Т. В. Власова материклар табиий географияси


ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ



Download 6,85 Mb.
bet33/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИШ
Шимолий Америкадаги каби Жанубий Америкада ҳам табиий. шароитдаги энг катта фарқ шарқдаги қадимги платформа қисми билан материкнинг шимол ва ғарбидаги ёш ҳамда мураккаб тузилишига эга бўлган Анд тоғлари системаси ўртасида мавжуддир.
Бу ҳар бир қисм ичида уларнинг генезиси (келиб чиқиши) ва тектоник тузилишидаги тафовутлар сабабли иқлим шароитининг кенглик бўйлаб ўзгариши ўзига хос намоён бўлади, тоғли районларда баландлик минтақалари бошқача таркиб топади ва органик дунёсининг таркиби ҳамда қиёфаси бир-биридан фарқ қилади.
Ана шу тафовутларга кўра материк икки йирик қисмга (субконтинентга) ажратилади. Булар шарқ ва Анд тоғлари.
ШАРҚ
Жанубий Американинг платформа тузилишига ва кўпроқ текислик рельефига эга бўлган Шарқий қисми шимолий субэкваториал иқлим минтақаси билан жанубий мўътадил иқлим минтақаси оралгида жойлашган.
Шарқ доирасидагитерриториал табиий фарқларга, биринчидак, платформа тузилиши ва рельефидаги тафовутлар (кенг қалқонлар билан платформа синеклизаларнийг алмашиниб келиши), иккинчидан,табиатнинг зоналлиги асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, материкнинг қиёфаси-экватор ёни қисмининг жуда кенгайгани ва жанубга камбарлиги, Тинч океан томонидан тоғ тизмалари билан тўсилганлиги ва Атлантика томонга кенг масофада очиқлиги ҳам территориал табиий тафовутларнинг юзага келишида муҳим роль ўйнайди.
Рельефдаги фарқларнинг (бинобарин, табиий территориал комплексларининг ) таркиб топишида платформанинг океан бўйидаги ва геосинклиналлар четидаги орогеник активлашиш ҳамда Бразилия тоғлиги ва Кордильера ёнининг эпиплатформа тоғларининг ҳосил бўлиши катта аҳамият касб этган.
Жанубий Америка шарқининг бу барча хусусиятлари унинг доирасида табиий территориал тафовутларнинг мураккаб манзарасини вужудга келтирган ва бир-бирвдан аниқ ажралиб турган табиий ўлкалар системасини ажратишга имкон беради.
АМАЗОНИЯ
Амазония табиатининг асосий хусусиятлари ўлка рельефининг текислигига, узоқ вақт континентал ривожланганлигига ва экватор ёнида жойлашганига боғлиқ. Амазония ер юзидаги иссиқ, нам иқлимли, сернам тропик ўрмонлар тарқалган ҳамда энг серсув дарё системаси ривожланган энг катта ўлкадир.
Амазонияда беҳисоб табиий ресурслар-озиқ-овқат маҳсулотлари, техник ва доривор хом ашёлар, қурилиш ва ишлов беришга яроқли материаллар запаси жуда катта б)лган ўрмонлар тўпланган. Ер бағрида фойдали қазилмалар бор, булар орасида энг қимматлиси нефтдир. Бу барча бойликлар ҳали етарлича текшириб чиқилмаган ва жуда кам фойдаланилади.
Амазониянинг чегаралари Бразилия ва Гвиана тоғликларининг ёнбағирлари ҳамда Анд тоғларининг шарқий этаклари орқали ўтиб, аниқ ифодаланган. Шимолда табиий шароитга кўра Ориноко пасттекислигининг жанубий чеккасини ва унча баланд бўлмаган Пардаос массивини ҳам Амазонияга киритиш мумкин.
Амазонка пасттекислиги узоқ давр давомида пасайиб борган ва деярли бутун территориясида ер юзаси паст ва бир хил ясси текисдир. Ҳатто Анд тоғлари этагида ҳам пасттекисликнинг денгиз сатҳидан баландлиги 100 м дан ошмайди. Фақат жануби-ғарбда Анд тоғлари томонида чуқур дарё водийлари ўйиб юборган қумтош плато ва шимоли-ғарбда тектоник тузилиши жиҳатидан Гвиана тоғлигига ўхшаш бўлган Пардаос массиви (900 м) кўтарилиб туради.
Пасттекисликнинг ғарбий қисмида, тахминан, Мадейра дарёсининг Амазонкага қуйилиш еригача дарё водийлари ер юзасини деярли ўйиб кирмаган ва сувайирғичлар рельефда билинарбилинмас ифодаланган. Дарёлар бўйлаб чўзилган қалин аллювиал жинслар қатламлари ҳар йили тошқин вақтида яна кўпайиб боради. Дарёлар бўйидаги сув босадиган ерларнинг кенглиги баъзи жойларда юзлаб кидометрга етади. Бундай ерларда дарёлар бурилиб-бурилиб оқиб, кўплаб меандра ва эски ўзанлар ҳосил қилади. Тошқин вақтида кўпдан-кўп меандра ва тармоқлар қўшилиб кетиб, жуда катта яхлит сувларни вужудга келтиради.
Шарқда платформанинг қадимги асоси бир оз кўтарилган ва ер юзасига анча яқин жойлашган. Бунинг натижасида ер юзаси денгиз сатҳидан 200-250 метргача умумий кўтарилган ва дарё водийлари текисликни чуқурроқ ўйиб кирган. Энг чуқур водийларда кристалл жинслар очилиб қолган. Тошқин вақтларида дарёларнинг нисбатан тор қайирларинигина сув босади, Дарёлар қайирлари террасалар ҳамда туб қирғоқларнинг тик тушган чеккалари билан аниқ ажралиб туради.
Амазонканинг қуяр жойида водийси яна кенгайиб, кенг дельтага уланиб кетади. Дельтанинг бир қисмини сув босган. Дарё дельтада жуда кўп тармоқларга бўлиниб кетади, мураккаб тармоқлар системаси, кўпдан-кўп кўллар ҳосил қилади. Амазониянинг ўрта ва ғарбий қисмларида иқлим типик экваториал иқлим бўлиб, иккита, яъни февралдан июнгача ва октябрдан январгача давом этадиган айниқса серёмғир даврга эга.
Амазониянинг шимолий ва жанубий чеккаларида серёғин даврлар қўшилиб кетиб, ҳарбир ярим шарнинг ёз ойларига тўғри келадиган битта ёғинли даврини ҳосил қилади: Бу ерларда сернам. давр жуда узоқ чўзилади, қуруқ даврда ҳам миқдори анча кам бўлсада, лекин ёмғир ёғиб туради.
Энг узоқ давом этадиган қурғоқчил давр Манаусдан шарқроқда кузатилади,бу ерда қишда жанубий ярим шарнинг пассат шамоллари эсади. Бу ерда декабрдан майгача ёмғир кўп ёғади, ҳавонинг нисбий намлиги 95% га етади, июндан декабргача эса ёғин миқдори анча кам ва нисбий намлик пастроқ бўлади.
Бутун Амазония учун ҳаво ҳароратининг юқори ва бир текисда бўлиши ҳамда фаслларга қараб салгина ўзгариши хосдир. Температуранинг суткалик ўзгариши унинг йиллик амплитудасидан анча катта бўлади. Жазирама иссиқликлар бўлмайди, лекин + 24, +27°С ҳарорат ҳам ҳаво намлигинрнг юқорилиги ва тунги салқиннинг йўқлиги туфайли кишиларга оғир туюлади. Ёмғир одатда узоқ давом этадиган жала тарзида куннинг иккинчи ярмида ёғади, кеч-қурун ва тунда эса ҳаво очиқ бўлади. Иқлимнинг бундай хусусиятга эга эканлиги хилма-хил ва бўлиқ ўсимликлардан иборат намталаб тропик ўрмонларнинг ривожланишига қулайлик туғдиради.
А мазонка пасттекислигининг сернам тропик ўрмонларининг ўсимликлари таркиби ва манзараси уларнинг дарёларга нисбатан жойлашган ўрнига қараб ўзгаради. Ўсимликларга Амазонка ва унинг ирмоқлари сувларининг даврий равишда босиб туриши катта таъсир кўрсатади. Шунга боғлиқ равишда пасттекисликда ўрмон ўсимликларининг қуйидаги типлари ажратилади: йилига бир неча ой сув босадиган дарё водийлари ўрмонлари (маҳаллий аҳоли бундай ўрмонларни игапо деб атайди): қисқа муддатга сув босадиган дарё водийларидаги ўрмонлар (улар варзея деб аталади); сув босмайдиган сувайирғич ерлардаги ўрмонлар (маҳаллий номи эте). Булардан ташқари Амазонка ва бошқа дарёларнинг сув ўсимликлари ҳамда Атлантика соҳилидаги мангра чакалакзорлари алоҳида ажратилади.
Дарёлар бўйидаги узоқ муддатга сув босадиган территорияларнинг ўсимлик турлари жуда кам. Сув босадиган бундай ерларда одатда тупроқ йўқ ва бу ерлар балчиқ босган, балчиқ дарахтлар танаоига бир неча метр баландликкача ёпшшиб ётади. Бундай ўрмонларда ўт ва дарахт тагида ўсадиган бошқа ўсимликлар йўқ, бу ерда ўсадиган баланд дарахтларнинг нафас олишга мослашган илдизлари ҳамда таянчиқ илдизлари бўлади. Игаполар учун церкония хос, бу ўртача баландликдаги дарахт бўлиб, барглари кенг, оқиш, таянчиқ илдизлари бор. Бундай ўрмонларда яна лианалар ҳамда ранг-баранг ва чиройли гулловчи эпифит ўсимликлар кўп бўлади. Кўлмак ва секин оқувчи сувлар юзаси турли хил сув ўтлари ва сув ўсимликлари билан қопланган, булар орасида кўзасимонлар оиласидан бўлган виктория-регия (Victoria regia) айниқса ажойиб ўсимлик. Унинг барглари диаметри 2 м гача бўлиб, 50 кг гача юкни кўтара олади. Унинг хушбўй йирикгуллари очилиш вақтида рангини оқдан тўқ қизилгача аста-секин ўзгартиради, уруғини еса бўлади ва маҳаллий аҳоли уни овқат учун ишлатади.
Қисқа муддатга ёки вақт-вақти билан сув босадиган пасттекисликлар ўсимликлари турларга сал бойроқ. Бундай пасттекисликлар тупроғи тропик ботқоқ (гилейли латерит) тупроқ бўлиб, уларда тўрт ва беш ярусли қалин ўрмонлар ўсади. Бундай ўрмонларда асосий манзарани одатда пальмалар ҳосил қилади, баъзи бир пальмаларнинг бўйи 60 м гача етади. Баҳайбат цейба (Ceiba pentandra) дарахти кўп учрайди, бу дарахт сув босмайдиган тер-риториялар учун ҳам типик ўсимлик ҳисобланади. Дарахт танасининг қуйи қисмида тахта кўринишидаги ўсимталари бўлиб, улар дарахтни ботқоқ тупррқда қулатмай ушлаб туради. Дуккакликлар, фикуслар, сутламагуллилар оилаларининг вакиллари кенг тарқалган. Сутламагуллилардан машҳур гевея тропик мамлакатнинг энг кенг тарқалган ва қимматбаҳо каучукли ўсимлигидир. Ўсимликларнинг пастки ярусида шоколад дарахтининг (Theobroта) ҳар хил турлари кўп учрайди. Варзеялар учун лиана ва эпи-фит ўсимликларнинг кўплиги ҳам хосдир. Булар орасида ажойиб, хилма-хил ва ранг-баранг гулли орхидеялар жуда чиройлидир. Бой ўт қатламида папоротниклар банансимонлар ва бромелигуллилар кўп.
Сув босмайдиган сувайирғич ерларнинг ўрмонлари айниқса бўлиқ ва турларга бойдир. Уларни Ер куррасининг энг бой ўсимлик типи деб ҳисоблаш мумкин.



Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish