Табиий томат шарбати Шарбатни қадоқлаш Томат шарбатининг сифати


Шарбатни гомогенизациялаш



Download 96 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi96 Kb.
#53246
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мева ва сабзавот шарбатлари ва ичимликлари

Шарбатни гомогенизациялаш. Сақлаш вақтида шарбатнинг қатламланишини бартараф этиш мақсадида уни бир жинсли қилиш учун, яъни ундаги муаллақ зарраларни майдалаш учун, у гомогенизацияланади.
Шарбатни деаэрациялаш. Чуқур вакуум остида деаэрацияланган маҳсулот таркибида С витамини сақланиб қолади. Маҳсулотни қадоқлашдан илгари иситиш натижасида ҳам шу каби самарага эришилади. Шунинг учун кўплаб заводларда томат шарбати механик усулда деаэрацияланмайди.
Шарбатни қадоқлаш. Томат шарбати иссиқ ҳолатда уч литрли банкаларга, бошқа турдаги шиша идишларга, темир банкаларга қадоқланади. Маҳсулот солинган тара герметик тарзда беркитилади. Томат шарбатини сақлаш вақтида С витамини йўқолмаслиги учун банкада қолган бўшлиқдан ҳаво чиқарилади. Бу вакуум-қадоқлагич ва вакуум-беркитгичлар машиналар ёрдамида амалга оширилади.
Маҳсулотнинг кимёвий моддаларига ёруғлик нурлари таъсир этмаслиги учун томат шарбати тўқ рангли шишадан таёрланган банкаларга қадоқланади.
Томат шарбати пакетларга ҳам қадоқланади (қоғоздан тайёрланган тетрапак, алюминий фольгадан тайёрланган асептик пакетлар). Уларнинг ички томонига паст зичликка эга полиэтилен қопланган. Қоғоз пакетларнинг ташқи томонига озуқавий парафин билан ишлов берилади. Қадоқлашдан илгари шарбат 15–200Сгача совутилади, герметик беркитилгандан сўнг –180С температурагача музлатилади ва ушбу температурада сақланади.
Шарбатни консервалаш. Томат шарбатини консервалашнинг икки усули қўлланилади: оқимда қадоқлашдан илгари юқори температурада стериллаш ва герметик беркитилган температурага чидамли тараларда автоклавларда стериллаш.

расм. Томат шарбатини оқимда стериллаш схемаси.
Температураси 80–850С бўлган томат шарбатини оқимда стериллаш учун (12-расм) у йиғувчи 1 га ҳайдалади, ундан юқори босимли насос ёрдамида кетма-кет уланган уч иссиқлик алмашиш қурилмаси орқали ҳайдалади. Уларнинг биринчисида (2) шарбат 1250С гача иситилади, иккинчисида (3) ушбу температурада ушланади, учинчисида (4) 96–980С гача совутилади. Агар стериллаш учун керакли температурага эришилмаган бўлса, у ҳолда шарбат аппарат 3да ушлаб туришдан сўнг, бошланғич йиғувчига автоматик тарзда қайтарилади. Қадоқлашда қайнамаслиги учун шарбат стериллашдан сўнг совутилади.
Стерилланган шарбат тўлдиргич 5 га тушади. Тўлдирилган ва устига қопқоқ қўйилган 3 л ли банкалар эксгаустер 6 дан ўтади. Унда банкаларга 15–20 с давомида инфрақизил нурлар билан ишлов берилади, банкалардан ҳаво чиқиб кетади, қопқоқлар эса 1500С гача қизийди ва стерилланади.
Сўнгра банкалар беркитиш 7 машинасида герметикланади ва конвейер бўйлаб камера 8 га боради, унда 20 дақиқа совутилмай ушлаб турилади. Жараён сўнгида банкалар аввал ҳаво, кейин сув билан аста камаювчи температурада совутилади. Совутиш 20–30 дақиқа давом этади, совутилган шарбатнинг температураси 40–500С ни ташкил этади.
Томат шарбати нордон ва чучук маҳсулотларг ўртасидаги мавқега эга, яъни нордон ҳам, чучук ҳам ҳисобланмайди. Унинг рН и 4,3–4,6 оралиғида бўлади. Томат шарбатининг бузилиши температура таъсирига чидамли бўлган спора ҳосил қилувчи микроорганизмлар, масалан, Bacillus thermoacedurans ва Clostridium pasterianum туфайли рўй беради. Clostridium botulinum нинг ҳам ривожланиши эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун автоклавларда томат шарбати 1200С да стерилланади. Шарбатнинг бошлан-ғич температураси 90–950С бўлганда стерилизациялашнинг вақти таранинг ўлчамига қараб 10–30 дақиқани ташкил этади. Босим эса 250 кПа га тенг.
Одесса озиқ-овқат технологияси институти олимлари тақдим этган маълумотларга кўра, герметик тарага қадоқланган томат шарбатини оқимда, очиқ аппаратларда узлуксиз ишловчи линияда атмосфера босими остида 1000С дан юқори температурада, иссиқлик ташувчи сифатида грицириндан фойдаланиб стериллаш мумкин. Стериллаш вақтида қопқоқлар чиқиб кетмаслиги учун банкани герметиклашдан илгари маҳсулот ИҚ-нурлатиш йўли билан эксгаустерланади. Стериллашдан сўнг тара сув ёрдамида икки-уч босқичда совутилади.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish