С¤з боши ¤рнида


Ижарага берувчининг молиявий ҳисоботларида ижаранинг акс эттирилиши



Download 2,81 Mb.
bet96/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.3.4. Ижарага берувчининг молиявий ҳисоботларида ижаранинг акс эттирилиши.


Ижарага берувчилар молиявий ижара бўйича активларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олиши ва ижарага соф инвестициянинг суммасига тенг суммада дебиторлик қарзи сифатида акс эттириши керак.
Молиявий ижара бўйича ижара объектига юридик эгалик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ деярли барча рисклар ва мукофотлар ижарага берувчи томонидан ижарачига ўтказилади, ва, шунинг учун, олинадиган ижара тўловлари ижарага берувчи томонидан асосий қарзнинг сўндирилиши ва молиявий даромад сифатида ҳисобга олинади, бунда молиявий даромад ижарага берувчининг инвестицияси ва хизматларининг ҳақи ва улар учун мукофот ва қопланишини ифодалайди.
Дастлабки бевосита харажатлар кўпинча ижарага берувчилар томонидан амалга оширилади ҳамда ижара келишувини тайёрлаш ва тузиш билан бевосита боғлиқ бўлган ва ўсиб борувчи воситачилик ҳақи, юристлар хизматларининг ҳақи ва ички харажатларни ўз ичига олади. Улар сотиш ва маркетинг бўлимларига тегишли харажатлар каби умумий устама харажатларни чиқариб ташлайди.
Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар иштирок этадиган молиявий ижара келишувларидан ташқари молиявий ижара келишувларида дастлабки бевосита харажатлар молиявий ижара бўйича дебиторлик қарзининг дастлабки баҳоланишига қўшилади ва ижара муддати давомида тан олинадиган даромаднинг суммасини камайтиради. Ижарада кўзда тутилган фоиз ставкаси дастлабки бевосита харажатларни молиявий ижара бўйича дебиторлик қарзининг суммасига автоматик тарзда киритиш орқали аниқланади; уларни алоҳида кўшишнинг ҳожати йўқ.
Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар томонидан ижара келишувини тайёрлаш ва тузиш бўйича амалга оширилган харажатлар дастлабки бевосита харажатларнинг таърифидан чиқариб ташланган. Бунинг натижасида, улар ижарага бўлган соф инвестициянинг суммасига киритилмайди ва сотишдан фойда тан олинганида, яъни молиявий ижара бўйича бу одатда ижара муддатининг бошланишида, харажат сифатида акс эттирилади.
Молиявий даромад ижарага берувчининг молиявий ижарага соф инвестицияси бўйича доимий даврий даромадлилик ставкасини кўрсатадиган график асосида тан олиниши керак.
Ижарага берувчи молиявий даромадни ижара муддати давомида систематик ва рационал асосда тақсимлашга интилади. Даромадни бундай тақсимлаш ижарага берувчининг молиявий ижарага соф инвестицияси бўйича доимий даврий даромадлилик ставкасини акс эттирадиган графикка асосланади. Даврга тегишли бўлган ижара тўловлари, уларга хизматлар ҳақи киритилмаган ҳолда, ижарага ялпи инвестициялардан айирилади, бу эса асосий қарз билан ишлаб топилмаган (муддати узайтирилган) молиявий даромадни камайтиради.
Ижарага берувчининг ижарага ялпи инвестициясини ҳисоблашда фойдаланилган тахминий баҳоланган кафолатланмаган тугатиш қиймати мунтазам равишда қайта кўриб чиқилиши керак. Агар тахминий баҳоланган кафолатланмаган тугатиш қиймати камайган бўлса, даромаднинг ижара муддати давомида тақсимланиши қайта кўриб чиқилади ва олдин ҳисобланган суммаларнинг ҳар қандай камайиши дарҳол тан олинади.
Молиявий ижарага берилган актив, сотиш учун мўлжалланган деб МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият” га мувофиқ таснифланса (ёки сотиш учун мўлжалланган деб таснифланган чиқиб кетаётган гуруҳга киритилса), у ўша МҲХСга кўра ҳисобга олиниши керак.
Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар сотишдан фойда ёки зарарни тадбиркорлик субъекти томонидан оддий сотишга нисбатан қўлланиладиган сиёсатга мувофиқ ҳисобот даврида тан олиши керак. Агар сунъий пасайтирилган фоиз ставкалари ўрнатилган бўлса, сотишдан фойда суммаси бозор фоиз ставкалари қўлланилгани каби ҳолда шаклланадиган суммадан ошмаслиги керак. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар томонидан ижара келишувини тайёрлаш ва тузишга оид амалга оширилган харажатлар сотишдан фойда тан олинганида харажат сифатида акс эттирилиши керак.
Ишлаб чиқарувчилар ёки дилерлар харидорларга кўпинча активни сотиб олиш ёки ижарага олишдан танлаш имкониятини берадилар. Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар томонидан актив молиявий ижарага берилганида, иккита турдаги даромад юзага келади:
ижарага берилган активни одатдаги сотиш нархларида, тегишли савдо ёки ҳажм бўйича чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда оддий сотишдан олинадиган фойда ёки зарарга эквивалент фойда ёки зарар;
ижара муддати давомида молиявий даромад.
Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар томонидан ижара муддати бошланишида тан олинадиган сотишдан тушум активнинг ҳаққоний қийматини ёки ундан пастроқ бўлса, ижарага берувчи фойдасига ҳисобланадиган минимал ижара тўловларининг бозор фоиз ставкаси бўйича келтирилган (дисконтланган) қийматини ифодалайди.





Ижара муддатининг бошланишида тан олинган сотиш таннархи:

кафолатланмаган тугатиш қийматининг келтирилган (дисконтланган) қийматини чегириб ташлагандаги ижарага берилган мулкнинг таннархи, ёки, агар фарқланадиган баланс қийматидир.

Сотишдан тушум ва сотиш таннархи орасидаги фарқ – бу тадбиркорлик субъектининг оддий сотишларга нисбатан қўлланиладиган сиёсатга мувофиқ тан олинган сотишдан фойдадир.
Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар баъзан сунъий пасайтирилган фоиз ставкаларини харидорларни жалб қилиш мақсадида ўрнатадилар. Бундай ставкадан фойдаланиш сотиш пайтида операциядан тушадиган жами даромаднинг ҳаддан ташқари катта қисми тан олинишига олиб келади. Агар сунъий пасайтирилган фоиз ставкалари ўрнатилса, сотишдан фойда бозор фоиз ставкалари ўрнатилгани каби ҳолда шаклланадиган фойда суммасидан ошмаслиги керак.
Ишлаб чиқарувчи ёки дилер бўлган ижарага берувчилар томонидан молиявий ижара келишувини тайёрлаш ва тузиш учун сарфланган харажатлар ижара муддатининг бошланишида харажат сифатида тан олинади, чунки улар асосан ишлаб чиқарувчи ёки дилернинг сотишдан фойдаси билан боғлиқ бўлади.
Ижарага берувчилар оператив ижарага берилган активларини молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида активнинг хусусиятига мувофиқ равишда акс эттириши лозим.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish