Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet116/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида 
тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг хусусиятлари 
 
Хўжалик юритиш ҳуқуқининг тушунчаси ва ушбу ҳуқуққа эга 
бўлган юридик шахснинг мулкий ҳуқуқ лаёқати ФКнинг 176, 177- 
моддаларида назарда тутилади. 176-моддага мувофиқ, хўжалик 
юритиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс унга бириктирилган мол- 
мулкка мулк ҳуқуқи субъекти каби эгалик қилади, ундан 
фойдаланади ва уни тасарруф этади. Ушбу ҳуқуққа эга бўлган 
тадбиркор ўз хоҳиши билан қонунга зид келмайдиган ҳар қандай 
ҳаракатларни амалга оширади. Мулк ҳуқуқи субъекти бўлмасдан, 
мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқига эга бўлган корхоналарнинг 
ваколатлари ФКнинг 72, 178-моддалари билан белгиланади. 
Хўжалик юритишида бўлган мол-мулкка нисбатан мулкдорнинг 
ҳуқуқлари хўжалик юритишида бўлган мол-мулкнинг эгаси қонунга 
мувофиқ корхона ташкил этиш, унинг фаолият соҳасини ва 
мақсадларини аниқлаш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш 
масаласини ҳал қилади, корхона директорини (раҳбарини) 
тайинлайди, 
корхонага 
қарашли 
мол-мулкдан 
белгиланган 
мақсадларда фойдаланилиши ва унинг сақланишини назорат қилади. 
Мулкдор корхонанинг хўжалик юритишида бўлган мол-мулкни 
ишлатишдан келган фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. 
қўйилганда; 
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда; 
фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда 
фойдаланмаганда; 
шу билан бирга контрактация шартномасида назарда тутилган 
қишлоқ хўжалиги экинларини экиш амалга оширилмаган тақдирда. 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
174 
Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқларининг вужудга 
келиши ва бекор бўлиши мулкдорнинг қарори билан унитар 
корхонага ёки муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни 
хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи 
ушбу корхона ёки муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан 
бошлаб вужудга келади. 
Унитар корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли 
бўлган кўчмас мулкни мулкдорнинг розилигисиз сотишга, ижарага 
беришга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг 
устав фондига ҳисса сифатида топширишга ёки бу мол-мулкни 
бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли эмас. 
Корхонага қарашли бошқа мол-мулкни у мустақил тасарруф 
этади. 
Давлат корхонаси ёки муассасасига бириктириб қўйилган мол- 
мулкнинг 
эгаси 
ортиқча, 
фойдаланилмаётган 
ёки 
ноўрин 
фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган 
тарзда тасарруф этишга ҳақли. 
Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф этиш давлат 
корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг 
мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни 
бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли. 
Давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни, агар қонун 
ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ўзи 
мустақил тасарруф этади. Давлат корхонасининг даромадларини 
тақсимлаш тартиби унинг мулкдори томонидан белгиланади. 
Муассаса мол-мулкини тасарруф этиш муассаса 
ўзига 
бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича унга ажратилган 
маблағларга сотиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга беришга ёки 
ўзгача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас. 
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад 
келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, 
бундай фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб 
олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва 
алоҳида балансда ҳисобга олинади. 
Хўжалик юритишида ёки оператив бошқаришида бўлган мол- 
мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар, 
шунингдек унитар корхона ёки муассаса шартнома бўйича ёхуд 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
175 
бошқа асосларда вужудга келган мол-мулк ҳам мулк ҳуқуқининг 
вужудга келиши учун белгилаб қўйилган тартибда корхона ёки 
муассасанинг хўжалик юритишига ёки оператив бошқаришига ўтади. 
Мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ва оператив 
бошқариш ҳуқуқи мулкдорнинг қарори билан ва қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган бошқа асосларда бекор қилинади. 
Хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқига нисбатан 
башарти ФК ва ўзга қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда 
тутилмаган бўлса, мулкчилик ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалар 
қўлланилади. 
Демак, тадбиркорлик фаолияти мулк ҳуқуқи эгаси бўлган ва 
бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари умумий қоидага биноан мулк 
ҳуқуқи эгалари ҳисобланади, агар бундай ҳуқуққа эга бўлмаган 
тақдирда, улар мулкдор томонидан бириктириб қўйилган мол-мулкка 
нисбатан хўжалик юритиш ҳуқуқига ёки оператив бошқариш 
ҳуқуқига эга бўладилар ва тадбиркорлик фаолиятини мулкдор 
томонидан белгиланган ваколат доирасида амалга оширадилар 
(ФКнинг 71, 177-м.). 
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан асосий мақсад 
даромад (фойда) олишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун 
тадбиркор ўз фаолиятини бозор талабларига мослаштириб режага 
солади, керакли ва сотиб олувчилар учун зарур бўлган маҳсулотларни 
ишлаб чиқаришга, харид қилишга рақобатлашувда фаол қатнашишга 
ҳаракат қилади. 
Тадбиркор ўз фаолиятини юритиш натижасида оладиган умумий 
даромадидан маълум қисмини солиқлар ва бошқа тўловлар учун 
ажратади. Тўловларни тўлашдан тадбиркор ихтиёрида қолган 
даромад соф фойда сифатида тўла-тўкис унинг тасарруфига ўтади. 
Соф фойдадан қайси мақсадда фойдаланишни тадбиркор ўзи 
мустақил равишда ҳал қилади. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish