Сўз боши Қуюқ саломлашмоқ учун яралган дунё



Download 163,02 Kb.
bet1/18
Sana25.02.2022
Hajmi163,02 Kb.
#267901
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
МЕНИКИ-3


М Е Н И К И
мустақил фикр фалсафасининг
Т А Ф А К К К У Р Ш У Н О С Л И К бўлими.

С Е Н А З И З С А Н


С Е Н М Ў Ъ Т А Б А Р С А Н
С Е Н Б У Ю К С А Н!!!

Сўз боши
Қуюқ саломлашмоқ учун яралган дунё
Ассалому алайкум азизлар, илм аҳли, дин пешволари ва ҳамда ҳамюртлар ва замондошлар.
Авваламбор яратганнинг ўзи сизу – бизни тўғри йўлга, тўғри фикрга ва тўғри амалларга бошласин бош-қош бўлсин ва ҳар доим раҳномалик қилсин; ва албатта: Эй оллоҳим ушбу ёруғ оламни бир сўз билан йўқни борга айлантирган эй буюк зот; авваламбор мана шундай дориламон кунларгача сизу-бизни эсон-омон етказган Ҳақга, Ҳақону-ҳақга, Яратган эгамга ҳамду-санолар бўлсин; ва албатта мана шундай дариламон кунларгача эсон-омон етиб келишимизга ўзининг муносиб ҳиссасини ва улишини қўшиб яшаб ўтган умри марҳум ота ва она қариндош-уруғларимизга ва шу билан бирга мана шундай дориламон замонамизни бунёд бўлишида ўзларининг муносиб ҳиссасини ва амалларини қўшиб, армон билан яшаб ўтган барча умри марҳум фуқороларимизга оллоҳ-таолонинг раҳматлари ҳар доим ёғилиб турсин ва уларнинг руҳи ва хотирасини оллоҳ таоланинг ўзи ўз паноҳида асрасин ва уларнинг руҳи ва хоираси сизу-бизга ушбу тирикликга мададкор ва тирикликда ҳамиша ҳамнафас бўлсин. Амин. Ҳақиқатан ҳам: Яратган ҳақ: яратгани рост ва яралгани чин. Биз бугун тирикмиз, тирикликдамиз: оллоҳ таоланинг иродаси; яратган эгамнинг иймон-эътиқоди; илк бош-бошланғич жавҳарнинг соҳиби; уйғоқ қалб эгаси: Сен бу борада Сен доим, то абад ва сен ҳамиша: Сен Ҳақсан, Сен ҳақиқатсан, Сен мангусан оллоҳим! Ҳа азизлар сиз билан биз яралган оламнинг айланган дунёсида уйғоқмиз, тирикмиз ва тирикликдамиз. Ушбу тирикликда биз: Яратган эгамнинг иймон-эътиқоди; бош-бошланғич ақли аввал илк жавҳарнинг ҳисси-Ҳаёти; жамиики тирикликнинг гултожи мағзи-маёғи; парвардигору оламнинг шуур-шижоати ҳирси-ҳаёси; ушбу ёруғ олам оллоҳининг асл ва туб моҳияти; у яратган моҳият ҳодисасининг асл маҳият мазмуни ва унинг воқелиги; уч иттифоқ бирлиги ва бутунлигини ўзида ифода этган ҳазрати инсонмиз; бир сўз билан қисқа қилиб айтганда сиз билан биз бу ёруғ оламда бормиз, мавжудмиз, тирикмиз, уйғоқмиз, уйғоқликда биз ҳисмиз- -ҳаётмиз. Ушбу тириклик ва тирикдаги уйғоқ қалб бўлиб яшаётган ҳаётимизнинг қодр-қиймати шунчалар юксаккки, у шунчалар азиз, мўътабар ва буюкки, уни биз ҳеч бир сўз, ҳеч бир фикр, ҳеч бир ғоя ва ёки ҳеч бир амал билан ифода этиб ҳам, уни тўлдириб ҳам, уни қайта ҳосил қилиб ҳам бўлмас. Биз уни илк бор ҳис этган кунимиздан бошлаб, яъни ушбу ёруғ оламда илк тириклик ва тирикликдаги Ҳаёт пайдо бўлиб, унда бизни шуур-шижоат,ҳис-туйғу уйғоқлик ва тириклик туйғуси чулғаб олган кунидан бошлаб; унга нисбатан ҳис этган илк ҳис-туйғумиз, билдирган илк сўзимиз: яратганингга шукр, деб беъэхтиёр ҳис этган илк ҳиссиётимиз ва унга нисбатан, бераётган шуур-шижоатингга, ризқу-рўзингга шукр , деб шукр қилганимиз ва шукроналик билдириб, яшаб келаётганлигимиз ҳаммага аён. Шундай экан азизлар, билингки биз сиз билан бирга ва биргаликда ўртоқлашмоқчи¸ дўстластмоқчи, суҳбатлашмоқчи, танимоқчи, билмоқчи, англамоқчи ва тўлиқ ва асосли, илмий англаб етиб қуюқ саломлашмоқчи бўлган, бугунги кунга келиб унтилишига сал қолган энг қадрдон, энг азиз, энг мўътабар, энг буюк мавзу: олам, дунё ва ушбу тириклик ва тирикликдаги умумий ҳаётимизни вужудга келтирган, пайдо қилган, унга асос солган ва унга асос бўлиб хизмат қилган кучлар, бош-бошланғич ақли аввал, илк жавҳар, илк моҳият ва шу моҳият ҳодисасининг воқелиги; ушбу воқеликда бўлган, яшаётган уйғоқ қалб эгаларининг унга бўлган муносабати, инсон зотининг бугунги кун руҳияти, маданияти ва манавияти, ҳазрати инсон онггида ва қалб қурида қадр-қиймати кундан-кунга ошиб бораётган ҳис-туйғулар, фикр-ғояларида мужассам бўлган эзгулик ва шу эзгуликни ифода этувчи, тавсифловчи, улуғловчи, шарафловчи фикрлар ва ғоялар хусусида бўлади. Яъниким инсон онггига ва онг тубида, аслида туб онгда, яъни инсон боласи ушбу заминда дунёга келишидан бошлаб¸ бошдан, азалдан мавжуд бўлган илк бош-бошланғич шуур, ҳис-туйғу ва шу илк ҳис-туйғуни ифада этувчи, тавсифловчи, шарафловчи инсон тафаккури асослари хусусида бўлади. Яъниким, юқорида таъкидлаганимиздек инсон боласи ушбу заминда дунёга келибдики, унинг ушбу тирикликга ва тирикликдаги умри ва ҳаётига бўлган шукроналик ҳис-туйғусини тўғри ифода эта олган ягона сўз ҳам, фикр ҳам ва ҳамда ғоя ҳам Яратганингга шукр, деб беъэхтиёр айтиб иқрор ва таскин топиб ккелаётганига ва бундан кейин ҳам, ушбу шукроналикнинг такрор ва такрор ўқилиши, ўқтирилиши ва табиий равишда ёдда бўлиши, ёдга олиниши ва уни ич-ичидан ҳис этиши тайин ва у мутлақ асосли ва у аслида илмий асосга эгадир.

-3-
(Ҳали ҳеч бир файласуф, мутафаккир, назариётчи олим ва ҳаттоки доҳийлар, алоҳида фалсафа ёзган ва фалсафа мактабини яратган файласуфрлар ҳам, инсон онггининг табиий таажуби ва таассурот тассавури ҳосиласи бўлган Яратганингга шукр ғоясининг илмий асоси бор эканлигини ўз фалсафаси ва илмий ишларида ифода этмаган. Аммо унга яқин борганлар, унга бўлган уринишлар ва ўз фалсафасида уни ифода этадиган муайян фикрлар ва ғоялар фалсафа тарихида учрайди. Бунга мисол тариқасида Авестодаги “эзгу сўз, эзгу ният ва эзгу амал” ва ўрта Осиё файласуфларида Ақли аввал¸ илк жавҳар-мутлақ куч, Вужуди вожиб ва вужуду мумкин ғоялари, Европа файласуфларининг Материя, атом, модда ва моддийликга асосланган ғоялари ва немес файласуфи Гегельнинг “абсолют идеяси”, “мутлақ ғояси” яъни “ўзи-учун-ўзи мавжуд” мутлақ ғоялари бунга мисол бўла олади.) Биз бу ерда фалсафа тарихи ва фалсафа илмининг нечоғли аҳамиятли илм эканлигини ўқтиришни эмас, балки бош-бошланғич сарловҳамиз бўлган Сен азизсан, Сен мутабарсан¸ Сен буюксанни аввал бошда, онг тубида биз Яратганингга шукр, деб билган ва унга шукраналар айтган асл ва туб, бош-бошланғич ҳақиқат, ҳар доим такрорланадиган, ҳеч қачон эскирмайдиган, ҳар доим ва ҳар бир доврда янгидан янги моҳият мазмунини тугадиган бош-бошланғич туб моҳият ва шу туб моҳиятнинг онгда ва онггимизда табиий ҳосил қилган моҳитятлар мазмуни ва унингг аҳамияти ва вазифаси хусусида бўлади. Ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу иш фалсафа илми ҳисобланиб ва шу фалсафа илмининг ўзига яраша, билиш, тушуниш, англаш, тўлиқ ва асосли илмий англаб етиш ва файласуф тамонидан тўлиқ ва асосли илмий англаб етилган моҳиятни, асосни, воқеликда бўлган моҳият ҳодисаларининг онгда ва онггимизда ҳосил қилган моҳиятлар мазмунини ўқувчига: мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш имкониятини берувчи услуб ва услублари борки, биз ушбу ишимизда иккинчи имкониятдан фойдалана олмаймиз. Яъни биз бу ишда фақат ва фақат мустақил англашилган моҳиятилар мазмунини ифода этувчи фикрларни ва албатта мутлақ мустақил, тўлик англаб етилган фикрлар гулдастаси ва туб мағзи ва гултожиси бўлган ғоя ва асл ва туб ғояларни ҳукмингизга ҳавола қиламиз. Ёдингизга солишимиз зарур бўлган мустақил билиш, тушуниш ва мустақил англаш ва англаб етиш қонун-қоидаси, услуби, йўл-йўриғи ва шартлари борки, биз буни айтмасак,


-4-
ўқтирмасак бўлмас. Шундай экан азизлар ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу иш умумий тарзда фалсафа илми бўлиб, фалсафа илмининг асосини мустақил билиш, тушуниш ва англаб етиш ҳисобланиб, бу иш, яъни фалсафа барча инсонларда ҳар доим фаол ва уйғоқ ва у аслида инсон онггининг бирламчи ва биринчи эҳтиёжи ва шу онг ақл заковати ва тафаккурининг маҳсули, фақат шу фан фалсафа илмигина инсон манфаатига хизмат қилган ва у бу йўлда энг мураккаб масалаларни ечиш, ҳал қилиш имкониятига эга бўлган ягона фандир. Чунки у мустақил билиш, тушуниш ва илмий англаб етиш қонун-қоидаларини ўзи мустақил кашф этган ва кашф этадиган ягона илм ва билим манбаидир. Бунга мисол тариқасида, яна ўша яратганингга шукр, бу онсон боласининг ушбу тириклик ва тирикликда тугкан ва туйган илк ҳис-этган туйғуси; яратувчига нисбатан, мустақил билиб, тушуниб ва онгда англаб етиб билдирган илк фалсафаси эканлиги ўз-ўзидан аён. Шундай экан азизлар, англадингизки ушбу ишимиз ушбу ёруғ оламни яратувчисига, яратганингга шукр, деб билган куч-қудрат, асл, туб бош-бошланғич моҳиятга ва шу туб моҳиятнинг онгда табиий ҳосил қилган, тугкан ва туйган моҳиятлар мазмунига бағишланади. Сиз азизларга маълум бўлса керак фалсафа илмининг иш қуроли сўз, фикр ва ғоялардир ва фалсафа фанининг асосий кўрадиган ва мустақил ўрганадиган асосий ва энг муҳим масаласи бу албатта Борлиқ ва бу борлиқ - туб моҳият ва шу Борлиқ ва туб моҳият ҳодисаларининг содирликда ва воқеликда бўлган ва бўлаётган қонун-қоидасини фалсафий англаш ва англаб етиш орқали, айнан шу моҳият ҳодисасининг ўзида мавжуд бўлган қонун-қоидасини фалсафа илми қонун-қоидасига биноан тўғри ва илмий ифода этиш, унга ва уларга нисбатан энг мақбул фикр ва ғояларни ўқувчига етказиш ҳисобланади. Бу борада сизга етказмоқчи, вақиф қилмоқчи бўлган барча фикр-мулоҳазалар, фалсафа илмида фикр ва фикрлар ҳисобланади. Ва бу фикр ва ғоя мустақил фикр фалсафаси бўйича,


ФИКР бу муайян моҳиятнинг ва ёки моҳият ҳодисасининг онг тамонидан англашилган ва англаб етилган мазмуни ҳисобланиб;

ҒОЯ эса – бу инсон онгги тамонидан тўлиқ англаб етилган фикрлар гулдастаси, яъни гултожиси, асл ва туб мағзи ҳисобланади.Ва у мустафил фикр фалсафасида улар қўйидагича таърифланади.

Download 163,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish