“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Зафаробод туман Ахоли бандлигига
кўмаклашиш маркази директори
_______________ З.Бобомуродов
2022 йил “15” март
Зафаробод туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари З.Бобомуродовнинг Зафаробод туман (ҚФЙ, ШФЙ ва МФЙ)ларда кенг қамровли амалга ошириш, ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари ва “Одам савдоси”га қарши курашиш бўйича ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И
2022 йил “15” март Зафаробод туман
Раислик қилувчи: Зафаробод туман Ахоли
бандлигига кўмаклашиш
маркази директори.
Қатнашдилар: Зафаробод туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, Ёрқин, Бирлик ШФЙ раислари ва ходимлари шунингдек махаллафаоллари ва фуқаролари
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Ноқонуний миграциянинг салбий оқибатлари
2. “Одам савдоси”га қарши курашиш
_________________________________________________________________
(Бобомуродов, Арзиев, Зияев….Бобомуродов)
Зафаробод туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори, Бустон, Самарканд, Узун КФЙ раис ва ходимлари шунендек махаллафаоллари ва фуқаролари сўзга чиқиб, “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4829-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ҳажмини ошириш, хорижга ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш, каби қатор вазифалар белгиланганлиги тўғрисида тушунтирилди.
Хорижий Иш берувчилар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринлари ва уларнинг талабномалар бўйича хорижга ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхати шакллантириш ва фуқаролар ўртасида тушунтиришлар ҳамда тарғибот ишлари ўтказиш муҳимлигини ҳамда лойиха доирасида Жиззах вилоятида иш берувчи ва фуқаро ўртасида танловлар ташкил этилиши, ушбу танловларда туман(ҚФЙ, ШФЙ ва МФЙ)лардан ишсиз фуқароларни, жумладан хорижга ишлаш истагини билдирган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлган фуқароларни жалб қилиш кераклигини тушунтирди.
Ноқонуний миграция туфайли инсонлар чет элда ноқонуний ишга борганликлари ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши, шу туфайли ноқонуний миграция билан эмас, балки қонуний йўл билан ишга бориш мақсадга мувофиқ эканлиги, қонуний йўл билан ишга борган кишилар давлатимиз ва ўша ишга борган фуқаро ишга борган давлатнинг қонун ҳужжатлари билан кафолатланади. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чет элларга ишга борган кишилар ўша давлат фуқаролари билан бир хил меҳнат ҳуқуқларига эга бўлишлари тушунтириб ўтилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни доирасида одам савдоси қарши курашиш, ноқонуний меҳнат миграциясини олдини олиш мақсадида қилинаётган ишлар, одам савдоси ҳақида тўлиқ тушунча, одамсавдоси қаерда юз бериши ундан қандай огоҳ бўлиш мумкинлиги ҳақида тўлиқ тушунча ва малумотлар берилди.
Ёшларга Хорижий давлатлар томонидан ишлаш учун берилган бўш иш ўринлари ва хавфсиз тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси амалга ошириш жараёнлари ҳақида батафсил тушунчалар бериб ҳамда фуқаролар берган маълумотлари Агентликнинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар иш изловчилар базасининг тегишли саҳифасида рўйхатга олинди. Хорижий иш берувчилар томонидан ўтказиладиган танлов ва меҳнат ярмаркалари вақти маълум бўлганидан сўнг ўрнатилган тартибда таклиф этилиши маълум қилинди.
Кўриб чиқилган масалалар юзасидан муҳокама этилиб йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |