Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet31/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Назорат топшириқлари:
1.Дунё океани мазмунини ифодаланг.
2.Чучук сув манбаларини изоҳланг.
3.Сув ресурсларини баҳолашда табақалашган рента ўрнини аниқланг ва тушунтиринг.
2-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Сув ресурсларини баҳолаш усулларини изоҳлаб бериш.
-Компенсация (тўлдириш) усулини тушунтириб бериш.
-Ҳақ тўлаш усулини тушунтириб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Сув ҳаёт манбаи сифатида.
-Сувдан оқилона фойдаланиш усуллари ва унинг ўзига хос жиҳатлари.
Идентив ўқув мақсадлари.
-Сув ресурсларини баҳолаш усулларини изоҳлаб беради.
-Компенсация (тўлдириш) усулини тушунтириб беради.
-Ҳақ тўлаш усулини тушунтириб таърифлайди.
2-асосий савол баёни.
Сув ресурсларининг баҳолашда ўрнини тўлдириш (компенсация) усули кенг қўлланилади. Масалан, Орол денгизи ҳавзасида кўп миқдорда сувлар берк ботиқларга юборилади, уларда сув буғланиш ва грунтга сизилиб ётишаг сарф бўлади. Масалан, Сариқамиш ботиқига йилига ўртача 3-4 км куб қайтган сувлар қуйилиб келмоқда. Шунча сувнинг бошқа жойда (суғориш тизимида) ўрнини тўлдириш мақсадида суғориш тизимларини таъмирлаш ва каналларнинг фойдали иш коэффициентини оширишга тўғри келади. Ёки бошқача айтганда шунча миқдордаги сувни излаб топиш зарур бўлади. Сув хўжалиги ташкилотларининг маълумотига кўра бир км куб сувни тежаб қолиш учун 1200 млн рубль (1980-йиллар нархида) сарфлаш лозим. Агар Сариқамиш ботиғига қуйилаётган зовур сувларини бу кўрсаткичга кўпайтирилса 3,5-4,0 млрд.рубль ҳар йили зарар кўрилаётгани маълум бўлади. Агар бутун Орол ҳавзасида вужудга келаётган коллектор-зовур сувларини эътиборга олинса, катта рақам вужудга келади, унинг 30-35% берк ботиқларга юборилмоқда.
1988 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида тажриба тариқасида суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш механизми амалга оширилади. Тажриба якуни қуйидагича бўлди. Ишни бошлашдан аввал ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Сув манбаларидан бошланадиган канал, ариқларга махсус сув ўлчагичлар ўрнатилади ва улардан вақти-вақти билан ҳисоб олиб туриш ишлари йўлга қўйилди. Экинларнинг суғориш меъёрлари белгиланди (пахта учун ҳар гектар майдонга 6,6 минг метр куб). Далаларни суғориш ҳолати ва уларни сув билан таъминлаш ишларини туманнинг таъмирлаш-фойдаланиш ишлаб чиқариш бирлашмаси бажаради (қисқача ишлаб чиқариш бирлашмаси-ИБ).
Туманда 47.6 минг га суғорма ер мавжуд бўлиб, у 13 хўжаликка тақсимланган, шундан бир хўжалик шоличиликка, қолганлари пахтачиликка ихтисослашган. Туманда хўжаликнинг рентабеллиги салбий миқдордан 56% га ўзгаради. Шоличиликка ихтисослашган хўжалик йилни зарарли кўрсаткич билан тугаллаган. Туман хўжаликлари ҳар йили ўртача 10 млн сўм фойда олган. Сувни далада ҳисобга олиш икки нархда белгиланди. Ҳар бир майдонга сарф қилинган сувга 22.9 руб (ўша ватнинг пули ҳисобига) тўланди. Бу нарх (тариф) ИБ нинг далаларнинг мелиоратив ҳолатини мунтазам яхшилаб туриш, коллектор-зовур иш тармоқларининг иш функциясини юқори даражада таъминлаш, йўл, электр тармоқлари ишини кузатиб туриш ва бошқа техник вазифаларни бажаришга сарфлашни кўзда тутилган. Иккинчи нарх ҳар бир метр куб сувга 0,21 тийин таъриф белгиланди. Бунда ҳар бир хўжаликка сув манбаидан олинган сув ҳисоб-китоб қилинди. Ортиқча олинган (белгиланган миқдордан) сув миқдори учун хўжаликлар икки баробар нархда жарима тўлашларига келишиб олинган.
1988 йил туман хўжаликлари олинган сув ресурси учун ИБ га жами 2181,3 минг рубль тўлашлари маълум бўлди. Аммо олдиндан келишиб олинаган шартномага мувофиқ туман хўжаликлари бу миқдордаги пулни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини давлат томонидан сотиб олинадиган нархини ошириш ҳисобига тўладилар. Масалан, 1 т пахта ҳосилини 11,49 руб, шолини 21,57, полиз маҳсулотларини 1,97 ва ҳоказо. Демак, хўжаликлар қанчалик пул даромади олишган ва унинг бир қисмини ҳисоб бўйича сув ресурси учун банкка пул ўтказишган (Шульгин, 1988).

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish