М арказий-Американинг орографик схемаси.
Марказий Америка тектоник жиҳатдан қисман Мексика Кордильераси тоғларининг давоми бўлиб, қисман эса, Кордильера тоғлари минтақасининг алоҳида Антиль-кариб областига киради. Марказий Америка иқлими, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёсига кўра кўпроқ Жанубий Американинг шимолий қисмларига ўхшаб кетади.
Марказий Америка бўйни, ороллар ва улар орасида жойлашган Кариб денгизи Атлантика океанининг атрофидаги қисмлари билан бирга тектоник жиҳатдан беқарор, ҳаракатчан областдир. Қуруқликнинг баланд кўтарилган қисмлари билан бирга бетўхтов чўкиб, жинслар тўпланадиган чуқур ботиқлар ҳам бор. Бутун-Марказий Америка сейсмик жиҳатдан жуда активлиги ва ҳозирги замон вулканизмининг ривожланганлиги билан характерланади. Марказий Американинг қуруқлик қисми Америка материги ва Атлантика океанининг энг катта ҳавзасикариб денгизини ўраб туради; бу денгиз субокеан типидаги ёш тектоник чўкмада жойлашган. Сув ости остоналари бу чўкмани чуқурлиги 4-5 минг метрли бир неча сув ости сойликларига бўлиб қўйган. Кариб денгизи тропик минтақада жойлашган бўлиб, суви температурасининг юқорилиги ва нормал океаник шўрлиги билан ажралиб туради (сув юзасидаги ўртача ойлик температура +23, +27°С, бир неча ўн метр чуқурликда эса +4°С дан ортиқ).
Кариб денгизи орқали Атлантика океанидан Мексика қўлтиғига пассат оқими кириб келади ва у Мексика қўлтиғидан чиққач, Гольфстрим бошланади.
Кариб денгизида июнь ойидан то октябрь ойигача тропик довуллар ўтиб, ороллар аҳолисига катта талофат етказади.
Кариб денгизининг иқтисодий ва стратегик аҳамияти жуда катта, чунки у Атлантика океанидан Панама канали орқали Тинч океанга ўтадиган сув йўли устидадир. Денгиз қирғоғида кўплаб йирик портлар жойлашган.
Марказий Америка доирасида икки табиий географик область: Бўйин ва Ороллар ажратилади.
МАРКАЗИЙ АМЕРИКА БУЙНИ
Марказий Американинг бу областига шарқда Мексика қўлтиғи билан Кариб денгизи ва ғарбда Тинч океан орасидаги камбар қуруқлик киради. Марказий Американинг шимолий географик чегараси Бальсас дарёсининг тектоник водийсидир, жанубий чегараси Дарьен қўлтиғидан Тинч океанга томон, яъни Шимолий Америка Жанубий Америка билан туташган жойдан ўтади.
Океанлар орасидаги камбар қуруқликнинг эни Юкатан ярим оролида 860 км га етади, энг тор жойипанама бўйнида эса атиги 50 км келади. Бўйиннинг анча қисми тоғлардан иборат, бу тоғлар рельефининг парчаланганлиги, ҳозирги замон вулканизми ва зилзилалар билан характерланади.
Тинч океан соҳили бўйлаб денгиз ётқизиқлари, аллювиал ва вулканоген жинслардан таркиб топган тор қирғоқбўйи пасттекислиги чўзилиб кетган. Бу пасттекислик тўртламчи даврда пайдо бўлган. Қирғоқ чизиғи кам парчаланган, баъзи жойларда текис, қирғоқда қум тиллари ва дюна тепалари кўп. Бўйиннинг чекка жанубидагина тоғлар қирғоққача давом этиб, кичикроқ ярим орол ва қулай қўлтиқчалар ҳосил қилади.
Тинч океан бўйи пасттекисликлари чеккасида баландлиги 2000- 3000 м келадиган ва кристалли ёки бурмаланган чўкинди ҳамда вулканик жинслардан таркиб топган тоғ массивлари қад кўтарган. Бу ерда лорамий бурмаланишида пайдо бўлган тоғлар зонаси торайиб, Кариб денгизи қирғоқлари яқинига кириб боради. Бўйиннинг катта қисмини Жанубий Сьерра-мадре ўрта массиви билан Чиапас тоғлиги эгаллайди; Чиапас тоғлигининг ғарбий қисмида увоқ чўкиндилар б илан тўлган ботиқ пайдо бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |