Табиат ва жамият 1-§. Табиат ва унинг жамият тараққиётидаги роли


Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда демократия ва янги сиёсий тизим ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари



Download 199,4 Kb.
bet16/30
Sana02.07.2022
Hajmi199,4 Kb.
#733214
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
3 мавзуга Жамият ва инсон фалсафаси

Мустақиллик шароитида Ўзбекистонда демократия ва янги сиёсий тизим ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари
Кенг қабул килинган фикрларга кўра, бугунги кунги демократия – жамият ижтимоий-сиёсий тузилишининг – энг олий ва энг яхши шаклидир. Тарихий тажриба ва илмий назариялар демократик жамиятнинг асосий умумий тамойилларини таърифлаб берганлар: эркин фикр билдириш, камчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши, барча фуқароларнинг декларация қилинган тенгҳуқуқлилиги, уларнинг жамият ва давлатни бошқаришдаги тенг ҳуқуқлилиги. Асосий давлат органларининг сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериши, тайинлаш йўли билан шакллантирилган давлат органларининг сайлов муассасалари олдида ҳисобот бериши ва бошқалар ҳам асосий тамойиллардан ҳисобланади. Лекин кўрсатиб ўтилган принципларнинг амалга ошиши ҳар бир муайян давлатнинг цивилизациявий, минтақавий, миллий хусуиятларига ва муайян вазиятига боғлиқ бўлади.
Ҳозиргача кенг тарқалган фикрлар борки, уларга асосан демократия – мутлақо ғарб анъаналарига асослангандир. Шарқ жамиятларини демократлаштириш эса, ғарб демократик қадриятларини янги заминга кўчириш демакдир, деган фикрлар ҳам бор. Лекин бундай таъкид объектив асосга эга бўлмаган, тарихий-сиёсий жараёнларга европоцентрик қарашлардан бошқа нарса эмас. Ҳозирги замон ҳинд файласуфларидан Дая Кришна 1995 йилда Гонолулуда ўтказилган файласуфларнинг VII конференциясида ўзининг «Демократия ва адолатлилик: ноғарбча нуқтаи назардан фалсафий мушоҳадалар» мавзусидаги маърузасида шундай дейди: «Агар демкоратияни мансабини суиистеъмол қилиш ва зўравонликка қарши институтциявий ва проссецуал таянчни яратиш деб тушунилса, унда қадимги даврдан то ҳозиргача у Шарқ ва Ғарб сиёсатдонларнинг фикрини бир хилда банд қилиб келган. Фақатгина, у ёки бу маданиятнинг қадрияти бўлган демократияга эришишнинг «стратегияси» (йўли) турлича бўлган»38. Масалан, ҳинд гандизми доктринасига кўра демократик руҳ ташқаридан олиб кирилмайди, ички шароитдан келиб чиқиши керак. Демократия «ҳокимиятнинг ахлоқий авторитетида» мавжуд бўлади. Эркинлик билан ижтимоий бурчнинг энг яхши уйғунлиги ўз-ўзини бошқариш (свараж) ва зўравонлик қилмаслик йўли билан амалга оширилади. Ёки бўлмаса, хитойча демократия моделларидан бири конфуцийлик демократия бошқарувчи, ҳокимият тепасида турувчи шахсларни шакллантиришга катта аҳамият берилади. Халқ тўғридан-тўғри бошқаришга қодир бўлмаганлиги учун ҳокимиятни ўз вакилларига элитага, лидерларга (идеал шахсга) топширади. Ушбу етакчи шахсларнинг асосий хислатлари юқори аҳлоқий сифатларидадир.
Ҳозирги замонавий мамлакатларнинг нафақат назариясида, балки амалиётида ҳам шарқ демократиясининг хусусиятларини кўрамиз. Масалан, Япония ва Туркияда демократик режим ўрнатилганлиги тўғрисида сўз борар экан, уларнинг иқтисодий ва бошқа ютуқлари замирида ўрта асрлардан буён сақланиб келаётган қаттиқ иерархал тузилмалар ётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда ғарбга хос демократик қадриятларни татбиқ этишда шуни эътиборга олинадики, бирхиллари, масалан, кишиларни сиёсатга ҳаддан зиёд аралашуви ва индивидуализм бизга мос келмайди: бошқаларини қабул қилиш учун эса ҳали шароит ва халқнинг онги етарли шаклланмаган; учинчилари эса муваффақиятли равишда ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бунда шарқона руҳ, миллий менталитет ва мамлакатдаги муайян-тарихий шароит ҳисобга олинади.
Умуман олганда, янги сиёсий тизимнинг шаклланишида нафақат собиқ социалистик макон тугатилгандан сўнг пайдо бўлган мустақил давлатларда юз бераётган умумий жараёнларни ҳисобга олиш, балки фақат Ўзбекистон учун хос бўлган хусусиятларга аҳамият бериш керак. Бу хусусиятларни уч хил даражада бўлганлигини босқичга ажратиш мумкин: цивилизацион, ҳудудий ва миллий. Биринчисида шарқ цивилизациянинг хусусиятлари, шарқ маданияти, Ғарб демократиясидан фарқли бўлган шарқ демократияси назарда тутилади. Бу, масалан, ижтимоий ўзгаришларни амалга оширишда, шу жумладан, сиёсий соҳада ҳам «янги шаклга ўтишда мувозанатни сақлаб, шошилмасдан, эҳтиёткорлик билан олиб боришда намоён бўлади. Демократиянинг ғарбий намунасини қабул қилиш эса, агар улар умуминсоний қадриятларни мужассамлаштирган бўлса, фуқароларнинг уни қабул қилишга тайёрлигига қараб секин-аста рўй беради.
Ҳудудий хусусиятларга келсак, уларга Марказий Осиёга хос бўлган патернализм билан боғлиқ бўлиб, у эса, ҳокимиятга ҳурмат, қонунларга итоат қилиш ва бошқалардан иборат. Ўзбекистон Республикасида ўтиш даврида, кучли ҳокимият ўрнатиш шу билан ҳам боғлиқ. Бу конкрет ҳолда, масалан, ҳокимларни жойларда ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни бирлаштирувчи ҳокимлар институтининг тикланишида намоён бўлди. Ва ниҳоят, тарихимиз, анъаналар ва урф-одатларимиз миллий ўзига хослик ҳам мавжуд. Бунга маҳаллаларга ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқи берилиши, маҳалланинг давлат тузилмасининг элементи эканлиги, унга давлат мақоми берилиши, унинг ўз ҳудудида тартиб ва интизом ўрнатиши, хўжалик ва маиший масалаларни ўзи ҳал қилиши ва яна, масалан, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ижтимоий ёрдам бериши ҳам киради. Ва ниҳоят, муайян шароитлар ҳисобга олинадиган бўлса, хусусан, ички сиёсатда – ислоҳотлар учун шароитларнинг етилган-етилмаганлиги, халқнинг турмуш даражаси пастлиги, ташқи сиёсатда чегарадош мамлакатлардаги вазият (масалан, Афғонистон) шулар жумласидандир. Шу муносабат билан мустақилликка эришилгандан сўнг Ўзбекистонда сиёсий тизимнинг шундай варианти қабул қилиндики, бунга асосан демократик институтлар – парламент, кўппартиявийлик асосида шаклланган тизимлар – президентлик вертикалнинг бошқа барча сиёсий институтларидан устуворлиги билан ҳамоҳангдир.
Албатта, ўзига хосликлар яққол кўриниб турибди, лекин гап фақат уларда эмас. Демократлаштириш жараёни ҳали тугалланганича йўқ, у шаклланишда давом этаяпти. Бир қанча муаммолар, камчилик ва етишмовчиликлар, хусусан, амалий эркин мухолифатнинг шаклланишидаги оммавий ахборот воситаларининг «тўртинчи ҳокимият»га айланишидаги қийинчиликлар ва бошқалар мана шу объектив ва субъектив омиллар билан изоҳланади».
Умуман олганда, мустақиллик йилларида асосан миллий давлатчиликнинг асосий белгилари, Янги сиёсий тизими – давлатнинг ҳуқуқий асослари шаклланди; Ўзбекистон Республикасининг демократиянинг ҳамма талабларига жавоб берувчи Конституцияси қабул қилинди; кўппартиявий-лик асосида парламент – Олий Мажлис сайланади, ҳокимиятининг бўлиниши конституциявий принципи амалга оширилди; ҳокимиятнинг ижро этувчи ва суд тармоқлари шакллантирилди. Демократик андозаларни чуқурлаштириш ва давлат бошқаруви ҳамда жамият қурилишда қўллаш мақсадида 2002 йилнинг январида ўтказилган референдум ва Олий Мажлиснинг XI сессиясида қабул қилинган конституциявий қонунлар асосида Олий Мажлиснинг мақоми ва ваколатларига Президентнинг, Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига ва сайлов тизимига ўзгаришлар киритилди. Бир палатали Олий Мажлис ўрнига икки палатали парламент – юқори палата, Сенат (ўз таркибига ҳудудлардаги субъектлардан – Кенгашлардан сайланган депутатларни бирлаштирувчи вакиллик органи)дан ва партия рўйхатлари бўича ҳамда ўз номзодини ўзи илгари суриш йўли билан сайланадиган Қонунчилик палатасидан иборатдир. Президент ваколатларини бир қисми, биринчи навбатда давлат суд тузилмалари ва махсус хизматларга тааллуқли, шунингдек, ташқи дипломатик вакилларни танлаш ва тасдиқлаш ваколатлари ҳам Сенатга топширилди. Қуйи, Қонунчилик палатасининг фаолияти сессия оралиғида фаолият кўрсатиш тартибидан доимий асосда ишлашга ўтказилади. Бу ва бошқа ўзгаришлар янада мукаммал демократик жамиятни шакллантиришга ва ҳокимият тузилмаларининг янада мукаммал мутаносиблашувига, давлатни бошқаруви ва жамият қурилишидаги демократик ислоҳотларни ўтказишни янада чуқурлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон фуқаролик жамияти қуришни мақсад қилиб олган, келгусида давлатни бошқаришдаги кўп вазифалар халқнинг ўзига ўтказилади, фақат ички ва ташқи сиёсат, умуммиллий стратегик вазифаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш буларга кирмайди.



Download 199,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish