4. Эй оллоҳим: ушбу тушликда (эрталаб,кечки, тунги, ярим оқшом) шошиб-пишиб ичган ва еган овқатимиз дардимизга шифо бўлсин ва у тан-вужудимизга куч-қувват ато этсин ва у тан-вужудимизда енгил ҳазм бўлиб, юрак иш фаолиятини зўриқтирмасин оллоҳим, деб ундан сўнг Сен азизсан, Сен мутабарсан, Сен буюксан, деб охирида қушиб айтиш мумкин. Кейингиси:
5. Илоҳо амин: Эй оллоҳим, ушбу эрталабки (тушликда ва ёки кечки) шошиб-пишиб ичган, ичаётган ва ичмоқчи бўлган ва бўлаётган чойимиз ва чойларимиз дардимизга шифо бўлсин ва у тан-вужудумизга тетиклик ва тирикликни ва у юрагимизга куч-қувват, асабларимизга тинчлик-хотиржамликни, фелимизга кенглик ва кенгфеллликни, кунглимизга шодлик ва шодухуррамликни, танимизга тан-сиҳатликни ва бутун болрлиғимизга ҳамиша хотиржамликни бағшида этсин Оллоҳим. Амин.
Юқорида келтирилган, яъни ҳукмингизга ҳавола қилинган эзгулик ва эзгу ниятлар асосий мавзумизга ҳеч қандай алоқаси йўқдай туюлсада, унинг заминида онгли инсон зоти учун сув билан ҳаводек зарур бўлган Ҳаёт донишмандликларининг тириклик данолиги ва донишмандлиги ётади.
-19-
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар бир ноништа, тушлик ва кечки овқатдан сунг биринчи бўлиб, ...тинчлик, хотиржамликни эрта тонг нияти ўқилиб, сунг биринчиси овқатга ва сунг ичилган ва ичилаётган чойга нисбатан ўқилади. Яна бир муҳим нарсани айтиб ўтайликки юқоридаги тартиб рақамлари билан берилган барча дуо дейсизми, ният дейсизми бундан қатиий назар у бизнинг ижод маҳсулимиз эмас, улар онгнинг ўзи ўзи учун ўзи ишлаб чиқиб ёдга солиб хотирага муҳрланиб, ўз-ўзидан, ич-ичимиздан етилган сўзлар ва фикрлардир. Қисқа ва лунда қилиб айтганда, улар ижод маҳсули эмас, улар онгнинг ва онггимизнинг ўзи-учун- ўзи ишлаб чиққан сўз ва фикрлар, инсон онггининг энг тхолис нияти ва тилагидир.
Шундай экан азизлар, тартиб рақамлари билан ҳукмингизга ҳавола қилинган ва қилинаётган барча сўз ва фикрлар ижод маҳсули эмас, улар онгнинг ва онггимизнинг ўзи, ўзи-учун-ўзи тўқиб чиқарган сўз ва фикрлардан иборат бўлган инсон онггининг ушбу тириклик ва мавжудликдаги энг холис нияти ва тилагидир. Яъни сиз билан биз шу бугун дунёга келган инсон боласи ва ёки шу даврнинг ва ёки замонда тўғилган одам эмасмиз, сиз билан биз, олам яралибдики, оламда одам дунёга келибдики, биз ана шу даврдан бошлаб дунёга келганмиз; сиз билан бизнинг тан-вужидимизда, қон ҳиссиётимизда инсоният босиб ўтган ўзоқ ва машаққатли йўлнинг ҳам тан-вужуди ва уларнинг руҳи ва хотираси мужассам ва уларнинг ворислари, давомчиси ҳисобланамиз; ва унда барча эзгуликлар ва барча асрлар ва даврлар синовидан ўтган энг эзгу сўзлар, энг эзгу ниятлар ва тилаклар ҳам ва уларнинг амали ва амалиётининг маҳсули ва натижаси бўлмиш ушбу ҳаёт ва ушбу ҳаёттимизни ташкил этган давлат ва шу давлат қарамоғида ва асосида бўлган жамиики ниятлар маҳсули бўлган жамият мавжуддирки, ушбу жамият аъзоларида ҳамма нарса мавжуд ва мавжудликда бўлган барча нарсаларнинг моҳият мазмуни мавжудликга хизмат қилган ва улар мавжудлик учун яралган. Айнан шу мавжудлик кеча ва ёки бугун ҳосил бўлиб қолган нарса эмас. Бу мавжудлик, яъни Ҳаёт ва ҳаётимиз бу бизнинг ҳаётимиз эмас, балки у мавжудликнинг; мавжудлика асос бўлган асоснинг, асосга- асос бўлиб хизмат қилган ва қилаётган бош-бошланғич МОҲИЯТ ва шу моҳиятнинг ҳаёти ва ҳаётлилигидир. Ушбу фикрларни бугунги инсон боласи тушунмаслиги мумкин, аммо уни бош-бошланғич оламнинг одам боласи бир сўзнинг ўзидан тўғри, аниқ ва равшан тушунади ва уни худди
-20-
шундай, деб ҳис қилади ва тасаввур эта олади. Агар сиз бу ерда тушунмаган бўлсангиз, сиз билан бизнинг илк ҳис-туйғумиз, беэхтиёр табиий ва ҳаттоки зарурий ёдга, эсга ва туб онгга аввалдан, бошдан мавжуд бўлган – мавжудлик ва мавжудлик асоси ҳисоблаб, унга нисбатан биз – яратганингга шукр, деб унга иқрор бўлиб, таскин топиб тасдиқланаётган манбаани эсга олсангиз бас: Сиз ҳам тушунганлар ва тўғри тушуниб, асл ва туб бош-бошланғич Моҳият асоси ва шу моҳиятнинг амалдаги моҳият ва ҳодиса қонун-қоидаларига биноан яшаётганлар қаторида бўлиб, ушбу ҳаётнинг асл ва туб Моҳият мазмунига ва Ҳаёт қонунларига риоя қилинишининг натижаси ва унинг меваси буюк ва улуғ эканлигига ўзингиз шоҳид бўласиз. Ҳа азизлар сизу-бизнинг қалбимизда, кунгил бисотимизда ана шундай эзгуликлар, буюк ва улуғ сўзлар, фикрлар ва ҳаттоки бош-бошланғич ғоя ва барча ғояларнинг асоси Моҳият ва шу моҳиятнинг моҳият мазмунлари борки, биз уни ва унинг келиб чиқиш, ташкил топиш, вужудга келиш ва амалда ҳосил қилган мавжудлик ва мавжудликнинг асослари хусусида уйламаганмиз, фикр юритмаганмиз ва унинг асосига нисбатан фикр ишлаб чиқармай, яна ўша Ҳақ ва ҳақиқат бўлган ҳақга нисбатан – яратганингга шукр дея иқрор ва таскин топиб қоноатланганмиз. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки сизу-бизнинг фалсафа асосимиз Зардўст таълимотидан ва Зардўст таълимотининг “Авесто” китабидан бошлангини ва у ҳам ўз навбатида илк бош-бошланғич оламга, дунёга ва ҳаётнинг тириклик ва мавжудлигига нисбатан олинган илк фалсафа манбааси ва уни биз Милий ғоя фалсафамизнинг фалсафа асослари деб билишимиз мумкин. Айнан шу фикрни тасдиқловчи, ёдга солувчи Миллий ғоя ва ўзбек миллий ғоя фалсафасининг илмий тадқиқ қилиш режасини ҳукмингизга ҳавола қилиш билан мустақил фикр фалсафасининг фалсафа асослари қачон ва қаердан бошланганлигига гувоҳ бўласиз. Ушбу режани биз ўн йил давомида Меники номли мустақил фикр фалсафаси қўлёзмасининг ихирларида, диярли барча муаммолар ва масаларнинг моҳият мазмуни ва уларнинг келиб асослари ва асоси тўлиқ аён бўлгандан сунг ёзилган. ( у қандай ёзилган бўлса, уни хҳудди шундай ўзгартиришсиз ҳукмингизга ҳавола қиламиз.
-21-
М И Л Л Л И Й Ф А Л С А Ф А
( Миллий ғоя фалсафаси)
(Миллий фалсафа қўлланмасининг лойиҳа дакстури)
Бўлим. Миллий ғоя – миллий фалсафа асоси
Миллий ғоя ва миллий фалсафа
Миллий ғоянинг фалсафа асослари тўғрисида фикр юритиш, миллий фалсафа дарслигини мустақил яратиб олиш имкониятини яратади.
Миллий фалсафага кириш, миллий ғояга киришдан ва миллий ғоя тамойилларини илмий тадқиқ қилишдан бошланади.
Миллий ғояни илмий тадқиқ қилиш эса ғоя ва ғоянинг энг муҳим тамойилларини мустақил билиш, мустақил фикр юритишни тақоза қилади.
Ғоя тўғрисида ва ғоянинг энг муҳим тамойилларини аниқлаш режаси:
Ғоя – англаб етилган фикр;
Ғоя – муайян ҳодисанинг моҳиятлар мазмуни;
Ғоя – миллий фикр фалсафаси.
Юқорида келтирилган уч асос ғоя ва ғоянинг мазмун-моҳиятига киради.
Ғоянинг келиб чиқиш ва шаклланиш омилларига, нўқтаи назар ва дунёқарашлар ташкил қилади.
Ғоянинг миллий фалсафадаги ўрни ва аҳамиятига келсак, муайян ҳодисаларнинг моҳиятлар мазмуни, англаб етилган фикрлар гулдастаси ҳисобланади ва бу англаб етилган фикрлар гулдастаси – Миллий фалсафа демакдир.
Ғоя – миллий фалсафада – нуқтаи назар, миллий дунёқарашни ташкил қилиши билан бирга у ҳодисанинг мазмун-моҳиятини ҳам тўлиқ намоён қилади.
Ғоя – муайян ҳодисанинг моҳиятлар мазмуни
Муайян ҳодисанинг морҳиятлар мазмуни ғоя бўлиб келиши шуни кўрсатадики, бу нуқтаи назарнинг ҳодисаларга нисбатан дунёқарашини
-22
белгилайди. Муайян ғоянинг муайян мазмуни туб моҳият ҳодисасига қаратилган нуқтаи назардир. Ва бу нуқтаи назар ғоявийликдир. Миллий нуқтаи назарнинг моҳият ҳодисасига берган баҳоси дунёқараш ҳисобланади ва бу дунёқарашни ғоя ташкил қилади.
Ғоя англаб етилган фикр бўлганлиги учун, у ҳодисанинг мазмун-моҳиятини белгилайди. Ва ҳодисанинг мазмун-моҳияти – ғоя ва ғоя миллий фалсафа тамойилидир. Миллий фалсафа тамойили ғоя бўлар экан ва ғоя англаб етилган фикр бўлса, миллий онг нуқтаи назарида намоён бўлган дунёқарашнинг асоси миллий фалсафа демакдир.
Миллат фалсафасини – Миллий ғоя, Миллий нуқтаи назар ва Миллий дунёқараш ташкил қилаётганлиги ва бу асосларнинг туб тамойилида Миллий онг ва Миллий фикр ётади. Миллий ғояга миллий онг тамонидан мустақил ўзлаштирилган нуқтаи назар Миллий фалсафа асосини ташкил қилади.
Миллий фалсафа асосини ташкил қилаётган Миллий онг тамойиллларига барча миллий нуқтаи назарнинг энг муҳим асослари ташкил қилиб, билиш,ўзлаштиришдан ортириб олинган энг муҳим ҳодисаларнинг мазмун моҳияти ғогя демакдир.
МИЛЛИЙ ҒОЯ – МИЛЛИЙ ФИКР ФАЛСАФАСИ
Миллий ғоянинг илмий назарий асоси ҳисобланаётган миллий фалсафа дарслиги муайян моҳият ҳодисаларининг мазмун моҳияти, миллий онг тамонидан мустақил ўзлаштирилган борлиқ, олам ва ва барча моҳият ҳодисаларининг умумий ва хусусий йиғиндиси – миллий фикр фалсафасини ташкил қилади. Миллий фикр фалсафасида акс этган барча моҳият ҳодисаларининг умумий ҳосиласи миллий ғоя демакдир.
МИЛЛИЙ ҒОЯ – МИЛЛИЙ ФАН, МИЛЛИЙ НУҚТАИ НАЗАР ва МИЛЛИЙ ДУНЁҚАРАШЛАРНИ ўз ичига олиб, унда миллий онг миллий фикр фалсафасини билдиради.
Миллий ғояда “ЭЗГУ СЎЗ, ЭЗГУ НИЯТ, ЭЗГУ АМАЛ” илк миллий онг фалсафасини билдириб, билиш ғоясининг мукаммаллигини ва шу билан бирга миллий фалсафа тамойилининг асосини ташкил қилади. Миллий ғоянинг миллий фикр фалсафаси эканлигини , биз миллий онг
-23-
тамонидан яратилган эзгу сўзлардан ва шу эзгу сўзларнинг мазмун моҳиятидан биламиз: “ЭЗГУ СЎЗ. ЭЗГУ НИЯТ ва ЭЗГУ АМАЛ” – Миллий онг тамонидан борлиққа нисбатан, оламга қаратилган дунёвий фалсафа бўлиб келаётган муайян тушунчалари, бир бутун оламни тасаввур ва тафаккур этилган фалсафаси миллий ғоя тамойилининг асосини ташкил этади.
“Э З Г У С Ў З” – яралган оламни, айланган дунёнинг моҳият ҳодисасига қаратилган нуқтаи назардир;
“Э З Г У Н И Я Т” – худди шу яралган оламнинг айланган дунёсига шукроналик – туюш, суюш барча моҳият ҳодисаларидан баҳрамандликдир;
“Э З Г У А М А Л” – яралган оламнинг айланган дунёсидаги барча моҳият ҳодисаларининг мазмун моҳиятига амал қилиш, амалдаги моҳият ҳодисаларига нисбатан тўғри сўзда, тўғри фикрда ва тўғри ниятда билиш ва бўлиш амалини билдиради. Эзгу сўзларнинг мазмун моҳияти, миллий ғоя фалсафасини ва миллий онгнинг тасаввур ва тафаккур оламини ўз ичига олади.
Кўриниб турибдики мустақил фикр фалсафаси тамонидан ҳукмингизга тақдим қилинган кунлик ва кундалик , тириклик ва тириклигимизнинг олам олдидаги ва қолаверса бош-бошлангич туб моҳият олдидаги тоат-ибодатимизнинг фикр ва ғоялардаги ифодаси ва уларнинг асоси, сиз билан бизнинг, яъни ўзбекларнинг бош-бошлангич онгги ва онг тубининг худди шу оламнинг туб моҳият ҳодисаларидан илк таасуроти ва шу моҳият ҳодисаларининг асосини ва тубини тўғри ва асосли тафаккур этганлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ эканлигига, бундан кейинги фикрлардан ўзингиз билиб оласиз. Мустақил фикр фалсафаси тамонидан аниқланган моҳият ва шу моҳиятнинг фикр асосларига эътибор беринг. Яъни, ҳар қандай сўз ва фикр муайян моҳият ҳодисасининг мазмуни, онгда акс этган ифодаси сўз бўлса-ю, айнан шу сўзлар ташийдиган ва танитадиган маъно ва мазмун фикр эканлиги ўз-ўзидан аён. Шундай экан инсон онгги тамонидан ташқи оламга ва ташқи оламда юз берган ва бераётган барча моҳиятга ва моҳият ҳодисаларга нисбатан ишлаб чиққан барча сўзлар, иборалар ва тушунчаларнинг ҳаммаси шу онгнинг мустақил ўзлаштирган ва ўрганиш ва ўзлаштитриш орқали ортириб олган фикри ва шу фикрларнинг умумий йиғиндиси фалсафа ҳисобланади. Бош-бошлангич инсон фалсафа қилишни
-24-
билмаган, аммо шу бош-бошлангич одам ва одам боласи айнан шу юз бериб тўрган моҳият ҳодисаларининг ўзидан фалсафани ортириб олган. Ва шу ортириб олган ва ортирилган фалсафа худди шу эзгуликларда мукаммал ва мужассамдир. Яъни инсон зоти билиши, ҳар доим ётда тутиши ва мустақил англаб етиши лозим бўлган моҳият ва моҳиятлар мазмуни худди шу илк онг тамонидан мустақил урганилиб, муносиб ўзлаштирилиб ва тўғри англаб етиб ишлаб чиқилган худди шу эзгуликларда мукаммал ва мужассамдир. Албатта эзгулик ва эзгуликларнинг ҳаммасида, энг муҳим ва энг умумий моҳият ва моҳият ҳодисалари ва барча вақеликларнинг умумий ва асосий мазмуни мужассамдир. Юқорида таъкидлаганимиздик Авестодаги эзгуликлар, мустақил фикр фалсафасидаги тўғри сўз, тўғри фикр ва тўғри амаллар ва марҳум биринчи президентимиз И, А. Каримов таълимотидаги фалсафа асослари: фикр, ғоя ва маърифат, уларнинг асоси биттадир. Фақат уларнинг фикр, илм ва билим асосларига эътибор бериш керак бўлади. Масалан сиз ўз-ўзинггизга ушбу оламда энг эзгу сўз, энг эзгу ният ва ёки энг тўғри сўз ва энг тўғри фикр нима деб савол бериб кўринг. Ушбу саволга Яратганингга шукрдан бошқа энг тўғри сўзни ҳам, энг тўғри фикрни ҳам топа олмайсиз. Чунки олам яралибдики, шу яралган оламнинг айланган дунёсида одам ва одам боласи дунёга келиб яшаб келаяпдики, у беихтиёр яратганингга шукр, бераётган шуур-шижоатингга, етказаётган ризқу-рўзингга, илҳомлантираётган ҳиссу ҳаётингга ва ҳаяжонлантираётган ҳирсу- ҳиссиётингга шукр деб яшаган, яшаяпти ва абадий шу ҳис-туйғу билан бирга яшайди. 1.
--------------------------------------------------------------------------------
Биз сизга юқорида 2002 ва ёки 2003-йиллар оралиғида ёзилган Ўзбек миллий фалсафасининг лойиҳа дастурини ва унга берилган изоҳларни, фикр жоиз бўлса асосларни ҳукмингизга ҳавола қилдик, Бу аслида сиз билан биз кўраётган мавзумиз мустақил фикр фалсафасининг фалсафа асосларини биз ёзаётган ва ёки биз тўқиб чиқарган ва ёки тўқиб чиқараётганимиз йўқлигини ва у “Авесто” китоби Зардўст таълимотида у “эзгу сўз, эзгу ният, эзгу амал” эканлигини у бугунги кунда, яъни у бугунги куннинг мустақил фикр фалсафасида: тўғри сўз, тўғри фикр ва тўғри амал эканлигини ва ушбу ишимизнинг асосига хизмат қилган марҳум биринчи президентимиз И. А. Каримов институти таълимотида у: “фикрга қарши фақат – фикр¸ ғояга қарши фақат – ғоя (ва) жаҳолатга қарши - маърифат” эканлигини ёдингизга солиб ўтишни жоиз деб билдик.
-25-
2.Ва бундан сизнинг олишингиз ва билишингиз мумкин ва зарур бўлган Моҳият ва моҳиятлар мазмуни шуки, “Авесто”даги эзгуликлар, мустақил фикр фалсафасининг тўғри сўз, тўғри фикр ва тўғри амали ва ҳамда И.А, Каримовнинг таълимот асоси, уларнинг келиб чиқиш асоси ҳам, Моҳият асоси ҳам, фалсафа асоси ҳам ва уларнинг мақсад муддаоси ҳам биттадир ва биз уларни уч иттиқ бирлиги ва бутунлиги деб олдик ва ушбу фикрни тасдиқловчи сўзлар ва фикрлар бундан кейинги саҳифаларда ўз аксини топади.
Биз ҳозир сизга, мустақил фикрнинг фалсафа асосларини ва ҳар бир онгли инсоннинг ушбу оламдаги тоат-ибодати, яратганга нисбатан мурожати, илк бош-бошлағич онгнинг ва онггимизнинг ушбу тириклик ва ва тирикликдаги мавжудликга бўлган тўғридан тўғри муомиласини ифода этувчи сўзлар ва фикрлар дурданаларини ҳукмингизга ҳавола қиламиз.
Ҳар бир онгли инсоннинг яратганга нисбатан мурожаати ва албатта ушбу тириклик ва мавжудликнинг бош-бошланғич туб онгда ва шу онгнинг ўзи-учун-ўзи ҳосил қилган нияти ва тилагининнг сўздаги ва фикрдаги ифодалари қўйидагича бўлади:
-26-
Субҳидам тонг тоат ибодати
Do'stlaringiz bilan baham: |