С¤з боши ¤рнида


Номоддий активлар (38 -сон БҲХС)



Download 2,81 Mb.
bet99/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.4. Номоддий активлар (38 -сон БҲХС)

4.4.1. Ҳалқаро стандартнинг мақсади ва амал қилиш сохаси.




Стандартнинг мақсади:

бошқа стандарт қамраб олмаган номоддий активлар учун бухгалтерия ҳисобининг ёндашувини белгилашдан иборатдир.

Ушбу стандарт корхонадан номоддий активни у фақатгина белгиланган мезонларга жавоб берганида тан олишни талаб этади. Стандарт номоддий активларнинг баланс қийматини қандай баҳолашни белгилайди ва номоддий активлар тўғрисида муайян маълумотлар очиб берилишини талаб этади.


Қўллаш доираси. Стандарт номоддий активларни ҳисобга олишда қўлланиши лозим, бундан қуйидагилар мустасно:
- бошқа стандарт қўллаш доирасидаги номоддий активлар;
- БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш”да таърифланган молиявий активлар;
- активларнинг қидируви ва баҳоланишини тан олиш ва баҳолаш (МҲХС 6 “Фойдали қазилмаларни қидириш ва захираларини баҳолаш”);
- Фойдали қазилмалар, нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурсларни қайта ишлаш ва қазиб олиш харажатлари.
Агарда бошқа стандарт номоддий активнинг маълум тури учун бухгалтерия ҳисоби тартибини белгиласа, тадбиркорлик субъекти мазкур стандарт ўрнига ўша стандартни қўллайди. Масалан, мазкур стандарт қуйидагилар учун қўлланилмайди:
- корхона томонидан оддий бизнес фаолиятида сотиш учун эгалик қилинаётган номоддий активлар (БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” ва БҲХС 11 “Қурилиш шартномалари” ).
- муддати узайтирилган солик активлари (БҲХС 12 «Фойда солиқлари»).
- БҲХС 17 «Ижара» нинг қўллаш доирасидаги ижаралар.
- Ходимларга ҳақ тўлашдан юзага келадиган активлар (БҲХС 19 «Ходимларнинг даромадлари»).
- БҲХС 32 да таърифланган молиявий активлар. Баъзи молиявий активларнинг тан олиниши ва баҳоланиши МҲХС 10 “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар”, БҲХС 27 «Алоҳида молиявий ҳисоботлар” ва БҲХС 28 «Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар” да қамраб олинган.
- Бизнес бирлашувида сотиб олинган гудвилл (МҲХС 3 «Бизнес бирлашувлари»).
-МҲХС 4 «Суғурта шартномалари» нинг қўллаш доирасидаги суғурта шартномалари асосидаги суғуртачининг шартномавий ҳуқуқларидан келиб чиқадиган муддати узайтирилган харид ҳаражатлари ва номоддий активлар. МҲХС 4 ушбу номоддий активлар учун эмас, балки ушбу муддати узайтирилган харид ҳаражатлари учун аниқ маълумотлар очиб берилиши талабларини белгилайди. Шу туфайли, мазкур Стандартдаги маълумотларни очиб бериш бўйича талаблар ушбу номоддий активлар учун қўлланилади.
- МҲХС 5 «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият» га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган) узоқ муддатли номоддий активлар.
Баъзи номоддий активлар моддий кўринишда сақланиши мумкин, масалан, компакт диск (компьютер дастури мисолида), ҳуқуқий ҳужжатлар (лицензия ёки патент мисолида) ёки фильм. Номоддий ва моддий жиҳатларга эга активни БҲХС 16 “Асосий воситалар” бўйича ҳисобга олиниши ёки мазкур стандарт бўйича номоддий активлар сифатида ҳисобга олинишини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъекти қайси жиҳат аҳамиятлироқлигини баҳолашда ҳукм чиқаришдан фойдаланади.
Масалан, аниқ бир компьютер дастурисиз фаолият кўрсатмайдиган компьютер назорат қиладиган ускуна учун компьютер дастури тегишли эҳтиёт қисмнинг ажралмас қисмидир ва у асосий восита сифатида ҳисобга олинади. Айнан шу ёндашув компьютернинг операцион тизимига нисбатан қўлланилади. Қачонки дастур тегишли эҳтиёт қисмнинг ажралмас қисми бўлмаса, компьютер дастури ноддий актив сифатида ҳисобга олинади.





Стандарт қоидалари:

реклама, тренинг, бизнесни бошлаш, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятлари бўйича ҳаражатлар учун ҳам қўлланилади.

Тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятлари билимни ривожлантиришга йўналтирилгандир. Шу туфайли, ушбу фаолиятлар натижаси моддий кўринишдаги активга (масалан, саноат намунаси) олиб келишига қарамасдан, активнинг моддий жиҳати унинг номоддий қисмига иккиламчи бўлиб, унда билимга эътибор қаратилган бўлади.


Молиявий ижара ҳолатида, асосдаги актив моддий ёки номоддий бўлиши мумкин. Дастлаб тан олингандан сўнг, ижарага олувчи молиявий ижара келишуви асосида эгалик қилинаётган номоддий активни мазкур Стандартга мувофиқ ҳисобга олади. Тасвирий фильмлар, видео тасмалари, ёзма асарлар, қўлёзмалар, патентлар ва авторлик ҳуқуқлари каби моддалар учун лицензиялаш келишувлари асосидаги ҳуқуқлар БҲХС 17 қўллаш доирасидан чиқарилгандир ва мазкур стандарт қўллаш доирасидадир.
Агарда фаолиятлар ёки операциялар шунчалик махсуслаштирилиб, бошқача ёндашув зарур бўладиган бухгалтерия ҳисобини қўллашга олиб келса, мазкур стандартнинг қўллаш доирасидан истисно бўлиши мумкин. Бундай масалалар қазиб олиш соҳасида нефть, газ ва минерал депозитларни қидирув ёки қайта ишлаш ва қазиб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олишда ҳамда суғурта шартномалари ҳолатларида юзага келади. Шу туфайли, мазкур стандарт бундай фаолиятлардаги ҳаражатлар ва шартномалар учун қўлланилмайди. Бироқ, мазкур стандарт қазиб олиш соҳаларида ёки суғуртачилар томонидан фойдаланилган бошқа номоддий активлар (масалан, компьютер дастури) ва сарфланган бошқа ҳаражатлар (масалан, бизнесни бошлаш ҳаражатлари) учун қўлланилади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish