камайтириш фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига кўра фермер
хўжалиги уставига ўзгартиришлар киритиш йўли билан амалга
оширилади.
Фермер хўжалиги унинг балансидаги барча мол-мулкка нисбатан
мулк ҳуқуқига эга бўлади.
V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
172
Фермер хўжалигини тугатишнинг ФКнинг 53-моддасида
ўрнатилган ҳоллардан фарқли ўлароқ, ўзига хос хусусиятлари
мавжуд. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз
кечилганида;
фермер хўжалиги банкрот деб топилганда (бу барча юридик
шахсларга тааллуқли бўлган умумий қоида);
фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этиб, хўжалик
фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меросхўр бўлмаса;
ерни ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор
қилинганда;
давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб
Фермер хўжалигининг мол-мулки пул ва моддий манбалар,
товарларни реализация қилишдан олинган даромадлар (фойда),
қимматли қоғозлардан келган даромадлар, қонунда тақиқланмаган
бошқа манбалардан ташкил топиши мумкин. Хўжалик қонун
ҳужжатларида
белгиланган
тартибда
мол-мулкни
яратиш,
кўпайтириш, сотиб олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш
ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик ходимларининг ўзаро
келишуви асосида фермер хўжалигининг бошлиғи томонидан амалга
оширилади.
Фермер
хўжалиги
қишлоқ
хўжалиги
ишлаб
чиқаришининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай тури
билан, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва
реализация қилиш билан шуғулланиши мумкин. Унинг хўжалик
фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар,
шунингдек уларнинг мансабдор шахсларининг аралашувига йўл
қўйилмайди.
Агар
уларнинг
ғайриқонуний
ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига зарар етказилган
бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарар қопланиши
керак (ФКнинг 12, 15-моддалари).
ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш
назарда
тутилмаган
бўлса,
унинг
ходимларига
умумий
биргаликдаги мулк сифатида
хўжалигининг
мол-мулки
тегишли
умумий
бўлади.
улушли
Демак, фермер
ёки
умумий
биргаликдаги мулк ҳуқуқидан иборат бўлиши мумкин.
V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
173
Фермер хўжалигини тугатиш унинг бошлиғининг қарорига
биноан, шунингдек суднинг қарорига асосан амалга оширилиши
мумкин. Тугатилган фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва бурчлари
ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмайди.
Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулки билан
жавоб беради. Фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган
тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича хўжаликнинг бошлиғи ўзига
тегишли мол-мулк билан субсидиар жавобгар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |