Табиий сув манбаларининг асосий сифат кўрсаткичлари ва уларнинг меъёрий талабга жавоб бериши



Download 97,43 Kb.
bet1/4
Sana20.03.2022
Hajmi97,43 Kb.
#502576
  1   2   3   4
Bog'liq
1-Маъруза.


1-Маъруза. Кириш. Табиий сувларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни тозалашнинг асосий усуллари. Сув тозалаш иншоотларининг асосий вазифалари ва сувга ишлов бериш жараёнлари.
Режа:

  1. Табиий сув манбаларининг асосий сифат кўрсаткичлари ва уларнинг меьёрий талабларга жавоб бериши.

  2. Сув тозалаш иншоотларининг асосий вазифалари ва сувга ишлов бериш жараёнлари.

Таянч сўз ва иборалар
Ягона Давлат стандарти, органик ва неорганик моддалар; микроорганизмлар, коллоид эритмалар, сувнинг тиниқлиги, сувнинг қаттиқлиги, коррозия, актив реакция, санитар – гигиеник ҳолат, фтор моддаси, эриган кислород, бактерия, коли-титр, дегазация, коагулянт, момиқлар, флокулянт, дозатор, контакт тиндиргичлар, Давлат ягона нусхаси, органолиптик ва бактериологик кўрсаткичлар, токсикологик кўрсаткичлар, стандарт шкала.



  1. Табиий сув манбаларининг асосий сифат кўрсаткичлари ва уларнинг меъёрий талабга жавоб бериши.

Сувларнинг сифат кўрсаткичлари Ягона давлат стандарти ГОСТ 2761-97 “Ичимлик суви” ва амалдаги Давлат нусхаси Уз ДСТ: 950-2011 талабини қондириши керак. Сувнинг сифати унинг таркибида бўлган органик ва неорганик моддалардан ташқари микроорганизмларнинг ҳам бўлиши билан характерланади. Сув таркибида бу моддалар а) муаллақ-алоҳида, алоҳида заррачалар шаклида (дағалдисперс аралашма); б) коллоид: в) эритма ҳолатида бўлади.
Қуйида табиий сувларнинг физикавий, кимёвий ва биологик хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Муаллақ заррачаларнинг бўлиши. Лойқалик. Сувдаги муаллақ зарачаларнинг миқдорини тўридан-тўғри оғирлик ўлчов бирлиги ёрдамида аниқлаш мумкин. Сувнинг лойқалиги унда ҳар хил турдаги механик аралашмаларнинг, тупроқ заррачалари, лой, органик заррачалар, плонктон, сув ўтлари ва бошқаларнинг муаллақ ҳолда ҳосил бўлиши билан характерланади. Лойқалик асосан ер усти сув манбаларида, хусусан, дарё сувларида қирғоқ ва дарё тубининг ювилиши натижасида сув тезлигига боғлиқ ҳолда ҳосил бўлади. Сувнинг лойқалиги махсус қурилма - мутномерлар ёрдамида фотоэлементларнинг таъсири асосида ишлайдиган нефелометрларда ўлчанади. Сувнинг тиниқлиги цилиндр шаклидаги сантиметрларга бўлинган шиша идишдаги сув қатлам устидан қараганда идиш тагидаги оқ рангдаги қоғозда чизилган қалинлиги 1 мм бўлган қора крест шартли белгисини сув қатлами қалинлигидан кўриш ёки махсус стандарт шрифтни ўқиш мумкин бўлишидадир. Шундай қилиб, сувнинг тиниқлиги сантиметр билан ўлчанар экан.
Ўзбекистондаги дарё сувлари ўзининг юқори лойқалиги билан (бир неча минг мг/л) ажралиб туради ва сув таъминоти тизимида ишлатишнинг эҳтиёжи туғилганда уларни дастлабки тиндирув жараёнидан ўтказиб тозалаб ишлатиш талаб қилинади. Хўжалик – ичимлик истеъмоли учун ишлатиладиган сув ва унинг сифат кўрсаткичларига қўйилган талаблар Давлат стандартлари талабига жавоб бериши ва марказлашган сув таъминоти тизимлари учун муаллақ моддалар миқдори 1,5мг/л дан ошмаслиги керак.
Сувнинг ранги. Сувнинг сарғиш, қўнғир ёки сариқ-яшил рангда бўлиши табиий сув таркибида чирриган ва ботқоқ сувлари аралашганлигидан дарак беради. Сувнинг ранги платина-кобольт шкаласи бўйича градусларда ўлчаниб, эталон сув ранги билан солиштириш орқали аниқланади. Сув таъминотида ичимлик сувнинг ранги 20 градусдан юқори бўлмаслиги керак. Сувнинг ҳиди ва таъми. Сувнинг ҳиди ва таъмини сувда эриган газлар, ҳар хил эриган минерал тузлар, органик ва микроорганизмларнинг бўлиши билан изоҳланади. Сувда ботқоқ ва торф сувлари аралашмасининг бўлиши ҳам унинг ҳиди ва таъмини ўзгатиради. Олтингугурт водороднинг ҳамда сув ҳароратининг юқори бўлиши бу хусусиятни янада оширади. Сув ҳиди ва таъмини миқдорий баҳолаш учун беш балли шартли усул қабул қилинган. Давлат стандарти талаблари бўйича ичимлик сувининг ҳиди ва таъми 200С сув ҳароратида уни 600С гача иситганда ҳам 2 баллдан юқори бўлмаслиги керак.

Download 97,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish