Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Қушиқ
Оқшом кипригингга уйқу қўндирсам, 
Саҳар кўзларингга кулгу қўндирсам, 
Бошингга ш афақдан ўрасам лачак, 
Жиғасига нурдан инжу қўндирсам.
Кўркингни ўзинг ҳам кўрардинг балки, 
Ўлмас ўланлардан кўзгу қўндирсам. 
Кош ки эритолсам кўнглингни тошдек, 
Кейин и ш қ деган бир туйғу қўндирсам.


Саратонда соябонинг бўлайин,
Тоққа ошсанг, кўк довонинг бўлайин, 
Кетма, жоним, айрилиқцан жон безор, 
Ярим кеча каҳкаш онинг бўлайин.
Кетар бўлсанг, хазон ёғар боғимга, 
С анчиқ ботар дилимдаги доғимга.
Кетма, жоним, айрилиқдан жон безор, 
Оғу сочма менинг хушвақг чоғимга.
Керак эмас сенсиз гул ҳам, чаман ҳам, 
Керак эмас Қандаҳор ҳам, Яман ҳам. 
Кетма, жоним, айриликдан жон безор, 
Керак эмас бўз тарлон ҳам, саман ҳам.
П ок оламим булғанмасдан жилмайгин, 
Олам ғамга чулғанмасдан жилмайгин. 
Кетма, жоним, айрилиқцан жон безор, 
Ю рак дир-дир тўлғанмасдан жилмайгин
То тирикман, ўша қайсар боламан,
На тиним бор, на излашдан толаман. 
Кетма, жоним, айриликдан жон безор, 
Барибир мен сени топиб оламан.


ТУН
Тун беун жилмакда гўё сизот сув,
На чумчуқ чириллар, на кўкда қий-чув. 
Оҳиста-оҳиста улашур ором,
Оҳиста-оҳиста улашур уйқу.
Тун чексиз оламга очади оғуш,
Ж имиб куйлагандай қўшиғи на хуш.
Гўёки фусункор алла айтгандай:
«Яхши туш кўринг, — дер, - яхши, ёрут туш.
Тушда кўкка учинг, қуш бўлиб учинг, 
Ҳ ижронсиз, армонсиз дамларга кўчинг. 
Саҳар кўз очганда туш ҳам рост бўлиб, 
И злаганнинг рўйи-рост белидан қучинг».
Оҳиста-оҳиста улашиб уйқу,
Тун беун келяпти гўё сизот сув.
253


КЎК ЧОЙ
Сой бўйида салқин чойхона,
Соя солар юз йиллик чинор. 
Ажиб гашти, ажиб файзи бор, 
Ш инам, тоза, кенг-мўл, шоҳона. 
Н е-не гилам ёнар гўё чўғ, 
Хонтахта мўл, кўрпача ҳам мўл, 
Таранг дутор ўтар қўлма-қўл, 
Аския ҳам илмоқлик ва шўх. 
Беданалар бирам сайроқи, 
Тўрқовокдар баланд сўрида,
Ч ой қайнайди тинмай тўрида, 
Н он узилар гюкда, қайроқи. 
Саватларда анвойи узум.
Ойна жавон — қанду қандолат,
Не тусасанг — бордек беғалат, 
Ҳ озир бўлур сўрасанг шу зум. 
Маставами, л агао н ё кабоб, 
Қарсиллама қовун ё анор, 
Заррасига зор оламлар бор,
Бир тилимдан соғаяр нотоб. 
Янграб кетар сўлим тарона: 
Аршдек авжда Ҳалима бону, 
Селдек мавжда Ҳалима бону, 
Навоийдан зор ошиқона. 
Ошалади арғувон налов, 
Қўлларини чайишар чоллар, 
Чўтмас, гўё Рустамлар, Золлар, 
Кўзларида чақин ва олов. 
Айланади давраларда чой,
Кумуш жаранг жонон пиёла, 
Тўлин ойда фусункор ҳол-а, 
Чиннисоздан - ти н и қ бу чирой. 
Сой шовуллар, суҳбат бошланур, 
Димоқяарда қандайдир хуш ис,
254


Чархлангандай бурро ҳозир ҳис,
Гул мўл ахир юрт чаманида...
Сой шовуллар, суҳбат бошланур, 
Суҳбатларнинг жаҳон қуюғи, 
Ҳикматларнинг чандон қуюғи, 
Қаҳқаҳадан кўзлар ёшланур.
— «Бир пиёла чой бор, йўловчи! -
Дер оқсоқол, — кун тафтин олур, 
Кел, бир ҳўпла, чарчоқлик қолур. 
Қўйчимисан ё саёқ овчи,
Ол, чой асли савоб ичимлик, 
Қуриган-ку ахир томоғинг, 
Зирқирашдан чалиш оёғинг...» 
Йўлчи ҳўплар. Бир нафас жимлик. 
Чой узатар чол ҳам устма-уст,
Чой узатар қайтариб-қуйиб, 
Тавозекор, сут каби уйиб,
Йўловчи ҳам эмас унча суст:
— Қўйчимасман, овчи ҳам эмас, 
Тилсимотга йўл изловчиман.
Қум тагидан кўл изловчиман.
— Ҳо, ҳунаринг қилгулик ҳавас!
Бир гал қайта қуйсанг - сой эмиш , 
И ккинчи гал ҳали лой эмиш , 
Учинчи гал қуйсанг — мой эмиш , 
Тўртинчи гал асл чой эмиш. 
М ен-чи, меҳмон, шопирдим ўн гал, 
Ол буни ҳам! Ж илмаяр кундек. 
Чарчоқлик ҳам тарқаб тутундек, 
М изғиб олар бежо сувчи сал... 
Сувчи ҳозир сергак солур разм: 
Тарқалади ёш -яланг зумда,
Кун ловуллар бўз тараф, қумда, 
Тугар гурунг, бир соатлик базм. 
Чойхоначи ёнбошлар беҳол,
Қўли бўш-да оқш ом тушгунча. 
Боягидай чалғимас унча, 
М ункиллаган қолур уч-тўрт чол. 
Ш овуллайди ўзанда шўх сой. 
Таш наликки бор — қонур бир-бир, 
М удроқ ҳислар уйғонур бир-бир, 
Н е-не дардга даво-да кўк чой...
255


О В У Н Ч О Қ
Ёрдан армуғонди шу жўн тақинчоқ, 
Тақиб қўйган эди тўй кечаси ёр. 
Қандайдир қудрати, қадр-қиммати бор, 
Дастгоҳ ёнида ҳам, уйда ҳам иноқ.
У кез ёрга пешвоз очганда эш ик,
Ял-ял ёнгандайди, кўрки ҳам ортиб, 
Дудоқлар сеҳри ҳам кўзларни тортиб, 
Кейин қолиб кетди қучоқлаб бешик.
Ш унча замон ўтди, қайда юрар ёр? 
Ж он бермиш қай шаҳар остонасида, 
Ётаркан қай қўра вайронасида,
Наҳот бундан оғир кўргулик ҳдм бор?!
Ш унча йўл ҳажрида бўлмади йироқ, 
Ҳамон кўз ўнгида елкадор йигит. 
Ҳамон ўз кўнглида ёлғиз ёр йигит, 
Ҳамон шу тақинчоқ унга овунчоқ.
256



Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish