Ишни ҳисоблаш:
1000 мл да __________________1,9167 гKH2PO4бор
50 мл да ____________________ Х г
Х = 0,095835 г
1000 мл да ____________0,0095835 г
1 мл да ____________ Х г
Х= 0,0000095835 г = 0,0095835 мг
М KH2PO4= 39+2+31+64=136
136 гKH2PO4да _______31 г Р
0,0095835 г да _________Х г Р
0,0095835 * 31
Х= -----------------------= 0,0021845 мг Р
136
М Р2О5 = 62 + 80 = 142
142 гР2О5 ________ 62 гР
Х г Р2О5 ________ 0,002184 мг Р
0,002184 * 142000
Х= --------------------------- = 0,005 мг Р2О5
62000
Х= 0,005 мг Р2О5
Фотоэлектрокалориметр КФК-2.
ўсимликлар таркибидаги фосфор миқдорини аниқлаш учун калибрланган график.
Тупроқдаги нитратли азот миқдорини дисулфофенол кислотаси ёрдамида аниқлаш учун ишчи эритма ва калибрлаш графигини тузиш.
Ишнинг мақсади: Калибрлаш графигини тузиш учун намунавий эритмалар тайёрлаш, график тузиш ва анализ натижаларининг аниқлигини хисоблашни тупроқдаги нитратли азот миқдорини дисулфофенол кислотаси ёрдамида аниқлаш услуби мисолида ўрганиш.
Керакли асбоб ва реактивлар: Кимёвий тоза КNO3, 1 литрли 50 мл ли ўлчов колбалари, чинни косачалар, дисульфофенол кислотаси, 10% ли NH4OH, дистилланган сув, ФЭК, 1, 5, 10, 50 ва 100 мл ли пипеткалар, лакмус коғози, шиша таёқча.
Калибрлаш графигини тузишни тупроқдаги нитратли азот миқдорини дисульфофенол кислотаси ёрдамида аниқлаш услуби бўйича кўриб чиқамиз.
Ишни бажариш тартиби:
0,1631 г кимёвий тоза KNO3 аналитик тарозида тортиб олинади ва 1литрли ўлчов колбасига солиб устига белгисигача сув қуйилади. Бунда заҳира намунавий эритмаси ҳосил бўлади.
Ушбу эритмадан 100 мл пипетка билан олинади ва иккинчи 1 литрли ўлчов колбасига солиниб белгисигача дистилланган сув қуйилади. Ушбу эритманинг 1 мл ида 0,01 мг NO3 сакланади.
Кейин 1:2:3:4:5:6:7:8:9:10 та чинни косачаларга эритмадан 1-косачага 1 мл, 2-косачага 2 мл ва ҳаказо 10-косачага 10 млгача пипетка билан олиб солинади.
Чинни косачалардаги эритмалар сув ҳаммомида қуритилади.
Косачаларда қолган қуруқ қолдиқ устига 1 мл дан дисулфофенол кислотаси қуйилади ва шиша таёқча билан синчковлик билан эритилади.
10 минутдан сўнг 10-15 мл дистилланган сув қуйилади ва 10 % ли NH4OH , сариқ йўқолмайдиган ранг ҳосил бўлгунча нейтралланади.
Чинни косачалардаги суюқлик 50 мл ли улчов колбалаорига солинади ва белгисигача дистилланган сув қуйилади.
Фотоэлектрокалориметр орқали кўк светофилтрдан ўтказилади. Светофилтр тўлқин узунлиги – 400 нм, сезгирлиги – 2 га ўрнатилган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |