1-вазият: Франшизанинг баланс қиймати $15 млн қайта баҳолаш натижасида унинг қиймати $17млнни ташкил этди. Қайта баҳолашнинг ижобий фарқи қайта баҳолаш заҳирасига олиб борилади.
Молиявий ҳисобот моддалари
|
ФЗХ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Номоддий активлар
|
ББ
|
$2 млн
|
|
Капитал –қайта баҳолаш заҳираси
|
ББ
|
|
$2 млн
|
Франшизани қайта баҳолаш
|
Номоддий активларни энг кенг қўлланиладиган турлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
компьютер дастури;
патентлар;
авторлик ҳуқуқлари;
тасвирий фильмлар;
мижозлар рўйхатлари;
ипотекага хизмат кўрсатиш ҳуқуқлари;
балиқ овлаш лицензиялари;
импорт квоталари;
франчайзинглар;
мижоз ёки таъминотчи алоқалари, мижоз содиқлиги;
бозор улуши ва маркетинг ҳуқуқлари.
Номоддий активнинг таърифи, масалан, аниқланган эканлигига, ресурс устидан назорат ва келгуси иқтисодий нафларнинг мавжудлигига тўғри келмайди. Агарда модда мазкур стандартни қўллаш доирасида номоддий актив таърифини қаноатлантирмаса, уни сотиб олиш ёки ички яратиш ҳаражатлари улар сарфланган пайтда ҳаражатлар сифатида тан олинади. Бироқ, агарда модда бизнес бирлашувида сотиб олинган бўлса, у харид санасида гудвиллнинг маълум қисмини ташкил этади.
Номоддий актив таърифи уни гудвиллдан фарқлаш учун номоддий активни аниқланадиган бўлишини талаб этади. Бизнес бирлашувида тан олинган гудвилл бизнес бирлашувида сотиб олинган бошқа активлардан келадиган келгуси иқтисодий нафларни ифода этувчи актив бўлиб, у алоҳида аниқланмайди ва тан олинмайди. Келгуси иқтисодий нафлар сотиб олинганда аниқланадиган активлар ёки алоҳида олганда молиявий ҳисоботларда тан олинмайдиган активлардан биргаликда фойдаланишдан келиши мумкин.
Актив қуйидаги талаблар бўйича аниқланадиган ҳисобланади:
- ажратиладиган бўлса, масалан, тадбиркорлик субъектидан ажратиш ва бўлиниш ёки алоҳида ёки тегишли шартнома, аниқланадиган актив ёки мажбурият билан бирга сотилиши, ўтказилиши, лицензия сифатида берилиши, ижарага берилиши ёки алмашиниши имконига эга бўлса, бунда тадбиркорлик субъекти буни амалга оширишни кўзлаганлигидан қатъий назар; ёки
- шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса, бунда ушбу ҳуқуқлар ўтказиладиган ёки тадбиркорлик субъектидан ёки бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятлардан ажратилишидан қатъий назар.
Тадбиркорлик субъекти активни назорат қилади, агарда тадбиркорлик субъекти асосий ресурсдан оқиб келадиган келгуси иқтисодий нафларни олиш ва бошқаларнинг ушбу манфаатларга эга бўлишини чеклаш имкониятига эга бўлса. Корхонанинг номоддий активдан келадиган келгуси иқтисодий нафларни назорат қилиш имконияти одатда ҳуқуқий кучга эга юридик ҳуқуқлар негизида бўлади. Юридик ҳуқуқлар мавжуд бўлмаганда, назоратни намойиш этиш қийинроқдир. Бироқ, ҳуқуқнинг юридик кучга эгалиги назорат учун зарурий шарт эмас, чунки тадбиркорлик субъекти келгуси иқтисодий нафларни айрим бошқа усуллар билан назорат қилиши мумкин.
Бозор ва техник билим келгуси иқтисодий нафларни ўсишига олиб келиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти ушбу манфаатларни назорат қилади, агарда, масалан, билим юридик ҳуқуқ билан ҳимояланган, жумладан, авторлик ҳуқуқи, савдо келишуви чеклови (рухсат этилган жойда) ёки махфийликни сақлаш учун ходимларнинг юридик мажбурияти билан ҳимояланган бўлса.
Тадбиркорлик субъекти малакали ходимлар гуруҳига эга бўлиши мумкин ва тренинг орқали келгуси иқтисодий нафларга олиб борадиган малакали ходимларни аниқлай олиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти шуни ҳам кўзда тутиши мумкинки, ходимлар тадбиркорлик субъекти фаолиятида ўз кўникмаларини намойиш этишда давом этиши мумкин. Бироқ, тадбиркорлик субъекти одатда малакали ходимлар гуруҳидан ва тренингдан келадиган кутилган келгуси иқтисодий нафлар устидан етарли бўлмаган назоратга эга бўлиши мумкин ва натижада ушбу моддалар номоддий актив таърифини қаноатлантирмаслиги мумкин. Шу сабабли, муайян бошқарув ва техник қобилият номоддий актив таърифини қаноатлантирмаслик эҳтимоли мавжуд, бунда у ундан фойдаланиш ва келгуси иқтисодий нафлар олиш бўйича юридик ҳуқуқ билан ҳимояланмагунча ва таърифнинг айрим қисмларини қаноатлантирмагунча.
Тадбиркорлик субъекти мижозлар портфелига ёки бозор улушига эга бўлиши мумкин ва тадбиркорлик субъекти, мижоз билан алоқаларни ва уларнинг содиқлигини ҳосил қилиш ҳаракатлари туфайли, мижозлар тадбиркорлик субъекти билан савдо олиб боришни давом эттиришини кутиши мумкин. Бироқ, ҳимоя қилишнинг юридик ҳуқуқлари ёки назоратнинг бошқа йўллари, мижозлар билан алоқалар ёки тадбиркорлик субъектига мижозларнинг содиқлиги мавжуд бўлмаганда, тадбиркорлик субъекти номоддий актив таърифини қаноатлантирадиган даражада мижоз алоқаларидан ва содиқлигидан (масалан, мижозлар портфели, бозор улушлари, мижоз билан алоқалар ва содиқлик) келадиган кутилган иқтисодий нафлар устидан етарлича назоратга эга эмас.
Мижоз алоқаларини ҳимоя қилишнинг юридик ҳуқуқлари мавжуд бўлмаганда, бир хил ёки ўхшаш ношартномавий мижоз алоқалари (бизнес бирлашуви қисмидан ташқари) бўйича айирбошлаш операциялари шуни тасдиқлайдики, тадбиркорлик субъекти бунга қарамасдан, мижоз билан алоқалардан оқиб келадиган кутилаётган келгуси иқтисодий нафларни назорат қила олади. Чунки бундай айирбошлаш операциялари яна шуни тасдиқлайдики, мижоз билан алоқалар ажраладиган, ҳамда ушбу мижоз билан алоқалар номоддий актив таърифини қаноатлантиради.
Номоддий активдан келиб тушадигн келгуси иқтисодий нафлар товарлар ёки хизматлар сотувидан, харажат тежашларидан ёки тадбиркорлик субъекти томонидан активдан фойдаланишдан юзага келадиган бошқа даромадларни қамраб олиши мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида интеллектуал мулкдан фойдаланиш келгуси даромадларни кўпайтирмаган ҳолда келгуси ишлаб чиқариш ҳаражатларни камайтириши мумкин.
Моддани номоддий актив сифатида тан олиш тадбиркорлик субъектидан модда қуйидагиларни қаноатлантиришини намойиш этишини талаб этади:
- номоддий актив таърифини;
- тан олиш мезонларини.
Ушбу талаб номоддий активни сотиб олишда ёки ички яратишда сарфланган ҳамда қисмни қўшиш, алмаштириш ёки унга хизмат кўрсатишда сарфланган ҳаражатларга нисбатан қўлланилади.
Алоҳида сотиб олинган номоддий активлар учун тан олиш мезонини қўллашни қамраб олади, бизнес бирикмасида сотиб олинган номоддий активлар учун уларнинг қўлланишини қамраб олади. Давлат грантлари орқали сотиб олинган номоддий активларнинг дастлабки баҳоланишини қамраб олади, номоддий активларни айирбошлаш ва ички яратилган гудвиллни ҳисобга олишни қамраб олади. Ички яратилган номоддий активларни дастлабки тан олиш ва баҳолашни қамраб олади.
Номоддий активларнинг хусусияти шундайки, кўп ҳолларда, уларга қўшимча қилинадиган актив ёки алмаштириладиган қисм бўлмайди. Демак, кейинги ҳаражатларнинг кўпчилиги ушбу стандартдаги номоддий активнинг таърифини ва тан олиш мезонини қаноатлантириш ўрнига амалдаги номоддий активда мужассамланган кутилган келгуси иқтисодий нафларни сақлаши мумкин. Шу билан бирга, одатда кейинги ҳаражатларни бевосита бутун бизнесга нисбатан маълум номоддий активга тегишли эканлигини аниқлаш қийинроқдир.
Шу туфайли, фақат камдан-кам ҳолларда кейинги харажатлар – сотиб олинган номоддий активнинг дастлабки тан олингандан ёки ички яратилган номоддий актив тугагандан кейинги сарфланган харажатлар – активнинг баланс қийматида тан олинади. Брэндлар, титул номлари, нашр номлари, мижозлар рўйхатлари ва моҳиятан ўхшаш моддалар бўйича кейинги харажатлар сарфланганда доимо фойда ёки зарарда тан олинади. Бунга сабаб шуки, бундай харажатлар бутун бизнесни ривожлантиришга йўналтириладиган харажатлардан фарқлана олинмайди.
Номоддий актив тан олиниши лозим, фақатгина агарда:
- корхона томонидан номоддий актив билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса;
- активнинг таннархи ишончли баҳолана олса.
Активнинг фойдали хизмат муддати давомида мавжуд бўладиган иқтисодий шароитлар мажмуи бўйича раҳбариятнинг энг яхши баҳолашини акс эттирадиган оқилона ва тасдиқловчи фаразлардан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик субъекти кутилган келгуси иқтисодий нафларнинг эҳтимолини баҳолаши лозим.
Тадбиркорлик субъекти активдан фойдаланишдан келадиган келгуси иқтисодий нафлар оқимининг аниқлик даражасини баҳолашда малакали мулоҳаза қилишдан фойдаланади, бунда дастлабки тан олиш пайтида мавжуд далилларга, кўпроқ ташқи далилларга асосланади.
Одатда, корхона номоддий активни алоҳида сотиб олишда тўлайдиган нарх активда мужассамланган кутилаётган келгуси иқтисодий нафларнинг тадбиркорлик субъекти томонидан олиниши эҳтимоли тўғрисидаги кутилишларни акс эттиради. Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий нафлар оқимининг вақти ёки суммаси бўйича ноаниқлик мавжуд бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъекти иқтисодий нафлар олинишини кутади. Шу туфайли, эҳтимолликни тан олиш мезони алоҳида сотиб олинган номоддий активлар учун доимо қаноатлантирилган деб инобатга олинади.
Шу билан бирга, алоҳида сотиб олинган номоддий активнинг таннархи одатда ишончли баҳоланади. Хусусан, бундай ҳолат юз беради, қачонки активнинг сотиб олинишида ўрнига бериладиган товон пул маблағи ёки бошқа монетар активлар шаклида бўлса.
Алоҳида сотиб олинган номоддий активнинг таннархи қуйидагиларни қамраб олади:
- савдо чегирмаларини ва имтиёзларини чегирган ҳолда, унинг сотиб олиш нархини, жумладан импорт божлари ва сотиб олиш билан боғлиқ қопланмайдиган солиқларни;
- активдан кўзланган фойдаланишга тайёрлаш учун сарфланган ҳар қандай бевосита харажатлар.
Қуйидагилар бевосита харажатларга мисолдир:
- активни ишчи ҳолатига келтириш бўйича бевосита юзага келадиган ходимларга тўланадиган ҳақ бўйича харажатлар (БҲХС 19да таърифлангандек);
- активни ишчи ҳолатига келтириш бўйича бевосита юзага келадиган профессионал ҳақлар; ва
- актив тўғри ишлаётганлигини текшириш бўйича харажатлар.
Қуйидагилар номоддий активнинг таннархида ҳисобга олинмайдиган сарфларга мисолдир:
- янги маҳсулотнинг ёки хизматнинг намойиш харажатлари (шу жумладан, рекламага ва сотиш бўйича чораларга харажатлар);
- янги жойда ёки янги мижозлар билан бизнесни амалга ошириш харажатлари (жумладан ходимлар учун тренинг харажатлари);
- маъмурий ва бошқа умумий устама харажатлар.
Номоддий активнинг баланс қийматида харажатларни тан олиш тўхтатилади, қачонки номоддий актив раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтирилганда. Шу туфайли, номоддий активдан фойдаланиш ёки уни бошқа жойга кўчириш билан боғлиқ харажатлар унинг баланс қийматига киритилмайди. Масалан, қуйидаги харажатлар номоддий активнинг баланс қийматига киритилмайди:
- номоддий актив раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтирилган, лекин фойдаланилмаган пайтда сарфланган харажатлар;
- активнинг маҳсулотига талаб шаклланаётган даврдаги зарарлар каби дастлаб кўрилган операцион зарарлар.
Айрим операциялар номоддий активни тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш билан боғлиқ ҳолда содир бўлади, аммо улар номоддий активни раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтириш учун зарур эмас. Ушбу иккинчи даражали операциялар тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишдан олдин ёки тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш давомида содир бўлиши мумкин.
Иккинчи даражали операциялар активни раҳбарият кўзлагандек ишлай оладиган ҳолатга келтириш учун зарур бўлмаганлиги туфайли, иккинчи даражали операциялар бўйича даромадлар ва тегишли харажатлар бевосита фойда ёки зарарда тан олинади ва улар даромад ва харажатнинг тегишли таснифларига киритилади.
Агарда номоддий актив учун тўлов одатий кредит шартлари доирасидан ташқарида кечиктирилса, унинг қиймати пул маблағидаги нарх эквивалентига тенг бўлади. Мазкур қиймат билан жами тўловлар орасидаги фарқ БҲХС 23 “Қарзлар бўйича харажатлар” га мувофиқ капитализация қилинмагунча, кредит даври мобайнида фоизли харажат сифатида тан олинади.
Бизнес бирлашувининг қисми сифатида сотиб олиш.
МҲХС 3 “Бизнес бирлашувлари” га мувофиқ, агарда номоддий актив бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинса, ушбу номоддий активнинг таннархи харид санасидаги унинг ҳаққоний қийматига тенг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |