2.3.4. Хатолар ва уларн тўғрилаш тартиби.
Хўжалик субъекти олдинги даврлардаги аҳамиятли хатоларни, улар топилганидан кейин чиқарилиши рухсат этилган молиявий ҳисоботларнинг биринчи тўпламида, ретроспектив тарзда қуйидагича тузатиши лозим:
- хато пайдо бўлган, тақдим этилган олдинги давр учун қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш йўли билан; ёки
- агар хато тақдим этилган олдинги даврларнинг энг даслабки давридан олдин юзага келган бўлса, олдинги тақдим этилган даврларнинг энг даслабки давридаги активлар, мажбуриятлар ва капиталнинг бошланғич қолдиқларини қайта ҳисоблаш йўли билан.
Ретроспектив қайта ҳисоблашдаги чекловлар. Олдинги давр хатоси ретроспектив қайта ҳисоблаш йўли билан тузатилиши керак, бундан хатонинг бирор-бир даврга тегишли таъсирини ёки йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи йўқ бўлган ҳолатлар истисно.
Хатонинг тақдим қилинган бир ёки ундан ортиқ олдинги даврлар учун қиёсий маълумотга нисбатан бирор-бир даврга тегишли бўлган таъсирини аниқлашни амалий иложи бўлмаганида, хўжалик субъекти ретроспектив қайта ҳисоблашни амалий иложи бўлган даврлардан энг биринчи давридаги (бу жорий давр ҳам бўлиши мумкин) активларнинг, мажбуриятларнинг ва капиталнинг бошланғич қолдиқларини қайта ҳисоблаши лозим.
Жорий даврнинг бошида хатонинг ҳамма олдинги даврларга бўлган йиғилган таъсирини аниқлашни амалий иложи бўлмаганида, хўжалик субъекти қайта ҳисоблашни амалий иложи пайдо бўлган энг дастлабки санадан бошлаб хатони истиқболли равишда тузатиш мақсадида қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаши керак.
Олдинги давр хатоларини ошкор этиш. Хўжалик субъекти қуйидагиларни ошкор этади:
- олдинги даврдаги хатонинг хусусияти;
- тақдим қилинган ҳар бир олдинги давр учун, амалий иложи борича, тузатишнинг қуйидагилар бўйича суммаси:
молиявий ҳисоботнинг таъсир кўрсатилган ҳар қандай моддаси;
агар БҲХС 33 “Битта акцияга тўғри келадиган фойда” ушбу хўжалик субъектига тегишли бўлса, битта акцияга тўғри келадиган базавий ва камайтирилган фойда;
- тақдим қилинган олдинги даврлардан энг дастлабки давр бошига тузатишнинг суммаси;
- агар ретроспектив қайта ҳисоблашни бирор олдинги давр учун амалга оширишни амалий иложи бўлмаса, бундай вазият бўлишига олиб келган шароитлар ва хато қачондан бошлаб ва қандай қилиб тузатилганлигининг тавсифи.
Кейинги даврларнинг молиявий ҳисоботларида юқорида қайд этилган маълумотларни қайтадан ошкор этиш шарт эмас.
Ретроспектив қўллаш ва ретроспектив қайта ҳисоблашнинг амалий иложи йўқлиги. Баъзи вазиятларда, жорий давр билан қиёсийликка эришиш учун бир ёки ундан ортиқ даврлар учун қиёсий маълумотни тузатишни амалий иложи бўлмайди. Масалан, янги ҳисоб сиёсатини ретроспектив қўллаш ёки олдинги давр хатосини тузатиш учун ретроспектив қайта ҳисоблаш имкониятини яратадиган тарзда маълумотлар олдинги даврларда йиғилмаган бўлиши мумкин, ва бундай маълумотларни қайтадан пайдо қилишни амалий иложи йўқ бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |