Т а с д и қ л а й м а н” Вобкент туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори: Л. Очилов



Download 22,57 Kb.
Sana23.06.2022
Hajmi22,57 Kb.
#695598
Bog'liq
mu


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”


Вобкент туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори:
____________Л.Очилов
2022 йил “____” апрел


Вобкент туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ходимларининг йиғилиши


Б А Ё Н И
31.03.2022 йил Вобкент тумани
Йиғилиш раиси: Л.Очилов- Марказ директори 
Қатнашдилар: АБКМ ходимлари


Кун тартиби:
Қонун бузилиши унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Туман Прокуратурасининг 31.03.2022 йилдаги тақдимномасини туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан мухомаси.
________________________________________________________________
(Л.Очилов, К.Нематов,Ш.Ғайбуллаев, Ш.Насимова, Э.Тўраев)


Туман Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Руспубликасининг маъмурий жавобгарлиги тўғрисидаги кодекси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни Вазирлар Махкамасининг 07.05.2018 йилдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат органларида давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом талабларига риоя қилиниши аҳволи туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида жорий йилнинг 1-чораги давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ўрганилди.
Ўрганиш давомида марказ масъуллари томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонунида кўрсатиб ўтилган айрим талаблар бузилганлиги ва ҳужжатларни расмийлаштиришда бир қатор қўпол қўнун бузилиши ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.
Жумладан Қонуннинг 4-моддасида “мурожаатларнинг асосий принциплари яъни мурожатларни ўз вақтида тўлиқ кўриб чиқилиши” 24-моддасида “мурожаатларни кўриб чиқаётган давлат органи ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари зарур холларда мурожаатнинг жойнинг ўзига бориб кўриб чиқилишини таъминлаши мумкинлиги” 26-моддасида мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи бошқа ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра уни эшитишни ташкил этиш” кўрсатиб ўтилган бўлсада марказ томонидан “Паноб” МФЙ “Арабсарой” қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Амонованинг мутахасислиги бўйича иш билан таъминланишда амалий ёрдам беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Президентига “Сайёр қабул” орқали йўллаган мурожаати борасидаги иш хужжатларида муаллиф иштирокида марказдаги ваканциялар тўғрисидаги рўйхатни таништирганлигини тастиқловчи хамда ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар жамланмасдан фақатгина биргина МФЙ да тузилган далолатнома билан якуний тўхтамга келинган.
Шунингдек, шу каби қонун бузилиши ҳолатларига фуқаро Д.Савриева, С.Ҳошимов, Ф.Қодиров, Г.Ҳотамоваларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда хам йўл қўйилганлиги маълум бўлиб, тузилган далолатномалар билан мурожаат муаллифлари таништирилмаган.
Худди шунингдек, 28-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари кўрсатилган булиб, унга кўра ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этилиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва текшириш, қўшимча хужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши, мазкур модданинг 2-бандида ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора- тадбирлар кўриш зарур бўлган холларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг рахбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкинлиги, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилиниши белгиланган бўлсада, бироқ мазкур қонун талабларига зид равишда тумандаги “Косари” МФЙ, “Косари” қишлоғида яшовчи фуқаро А.Хамидовнинг “Бухоро Мега Строй” МЧЖ дан 2,3 млн сўм миқдоридаги иш ҳаққи маблағларини ундиришда амалий ёрдам сўраб 26.02.2022 йилда қилган мурожаати марказ ходимлари томонидан бирор-бир асоссиз бир ойлик муддатда кўриб чиқилган.Вахоланки юқорида баён қилинган Қонуннинг 28-моддасида 2-бандида ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган холларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг рахбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкинлигини ва бу хақда мурожаатчига хабар қилиниши қайд қилинган бўлсада, А.Хамидовнинг мурожаатини узайтиришда бирор бир асос кўрсатилмаган ва бу хақда муаллифга маълум қилинмаган. Мурожаат юзасидан 1 ойлик муддатда ўта юзаки ва сифатсиз ўрганиш ўтказилиб, муаллифнинг оила аъзолари томонидан иш хаққи маблағлари олинганлиги тўғрисида уларнинг иштирокисиз далолатнома расимйлаштирилган холос.
Муаллифнинг мурожаатида кўрсатилган “Бухоро Мега Строй” МЧЖ да ишлаганлиги ва иш хаққи маблағлари ҳисобланганлиги билан боғлиқ бирор-бир ҳужжатлар ўрганилмаган ва ундаги важлар текширилмасдан, гўёки, мурожаат муаллифи томонидан унинг аризаси қаноатлантирилганлиги тўғрисида миннатдорчилик хати берилганлиги тўғрисида мутлақо асоссиз жавоб хати юборилган.
Бундан ташқари айрим мурожаатлар бўйича мурожааат қилувчи шахснинг яшаш манзили кўрсатилган холда келиб тушган бўлсада бироқ масъуллар томонидан мурожаатни ўрганиш давомида яшаш манзил бўйича муаллифни топиш чораларини кўрмасдан мурожааатда қайд қилинган телефон рақам билан чекланиб, якунда телефон билан боғланишни имкони бўлмади деган хулоса билан мурожаат муаллифига жавоб хатлари юборилиши каби холатларга йўл қўйиб келинмоқда.
Шулар бир қаторда “Косари” МФЙ, Косари қишлоғида яшовчи Н.Вафоеванинг 15 йилдан буён ишсизлиги сабабли иш топиш ва ишсизлик нафақасини олишда амалий ёрдам беришни сўраб 07.03.2022 йилда “Сайёр қабул” орқали қилган мурожаати юзасидан умуман текшириш ўтказилмасдан, 1 ойлик муддат доирасида муаллифга ишсизлик нафақаси тайинлангани тўғрисида жавоб хати юбориш билан чекланилган холос. Жавоб хатида кўрсатилган бирор-бир маълумот иш ҳужжатлари билан тасдиқланмаган.
Шунингдек марказ томонидан ўрганилаётган давр мобайнида 6 та шахсий таркибга буйруқлар қабул қилинган холда ушбу даврда Давлат мехнат ҳуқуқ инспектори томонидан маъмурий қарорлар қабул қилинмаган.Бу эса марказ томонидан биринчи чорак давомида тумандаги корхона ва ташкилотларнинг мухнат қонунчилигига риоя қилиш ахвол тахлил қилинмаганлиги, бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилмаётганлигидан далолат беради.
Худди шунингдек айрим буйруқларни қабул қилишда мехнат кодекси талабларига риоя қилишда қонунбузилиши холатларига йўл қўйилган.
Масалан 04.02.2022 йилдаги 03-ШТ-сонли буйруқ билан марказнинг ишсизларни хисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш шўбаси мутахассиси А.Саъдуллаев Мехнат кодексининг 100-моддаси 1-қисм 3-бандига асосан ходимнинг ўз мехнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги са бабли у билан тузилган мехнат шартномаси бекор қилинган бўлсада, иш хужжатларида А.Саъдуллаевнинг муқаддам интизомий жазога тортирганлиги тасдиқловчи хужжатлар мавжуд эмас.
Бундан ташқари, ушбу холат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви давомида А.Саъдуллаев 2022 йилнинг 10 феврал кунига қадар марказда ишлаб келганлиги аниқланрган. Бу эса марказ масъул ходимлари томонидан мехнат қонунчилиги талаблари қўпол равишда бузиб келинганидан далолат беради.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқишига масъул ходимлар ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик, совуққонлик билан қараб келганликлари, мансаб ваколатини суистеъмол қилиши, сохада мавжуд камчилик ва қонун бузилиши холатларини ўз вақтида аниқлаш хамда бунга имконият бераётган шарт-шароитларни бартараф этишнинг самарали чоралари кўрилмагани, ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришлари устидан идоравий назорат сусайтириб юборилганлиги, илгари шу каби қонунбузилишига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан муросасиз чоралар кўрилмаганлиги сабаб бўлган. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасига асосан

Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш.




Қарор қилади.


Баённома тузувчи:
Download 22,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish